Харом қўлларингни рўмолга чўзма!
Муттаҳам амалдор хаддингдан ошиб,
Куфрда хаттоки Дажжолдан ўзма!
Кетмаётган бўлсанг дўзахга шошиб,
Харом қўлларингни рўмолга чўзма!
Етмиш саккизида қуригач шўри,
Гўрда оташ ичра сенданда зўри.
Абадий эмасдир хокимлик тўри,
Харом қўлларингни рўмолга чўзма!
Хавас қилдингми ё бўкиб бодага,
Хижоб ечган Хамза Хакимзодага?
Халқ энди ўхшамас асло подага,
Харом қўлларингни рўмолга чўзма!
Рус бўлсанг дардимни ичга ютардим,
Ахир ғайридиндан не хам кутардим?
Ўзбеклигинг алам... маъзур тутардим,
Фақат харом қўлинг рўмолга чўзма!
Қўлингдан келганин қилгин деганин
Кўрдим қирқ йил бўлмай таъзир еганин.
Лек хали кўрмадим Хақни енгганин,
Харом қўлларингни рўмолга чўзма!
Токи мансабдадир сендайин тулки,
Хали кўп бўламиз жаҳонга кулги.
Фарғона эмасдир отангнинг мулки,
Харом қўлларингни рўмолга чўзма!
telegram.me/a_meshayan
09:47-30.09.2019
Абдураҳмон Мешаян
Муттаҳам амалдор хаддингдан ошиб,
Куфрда хаттоки Дажжолдан ўзма!
Кетмаётган бўлсанг дўзахга шошиб,
Харом қўлларингни рўмолга чўзма!
Етмиш саккизида қуригач шўри,
Гўрда оташ ичра сенданда зўри.
Абадий эмасдир хокимлик тўри,
Харом қўлларингни рўмолга чўзма!
Хавас қилдингми ё бўкиб бодага,
Хижоб ечган Хамза Хакимзодага?
Халқ энди ўхшамас асло подага,
Харом қўлларингни рўмолга чўзма!
Рус бўлсанг дардимни ичга ютардим,
Ахир ғайридиндан не хам кутардим?
Ўзбеклигинг алам... маъзур тутардим,
Фақат харом қўлинг рўмолга чўзма!
Қўлингдан келганин қилгин деганин
Кўрдим қирқ йил бўлмай таъзир еганин.
Лек хали кўрмадим Хақни енгганин,
Харом қўлларингни рўмолга чўзма!
Токи мансабдадир сендайин тулки,
Хали кўп бўламиз жаҳонга кулги.
Фарғона эмасдир отангнинг мулки,
Харом қўлларингни рўмолга чўзма!
telegram.me/a_meshayan
09:47-30.09.2019
Абдураҳмон Мешаян