Saodat asri qissalari


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


Аҳмат Лутфи Қозончининг "Саодат асри қиссалари" асари аудиокитоби. Санжар Саъдуллаев ўқиган.
Шунингдек, каналга ислом тарихига оид бошқа китобларнинг аудио нусхалари қўйиб бориш мўлжалланмоқда

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


"БАДР ЖАНГИДАН ОЛДИНГИ ИМТИҲОН" – САЪД ИБН МАЪОЗНИНГ СЎЗИ

Бадр жанги арафасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан маслаҳат қилдилар. Муҳожирлар ўз содиқликларини билдиришди. Кейин у зот ансорлардан қандай фикрда эканликларини сўрадилар.
Шунда ансорлардан Саъд ибн Маъоз розияллоҳу анҳу туриб деди:
– Ё Расулуллоҳ! Агар сиз денгизга тушсангиз, биз ҳам сиз билан тушамиз. Биз сиз билан бирга жанг қиламиз, бирортамиз ҳам ортга қайтмаймиз!
Бу сўзлар Пайғамбаримизга жуда манзур бўлиб, у зот саҳобаларни жангга бошладилар. Бу воқеа исломий биродарлик ва ватанни ҳимоя қилишнинг муҳимлигини кўрсатади.

Манбалар:
• Ибн Касир – "Ал-Бидоя ва ан-Ниҳая"
• Имом Муслим – Саҳиҳ Муслим (Жиҳод ва саҳобалар садоқати ҳақидаги ҳадислар)
• Ибн Исҳоқ – "Сийратун Набавия"


@saodatasri_audiokitob


"СИДДИҚИЙЛИК ИМТИҲОНИ" – АБУ БАКР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ИХЛОСИ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърож воқеасидан сўнг уни қавмга хабар қилдилар. Қурайш кофирлари бу хабарни эшитиб, ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳуга келиб:
– Дўстинг Муҳаммад кечаси Байтул-Мақдисга бориб, қайтиб келдим, демоқда. Буни сен ҳам тасдиқлайсанми? – деб сўрадилар.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳеч иккиланмасдан:
– Агар Муҳаммад алайҳиссалом шундай деган бўлсалар, у ҳақдир! – деб жавоб бердилар.
Шу сабабли Пайғамбаримиз у кишини "Сиддиқ" (ҳақиқатни тасдиқловчи) деб номладилар. Бу воқеа иймон ва ишончнинг нечоғлик муҳим эканини кўрсатади.

Манбалар:
• Ибн Ҳишом – "Сийратун Набавия"
• Имом Табарий – "Тарих ат-Табарий"
• Имом Бухорий – Саҳиҳ ал-Бухорий (Меърож ҳақидаги ривоятлар)


@saodatasri_audiokitob






Ўткирбек Муҳаммадсобир. "Сен мени шунчаки яратганинг йўқ..."

@saodatasri_audiokitob


муаззам ҳодиса туфайли туғилган ҳаяжон ҳали ҳам босилмаган эди. Қалбида эса, унга ўқишни буюрган ўша қудратли хилқат ваҳий этган сўзлар такрорланарди:
— Яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан ўқинг!..
Қоялардан пастга тушиб, текис йўлдан юриб кетди. Макка томонга бурилди. Уйига
келгунга қадар ғорда бўлган воқеа кўз олдидан кетмади. Фаришта ўқиган оятлар бутун
ўй хаёлини банд этган эди. Хаёли шу қадар банд эдики, ҳатто сўнгги пайтларда доим салом
берадиган бўлиб қолган тошнинг саломига ҳам диққати чалғимади.

(Аҳмад Лутфий Қозончи. "Саодат асри қиссалари" асаридан.)


Муҳаммад Ҳиро тоғларининг тик қоялари орасида жойлашган бу ғордан залолатнинг
қутурган селларига ва жаҳолатнинг шиддатли бўронларига асира бўлган одамларнинг қутсиз, ирганч ҳаётлари туфайли файзини йўқотган муборак шаҳарни узоқдан кузатди. Овқати тугагандагина Маккага тушиб, тезгина егулик озиғини ғамлаб, яна руҳиятини ардоқлаётган ғор томон йўл оларди. Рамазон ойининг йигирма олти куни ўтган, тун чўккан эди. Ўша кеча ҳам жуда оддий, фақирона солинган ўрнига ётди. Ҳар кечадаги сингари уйқуга кетди. Эрта тонгда уйғонди. Янада тўғрироғи, ғалати тарзда кимдир томонидан уйғотилди. Қайтиб ухлай олмади. Орадан бирмунча вақт ўтди, тўсатдан ғорда умрида ҳеч кўрмаган бир хилқат пайдо бўлди. Бу туш эмас, ўнги эди. Оллоҳнинг махсус вазифа билан жўнатилган ваҳий фариштаси Жаброил эди у.
Фаришта Ал-Амин Муҳаммадга:
— Ўқи!.. — деди.
У ҳаяжон ичида жавоб берди:
— Мен ўқишни билмайман.
Фаришта Ал-Аминни ушлаб, қаттиқ силкитди. Бу ундай сиқар эдики, Буюк Амин
суякларининг қисирлаганини ҳис этди. Сўнгра, қўйиб юборди ва яна:
—Ўқи!.. — деб буюрди.
—Мен умримда ўқиган инсон эмасман.
Фаришта яна уни ёқасидан маҳкам тутди, яна сиқиб, бўға бошлади. Шу даражада қаттиқ
сиқар, азоб берар эдики, Буюклар Буюги кучининг қолмагани, дармони кетганини сезди. Бир
инсоннинг бунчалик азобга чидаши мўъжиза эди. Яна қўйиб юборди, яна буйруғини
такрорлади:
—Ўқи!..
—Мен ўқиган одам эмасман.
Бошқача жавоб бериши ҳам мумкин эмас эди. Шу кунгача ўқишни ўрганмаган эди. Нима
ўқиши лозимлигини ҳам билмасди. Фаришта уни учинчи марта тутиб, сиққанда Ал-Амин
бутунлай ҳолдан тойди, энди бу дунёдан умидини батамом узди, тақдирга тан берди.
Бу дафъа фаришта беш оятдан иборат илк ваҳийни Муҳаммаднинг хотирасидан сира ҳам
ўчмайдиган қилиб руҳи ва онгига сингдирди:
«Яратган зот бўлмиш Парвардигорингиз номи билан ўқинг! У инсонни лахта қондан
яратган. Ўқинг! Сизнинг Парвардигорингиз қаламни (яъни, ёзишни) ўргатган ўта карамли
зотдир. У зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди» (Қуръони Карим, Алақ сураси, 1-
5оятлар). Шундан кейин фаришта ғойиб бўлди.
Буюк Амин умрида кўрмаган, учратмаган, эшитмаган, хаёлига ҳам келмаган ғаройиб
ҳодиса қаршисида ўзини йўқотиб қўйган, қаттиқ ларзага тушган эди. Ўқиш ёзишни билмайдиган одамга қайта қайта «Ўқи!» деб буюрилиши, ўқишни билмаслигини айтди, дегунча, қийин қистоққа олинишининг боиси нимада эди? Нима учун фаришта ваҳий этилган бу беш оятни дарҳол баён қила қолмади? Бу ҳилқатнинг ёмон ниятда келмагани аник эди. Чунки у беҳад кучқудратга эга эди. Ўзининг гавдаси, савлатига қараганда, анча кучли бўлган Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ҳам ҳатто унинг қаршисида «Мен ўқиган инсон эмасман», дейиш билангина чекланди, уни қаттиқ тутиб, қийнаган, ёқасидан олиб, сиққанда ҳам қаршилик кўрсатмади «Нима қиляпсан, ўзи?» дея олмади, учинчи марта қийнаганида:
— Етар энди, ҳаддингдан ошма!.. — деб юбормади.
Энди ғорни тарк этиб, уйига қайтиш ҳисси унинг бутун вужудини чулғаб олди. Жуда
қаттиқ қўрқувга тушган, эсҳушидан айрилаёзган эди. Ғордан чиққан пайтида осмон шафақлана бошлаган эди. Ҳавода саҳар вақтининг саринлиги бор эди. Кечқурун Муҳаммад ибн Абдуллоҳ тарзида кирган гордан у тонг саҳарда Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бўлиб чиққан эди. Ер юзини сўнгги марта шарафла безайдиган Буюк Пайғамбар билан самовот орасида бундан буён йигирма уч йил давом этадиган мулоқот Ҳиро тоғидаги ушбу муаззам маросимдан бошланган: илк ваҳий қалби пок Муҳаммадга Жаброили Амин ёрдамида туширилган, онгига нақш этилган эди. Бир оздан кейин қуёш бутун ҳашамати билан чарақлаб чиқиши керак. Коинот яратилгандан бери ҳали бирон куннинг тонгида қуёш шу даражада хайрли, бу даражада қутлуғ хабар билан чиқмагандир! Аммо асл маънавий қуёш Ҳиро тоғининг тик қоялари орасидаги ғорда порлаган, бутун коинотни қамраб олажак раҳмат тимсоли, ҳидоятнинг энг буюк ва сўнгги йўлбошчиси, Оллоҳнинг энг шарафли, энг суюкли, энг Буюк Пайғамбари ўлароқ қоялар орасидан секин аста пастга эниб келарди. Бутун борлиғини қамраб олган ва ларзага солган бу


Репост из: Nurulloh Muhammad Raufxon
"Эй Оллоҳ, кучим озлигини, чорасиз қолганимни фақат Сенга арз этаман, одамлар орасида бу қадар хор бўлганимдан ёлғиз Сенга шикоят қиламан. Эй марҳаматлиларнинг марҳаматлиси Оллоҳ! Эзилганларнинг ва менинг ҳам Раббим Сенсан! Мени кимларга йўлиқтиряпсан? Менинг ишимни кимларга топширдинг – нафрат-ла қаршилайдиган бегоналаргами ёки душманларгами?! Сен мендан ғазабланмаётганингни билсам-ку, бу азиятларга парво ҳам қилмайман. Сендан келадиган офиятга ортиқ даражада интизорман. Ғазабингга йўлиқишдан қўрқиб, Сенинг нурингга сиғинаман, зеро зулматларни зиёга айлантирадиган, дунё ва охират ишларини тартибга соладиган нарса Сенинг ўша нурингдир. То Сен рози бўлгунингга қадар Сендан розилик сўрайвераман. Куч ва қудрат ёлғиз Сендадир".

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Тоифда хўрлик кўрганларидан кейин, узум боғида ўтириб қилган дуолари.

(Аҳмад Лутфий Қозончи. "Саодат асри қиссалари" асаридан.)


Репост из: Nurulloh Muhammad Raufxon
Шанба куни ўғлим Файзуллохон билан бирга Аҳмад Лутфий Қозончини зиёрат қилдик.
Камина таржима этган ва бир жилд шаклида янги чоп этилган "Хулафои рошидин" (Тўғри йўлдаги тўрт халифа даврларидан ҳикоя қилувчи) асарини, навбатдаги қаламҳақини ҳамда "Меҳригиё" ширкати бошлиғи ҳурматли Алижон ака (Доктор Али)нинг шифобахш ҳадяларини етказдик.
Яқинда бўйиндан амалиёт кечирибди. Ўзбекистонлик мухлисларидан ҳаққига хайрли дуолар истади.























Показано 20 последних публикаций.