Намозингда маҳкам тур
Жонинг омонлигида,
Тангрига минг шукр қил.
Умринг ўтиб кетмасдан,
Намозингда маҳкам тур.
Ҳаёт мисли бир кема,
Зумда бўлар ҳар нима,
Бир кун пушаймон ема,
Намозингда маҳкам тур.
Тириклигинг бир омад,
Яқин қолди қиёмат,
Даф бўлар бало офат,
Намозингда маҳкам тур.
Умринг ўтмай бесамар,
Бомдодга тур тонг саҳар,
Ҳар кунингда беш маҳал,
Намозингда маҳкам тур.
Кўнгил қўйиб ёлғиз бир,
Севар бўлсанг кимнидир,
Аллоҳни жондан севиб,
Намозингда маҳкам тур.
Бир бало келса яна,
Тақдирдан қилмай гина,
Хақдан сўраб бошпана,
Намозингда маҳкам тур.
Қувма бойлик ортидан,
Масжидни айла маскан,
Руҳ пок бўлиб, яйрар тан,
Намозингда маҳкам тур.
Собит қилар насиҳат,
Ранжимагин сен фақат.
Ўлмасликка келмас хат,
Намозингда маҳкам тур.
Эргаш Расулуллоҳга,
Тавба эт ҳар гуноҳга,
Бошинг эгиб Аллоҳга,
Намозингда маҳкам тур.
✍️ Муаллиф - Собитқадам
#Каналимиз_мухлисидан
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://telegram.me/Muxlisuz
Жонинг омонлигида,
Тангрига минг шукр қил.
Умринг ўтиб кетмасдан,
Намозингда маҳкам тур.
Ҳаёт мисли бир кема,
Зумда бўлар ҳар нима,
Бир кун пушаймон ема,
Намозингда маҳкам тур.
Тириклигинг бир омад,
Яқин қолди қиёмат,
Даф бўлар бало офат,
Намозингда маҳкам тур.
Умринг ўтмай бесамар,
Бомдодга тур тонг саҳар,
Ҳар кунингда беш маҳал,
Намозингда маҳкам тур.
Кўнгил қўйиб ёлғиз бир,
Севар бўлсанг кимнидир,
Аллоҳни жондан севиб,
Намозингда маҳкам тур.
Бир бало келса яна,
Тақдирдан қилмай гина,
Хақдан сўраб бошпана,
Намозингда маҳкам тур.
Қувма бойлик ортидан,
Масжидни айла маскан,
Руҳ пок бўлиб, яйрар тан,
Намозингда маҳкам тур.
Собит қилар насиҳат,
Ранжимагин сен фақат.
Ўлмасликка келмас хат,
Намозингда маҳкам тур.
Эргаш Расулуллоҳга,
Тавба эт ҳар гуноҳга,
Бошинг эгиб Аллоҳга,
Намозингда маҳкам тур.
✍️ Муаллиф - Собитқадам
#Каналимиз_мухлисидан
Каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://telegram.me/Muxlisuz