Текстил-тўқимачилик саноат тармоғидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 декабрда банклар томонидан маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш бўйича 2025 йилда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ўтказилган йиғилишида берилган вазифалар ижроси юзасидан вилоятда текстил-тўқимачилик саноати тармоғидаги тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Мухаммадиев ва соҳага бириктирилган банк ва бошқа тижорат банклари ҳамда 60 дан ортиқ текстил-тўқимачилик саноати тармоғидаги тадбиркорлар иштирок этди.
Учрашувда текстил-тўқимачилик саноати соҳасини янада ривожлантиришни тижорат банклари томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳадаги муаммоли масалаларни кўриб чиқиб, тармоқни ривожлантириш бўйича тизимли масалалар ва таклифлар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, соҳани ривожлантириш учун банклар томонидан таклиф этилаётган хизматлар ва мавжуд имтиёзлар юзасидан тадбир иштирокчиларига маълумотлар берилди.
Шунингдек, текстил-тўқимачилик саноат йўналишида текстил маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан бир қаторда, экспорт ҳажмини ошириш ҳамда халқаро тажрибадан фойдаланиш ва хорижлик мутахассисларни жалб этиш, кескин рақобат муҳитидан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қўшимча имтиёзлар бериш аниқ таклифлар билдирилди.