Тегишли ҳужжатлари бўлмаган айрим ОТМлар абитуриентлардан ҳужжат қабул қилган
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистонда олий таълим муассасаси сифатида фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган айрим ОТМ абитуриентлардан ҳужжат қабул қилаётгани ҳақида хабар берди.
Инспекция хабарига кўра, янги ўқув йили бошланганига 3 ой бўлган бўлсада, 2019/2020 ўқув йили учун ўқишга киришга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараёни давом этаётгани ва ушбу хизмат учун пул ундирилаётганлиги, контракт шартномалари тузилаётганлиги тўғрисида кўплаб мурожаатлар келиб тушганмоқда.
Хусусан, фуқаролардан бўлаётган мурожаатларга кўра Россия Федерациясининг айрим олий таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олий таълим беришга рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлмай туриб, абитуриентлардан ҳужжат қабул қилмоқда.
Жумладан:
👉 Томск давлат бошқарув тизимлари ва радиоэлектроника университети;
👉 Молия, иқтисод ва захирадаги офицерлар ҳуқуқи институти;
👉 “Тадбиркорлик олий мактаби” хусусий олий таълим муассасаси;
👉 “Шарқий-Европа институти” хусусий олий таълим муассасаси;
👉 “Сибир бизнес ва ахборот технологиялари институти” нодавлат олий таълим муассасаси ва бошқалар.
Қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ, нодавлат таълим ташкилоти сифатида Таълим инспекцияси рўйхатидан ўтмаган нодавлат таълим ташкилотлари томонидан берилган таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар юридик ҳуқуққа эга эмас.
Ўзбекистонда аккредитацияланган ва дипломи тан олинадиган олий таълим муассасалари рўйхати билан қуйидаги манзилда танишиш, қизиқтирган саволлар билан @Uztdibot телеграм бот орқали мурожаат қилиш мумкин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ