🌙
Рамазонга тайёргарлик📖Маълумки,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан ҳар йили
Рамазон ойини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни суҳбатдан ўтказиш анъанаси йўлга қўйилган.📖 Шу муносабат билан ташкил этилган ишчи гуруҳ устозлари таркибига киритилган, Ҳадис илми мактаби ўқитувчилари
Аминжонов Асадуллоҳ, Абдуллаев Олимжон ва
Хурсанмуродов Толиббой домлалар таровеҳда хатм қилиб берадиган Самарқанд вилоятидаги Қуръон ҳофизлари билан мулоқот уюштиришди ва уларнинг ҳифзларини кўрикдан ўтказишди.
✅ Шунингдек, суҳбат асносида қориларга идора томонидан белгиланган талабларга риоя этишлари мақсадга мувофиқ эканини таъкидлашди. Қуръонни ўқиш тартиби борасида чиқарилган бир қатор тавсиялар билан таништиришди.
#Янгилик #Рамазонга_тайёргарлик #Қуръон_ҳофизлари
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL