#Хабарлар
Самарқанд вилояти имом-хатиблари инсонга эътиборни янада кучайтириш, уларга яқин бўлиш, муаммо ва камчиликларини бартараф этишда кўмакдош бўлиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ва иқтидорли имом-хатиблар ҳамда 16 нафар хожи оталар бугун Булунғур туманида йиғилдилар.
Булунғур туманидаги 16 та масжид имом-хатиблари билан ҳамкорликда 80 дан зиёд хонадонларга, 16 та маҳаллаларга ташриф буюриб уларга моддий ёрдамлар кўрсатилиши, низоли ва муаммоли ҳолатлар маҳалла иштирокида бартараф этилиши ва Пешин намозида эса жамоат билан диний маърифий суҳбатлар ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур тадбирлар олдидан вилоят вакиллиги масъул ходимлари ва Тошмуҳаммад домла Абиловлар бошчилигида имом-хатиблар билан учрашиб, раҳбариятнинг керакли кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтдилар.Шундан сўнг, имом-хатиблар тақсимот асосида жойларга тарқалиб кетдилар. Аллоҳ таоло бу хайрли ишларни бардавом ва манфаатли қилсин.
Сайёр учрашув ва суҳбатлар давом этади...
https://t.me/savad_ul_azam