Илк бор хусусуй шерикликдаги хорижий техникум Ўзбекистонда! Ўзингизни Европада тасаввур қилиб кўринг: замонавий клиника, юқори маош ва тан олинган мутахассислик! Энди бу орзу эмас — ҳақиқатга айланмоқда!
Миграция агентлиги ҳамда Ўзбекистон-Германия “Абу Али ибн Сино ва Хайнрих Шиппергес номидаги Самарқанд халқаро саломатлик фанлари олий
мактаби” Германия Федератив Республикасининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) билан биргаликда
ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш учун янги таълим ва иш имкониятларини очмоқда.
Лойиҳанинг биринчи босқичда, Ўзбекистондаги тиббиёт техникумларни тамомлаган мутахассислар учун касбга оид немис тили, бирламчи тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳалари бўйича 9 ойлик малака ошириш ва мослаштириш курслари ташкил этилади. Иккинчи босқичда, Самарқанд, Нукус, Наманган ва Тошкент шаҳарларида Миграция агентлиги билан ҳамкорликда 3 йиллик дуал тизимига асосланган тиббиёт профессионал таълим ташкил этилади. Учинчи босқичда, тўрт йиллик бакалавриат ҳамда икки йиллик магистратурада ўқитиш йўлга қўйилади.
Энг муҳими —
таълим жараёнлари Германия мутахассислари билан биргаликда ушбу давлат ўқув дастурлари асосида олиб борилиши Германияда ишлаш ҳуқуқини беради!
Миграция агентлиги ўқишни тугатганларга немис клиникаларида ишлашни ташкиллаштиради. Имкониятдан фойдаланинг — дунёнинг марказидаги тиббиёт карьерангизни бугундан бошланг!
Манзил: Самарқанд шаҳри, Саттепа мавзеси, Туркистон кўчаси, 12-уй
📍
Локация📞Мурожат учун телефон:
(95) 708 22 28,
(94) 5496696
🌐
@uzmigration