Репост из: Аслановдан иқтибослар +
Куни кеча журналистнинг: «Сизнингча, Тошкент шаҳрида беш болали оила учун истеъмол саватчасида қанча ойлик маош етарли?» деган саволига ХДП лидери 2,5 млн сўм деб жавоб қилди.
«Беш нафар фарзанди бор ва битта ойлик маоши билан яшаётган бўлса, 2,5 миллион ойлик олса, бемалол уйидаги беш нафар фарзанди билан... Буни иқтисодчилар ҳисоблаб чиққан», – деди Улуғбек Иноятов.
Иноятов беш болали оила ҳақида гапирганми ёки беш кишилик оилами, майли, иккинчисини олайлик. Бахтиёр Насимов ўзининг “Столик с видом на планету” каналида (https://t.me/Nasimov) шундай дейди:
(таржимаси)
“Советлар даврида бир ривоят бўларди. Буни менга ўттиз йилдан кўпроқ вақт олдин, Ўзбекистон ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Б. Иргашев (Аллоҳ рахмат қилган бўлсин) айтиб берганди.
СССР МВД да участка нозирларини назорат қилувчи бошқарма бошлиқлари йиғилгандилар. Вазир Николай Шелоков Россиянинг қайсидир шаҳарчасида пора билан қўлга тушган бир “участковой”нинг қилмишидан ҳайрон қолди. У бир бутилка ароқ ва бир палка колбасани пора сифатида олганди.
- Бу қандай гап? Шу нарсаларни, ароқ билан колбасани сотиб олгани ўзингда уч сўминг йўқмиди?
Залда ўтирган тажрибали милиционерлар бир-бирларига маъноли қараб қўйишди. “Кремль буфетларидаги нархлар зўр-ку” – деб ўйлашди.
Ўша пайтларда бир бутилка ароқ 3.62 сўм, колбаса эса, 4.84 сўм, жами 8 сўм 46 тийинни ташкил қиларди. Шундаям агар колбасани топа олсангиз.
Кремл қариялари мамлакатдаги ҳақиқий нархлардан шу даражада узоқлашиб кетгандилар.
Ўзини сиёсатчи деб ҳисоблайдиган бир инсоннинг Ўзбекистонда 5 киши 263 доллар 16 центга бир ой яшай олиши ҳақида айтганини ўқидим. Яъни бир кишига кунига 1 доллар 74 центдан тўғри келяпти.
Жаҳон банки докладига кўра, бир кунига 1.90 доллар тўғри келадиган инсон extreme poverty, жуда камбағал аҳоли сифатида қайд этилади. Бошқа изоҳим йўқ”
Иқтибос тугади.
ХДП етакчиси 2.5 миллион беш кишилик оиланинг ўлмаслиги учун бемалол етади” деганида тўғрироқ бўларди. Бу ҳақида фейсбукда ўқиганим қўйидаги изоҳ ҳам жуда ёқди.
“Бу гаплар Ролтоннинг рекламасидан бошқа нарса эмас”