Репост из: Islom.uz
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Азизлар, юртимизда эълон қилинган карантин муносабати билан бир қатор янги хизматларни ташкил қиляпмиз. Вақтдан унумли фойдаланиб, кўплаб ажр-савобларга эришиш ниятида Телеграм тармоғида «Уйда ўтириб, Қуръонга боғланинг, ажр-савобга эришинг» (@islomuzsavob_bot) номли дастурни ишга туширдик. Унинг ёрдамида Қуръони Карим ҳамда зикр ва дуолар китобининг мобил иловаларини юклаб олиш, салавот, истиғфор каби зикрларнинг матнларидан фойдаланиш мумкин.
Бу ердаги бўлимларга кириб, хатми Қуръонларингиз, салавот, истиғфор, зикру дуоларингизни ёзиб қўйсангиз, улар «Натижаларим» деган бўлимда кўриниб туради. Уларнинг умумий ҳисоби Islom.uz порталида ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.
Келгусида сиз азизларнинг таклиф ва талабларингизга биноан ушбу ботнинг имкониятларини янада кўпайтириб боришга ҳаракат қиламиз. Талаб ва таклифларингизни @portalislomuzadmin_bot ушбу манзилга юборишингиз мумкин.
Ниятимиз – ўзингиз ва оила аъзоларингизнинг вақтини мазмунли ўтишига ёрдам бериш.
Аллоҳ таоло барчамизга сабр-матонат ато қилсин, бу синовлардан шараф билан ўтказиб, тез кунларда офият насиб қилсин!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube