ЖАННАТНИ СЎРАСАМ БЎЛМАСМИДИ
#ҳикоя
Исломобод жоме масжиди имоми пайшанба суҳбатларида қуйидаги воқеани айтиб бердилар:
Бир отахон Рамазон кунлари Исломобод масжидида таровеҳ намозини тугатиб, чиқиб бораётиб хаёлларидан ўтказибдилар: “анча кеч бўлиб қолди, уйга қандай етиб бораман, қанийди бир инсон “юринг отахон” деб уйимга машинасида олиб бориб қўйса” дебдилар. Шу пайт ногаҳон ёнларига бир машина келиб тўхтабди. Қарасалар қўшнилари экан.
Отахон машинага ўтирибдилару, йиғлаб юорибдилар. Қўшни йигит йиғлаш сабабини сўраса, отахон айтибдилар: “Ҳозир рамазон, бугун жума кечаси, ҳадисларга муфовиқ, бу куни бир соат борки, дуолар тез қабул бўлади. Хаёлимга уйга тез етиб олиш келиши билан сиз келиб тўхтадингиз. Йиғлашимнинг асл сабаби бу эмас. Ўша пайт уйга тез етиб олишни эмас, Жаннатини сўрасам бўлмасмиди...”
© Саъдуллоҳ Саламуллаев
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
@foydalar_foyda
https://t.me/joinchat/AAAAAEeuo_x35V6PUmFl8w