🌟
Эртадан (1 май) маҳалла раислари сайлови бошланадиАОКАда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Жобир Асқаров иштирокида ўтказилган
брифингда май-июль ойларида ўтказиладиган Фуқаролар йиғини раиси сайловларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан маълумот берилди:
🟢Мамлакатимиздаги мавжуд 9 452 та маҳаллада сайловларни юқори савияда ташкил этиш бўйича жадал ишлар амалга оширилди.
🟢Жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Янги таҳрирдаги Қонунга кўра, эндиликда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди.
🟢Йил аввалидан май-июль ойларида ўтказиладиган маҳалла раислари сайловига қизғин тайёргарлик ишлари амалга оширилди.
🟢Маҳаллалар уюшмасида Республика штаби, 14 та ҳудудда ҳамда 208 та туман ва шаҳарларда маҳалла раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялари қошида Штаблар фаолияти йўлга қўйилди.
🟢Кўмаклашувчи комиссияларнинг маҳалла раислари сайловига доир 32 турдаги ҳужжатлар лойиҳаси тайёрланиб, ҳудудларга етказилди.
🟢Сайлов ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг
mahallas.uz расмий веб-сайтида жойлаштириб борилмоқда.
🟢Маҳаллалардаги ишчи гуруҳларнинг иш самарадорлигини ошириш учун 10 турдаги канцелярия маҳсулоти билан таъминланди.
🟢Май-июль ойларида бўлиб ўтадиган сайловларда ишчи гуруҳлар томонидан 208 та туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссияларнинг қарори билан маҳаллаларда вакиллар миқдори белгиланди. Сайловда 2 591 823 нафар вакиллар иштирок этиши кутилмоқда.
✍️ Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк