Репост из: Hilol Nashr
#мақола
АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар».
Байҳақий ривоят қилган.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...» дедилар».
Байҳақий, Насаий, Табароний ва бошқалар ривоят қилган.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Масала: Зулҳижжанинг тўққизинчиcи, яъни арафа куни рўза тутиш улкан савобларга сабаб бўлади. Унинг шарофатидан бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳлар кечирилади. Агар зулҳижжа ойининг дастлабки кунларидан то тўққизинчи кунига қадар рўза тутилса, нур устига нур бўлади.
Фойда: Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаром. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатли.
«Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар» китобидан
Facebook / Instagram / Telegram