‼️
Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот2024 йилнинг 7 ноябрь куни соат тахминан 13:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Янги Ўзбекистон кўчасида жойлашган автотураргоҳларнинг бирида, ҳайдовчи вояга етмаган 2008 йилда туғилган С.П. “Mercedes Benz” русумли, давлат рақам белгиси 01 Q 555 BB бўлган автомашинада ҳаракатланиб, 2 нафар пиёдани (2003 йилда туғилган Ж.С. ва 2006 йилда туғилган Ш.Э.) уриб юборган.
Натижада жабрланувчилар шифохонага олиб борилган.
Судга оид тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, фуқаро Ш.Э. нинг ҳолати оғирлик даражаси бўйича енгил тан жароҳати, фуқаро Ж.С. эса “оғир” тан жароҳати деб баҳоланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, тегишли тартибда судга юбориш чораси кўрилмоқда.
Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼TELEGRAM |
INSTAGRAM | YOUTUBE