Salomatlik Maslaxatlari | Саломатлик Маслахатлари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


🌿Сурункали касалликлардан азият чекаётганлар.
🌿Дори-дармон, укол, операциялардан зада бўлганлар.
🌿Саломатлик мавзусига оид билимларга қизиқадиганлар учун изланамиз.
Мурожаат учун:
Тез кунда....

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Атиргул баргларидан экстракт тайёрлаш🌹

Юз териси учун фойдали хусусиятлар:

✔️ Ажинлар сонини камайтиради ва янги ажинлар пайдо бўлишининг олдини олади.
✔️Тери силлиқлиги ва эластиклигини беради.
✔️ Тешикларни кичрайтиради.
✔️ Намлик даражасини сақлаб туришга ёрдам беради .
✔️Ёғ безлари ишини тартибга солади, тошмаларни йўқотишга ёрдам беради.

@Salomatlik_Maslaxatlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌤 Ассаламу Алайкум! Янги тонг муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!


@Salomatlik_Maslaxatlari


ШИФОКОРЛАР: «КЎП СУВ ИЧИНГ» ДЕЙИШИ САБАБИНИ БИЛАСИЗМИ?

Соғлом одам кунига ўрта ҳисобда 2 литр сув ичиши дуруст. Бу шифокорларнинг тавсияси. Мия ҳужайраларидан тортиб вужудимиздаги барча аъзолар сув ила ҳаёт. Кўп сув ичсак, танамизнинг сув йўқотишини (дегидрация) олдини олган бўламиз.

Кофеинсиз (шарбатлар, чой) ҳамда тузга бой бўлмаган ичимликлар сув ўрнини босиши мумкин. Кофеинли ичимликлар (аччиқ қора чой, қаҳва) танада сув йўқотилишига сабаб бўлгани учун, ортидан сув ичиб юборилгани маъқул.

❗️Етарли миқдорда сув ичилмаса:
- Мия секинлашиб, одам дангасалашади;
- Қон қуюлади;
- Қабзият юз беради;
- Пешоб сарғайиб кетади:

@Salomatlik_Maslaxatlari


Асаблари чарчаганлар учун дамлама

✅ ФОЙДАСИ;
• Қон босими тушади;
• Асаблар жойига келади;
• Стресс ва депрессияга қарши курашади...

✅ РЕЦЕПТ; Дамламани тайёрлаш учун, ярим қошиқ укроп уруғини олинг ва 1 стакан қайнаган сувга қўшинг, тайёр бўлишини 20 дақиқа давомида кутинг. Озгина асал ёки шакар қўшсангиз бўлади. Кунига 3 махалдан, 3-5 кун давомида ичинг...

@Salomatlik_Maslaxatlari


Чақалоқларни қорни билан ётқизишнинг муҳим 3 та сабаби

Ҳаракатланиш қобилиятлари яхшиланади

Австралия университетидаги олимларнинг аниқлашича, болани қорин билан ётқизиш унинг ривожланишига таъсир қилади. Тажрибада 4237 бола иштирок этган ва уларнинг ривожланиши бир қанча параметрлар билан баҳоланган.

Маълум бўлишича, кун давомида ярим соатдан кўп қорни билан ётадиган болалар ҳаракатларини яхши назорат қила олади, фаол бўлади. Шунингдек, қорни билан ётган болалар, осмонга қараб ётган болалардан кўра тезроқ эмаклашни ўрганган. Психодиагностика ва психокоррекция маркази бошқарувчиси Татяна Горячеванинг таъкидлашига қараганда, эмаклаш учун қўл ва оёқ мушаклари ушбу жараёнга тайёр бўлиши керак. Осмонга қараб ётган бола эса ҳаракатланмайди ва мушаклари ҳам ҳаракатларга тайёр бўлмайди. Шу сабаб бола қорнидан орқасига ўгириб олиб, ўтирган ҳолда судралишни бошлайди.

Бош суяги тўғри ривожланади

Болаларда тўсатдан ўлим синдромини олдини олиш учун ҳам болани осмонга қаратиб ётқизилади ва бола шу ҳолатда ухлаши керак бўлади. Баъзи оналар бу синдромдан шунчалик қўрққанидан, бошқа вақтда ҳам болани қорни билан ётқизишдан қўрқади. Аммо бола фақат ётадиган бўлса, бош суяги яхши ёки тўғри ривожланмаслиги мумкин. Агар кўпинча ён боши билан ётқизиладиган бўлса, ётган тараф ясси бўлиб қолиши мумкин.

Юраги мустаҳкам бўлади

Австралиялик олимлар томонидан аниқланган яна бир маълумот: қорнида кўп ётган бола яхшироқ вазн тўплайди ва юрак қон-томир тизими мустаҳкам бўлади. Чунки ушбу ҳолат бола учун энг яхши кардиозўриқиш ҳисобланади ва бу юрак ривожланишига яхши таъсир қилади. Агар ҳар куни шуғулланадиган бўлса, болада ҳаракатлар координацияси яхшиланади, қўл-оёқлари яхши ҳаракатланиб, умуртқаси мустаҳкамланади. Бу эса нафақат жисмоний бали ақлий ривожланишига ҳам таъсир кўрсатади. Шунингдек, жараёнда пресс мушаклари ҳам мустаҳкамлангани ҳисобига қорин чурра пайдо бўлиш хавфи олди олинади. Болани овқат беришдан аввал қорни билан ётқизилса, бу қоринни санчиб оғришини камайтиради.

Манба. Дарё.уз

@Salomatlik_Maslaxatlari


Эмизиш даврининг муваффақиятли ўтиши учун қандай қоидаларга амал қилиш керак?

▪️Биринчидан, бола туғилиши билан илк ярим соат ичида болани эмизиш керак. Туғруқ мажмуаларида бу масалага жиддий эътибор қаратилади. Она-бола уйига қайтгач, болани кўкрак сути билан озиқлантириш жараёнини кузатиш, бу борада онага маслаҳат ва тавсиялар бериб бориш патронаж ҳамширалар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Бунинг учун сиз, патронаж ҳамширалар қуйидаги муҳим қоидаларни билишингиз шарт:

▪️чақалоқни соатга қараб эмас, чақалоқ талаб қилганда (тез-тез) эмизиш керак;

▪️янги туғилган чақалоқларни 3-3,5 соат оралиқда озиқлантиришни амалга ошириш мураккаб. Чақалоқнинг ошқозон ҳажми тез-тез ва кам миқдорда озуқа қабул қилишга мослашган, бир вақтнинг ўзида 150-200 мл. сутни қабул қилиши физиологик тўғри келмайди. Шунинг учун янги туғилган чақалоқ биринчи ойларда кўкракни тез-тез, кеча-кундуз давомида 10-15 мартагача талаб қилади;

▪️она ва бола доимо бирга бўлишини тавсия қилинг. Она тафтини ҳис қилиб ухлаш бола руҳияти учун жуда фойдали. Бу она сути яхши ишлаб чиқилишига ҳам катта ёрдам бўлади. Эмизиш пайтида, бир-бирига яқин иккита инсон ўртасида эмоционал алоқа ўрнатилади, бу гўдакка ҳимояланганлик, қулайлик ва хотиржамлик ҳиссини бахш этади. Агар бола ҳафтасига тахминан 150 грамм вазн йиғаётган бўлса, бу унинг кўкракни меъёрида эмаётгани белгиси дейиш мумкин.

@Salomatlik_Maslaxatlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
✨Қўлтиқ ости соҳасини оқартириш ва нохуш ҳидлардан бартараф этиш учун ажойиб маска

@Salomatlik_Maslaxatlari


Жᴏнибᴇᴋ Ꭺᴨᴛᴇᴋᴀ 🆘 💊💊💊:
🙇🏻‍♂ Бош оғриғининг сабаблари:

Қуйида энг кўп учрайдиган турлари билан танишинг:

➥ Энса соҳада оғриқ — юқори қон босимда ёки энса нервлари невралгиясида.

➥ Пешона соҳада оғриқ — бурун бўшлиғи ёки кўз касаллигида.

➥ Бошни ярмида хуружсимон оғриқ — мигреньда.

➥ Диффуз яъни бутун бошда оғриқ — қон томир касалликларида.

➥ Бош мияни ҳудди "обруч" сингари сиқиб оғриши — неврастенияда.

➥ Эрталабки бош оғриқ — бош мия ички босимини ортишида (черепная давления).

➥ Кун оҳирида (кечга) бош оғриши — юқори чарчоқдан бўлиши мумкин.

🙇🏻‍♂ Бош оғриғида биринчи ёрдам:

➥ Тўйиб ухлаб олишга ҳаракат қилинг;
➥ Тоза ҳавода чуқур-чуқур нафас олинг, нафас машқларини қилинг;
➥ Камида 30 дақиқа пиёда юринг;
➥ Қон босимини ўлчанг, агар кўтарилган бўлса уни туширинг. Агар паст бўлса бир дона "Цитрамон" таблеткасидан ичинг, унинг таркибида кофеин бор, қон босимини кўтаради ва оғриқни қолдиради;
➥ Илиқдан иссиқроқ сув остида бошни ушлаб туриш ёки контраст душ қабул қилиш;


Ёш болаларда иситма чиққанда ёрдам кўрсатиш

«Болани температураси чиқибди» деганда кўпинча иситма — тана ҳарорати 37,2 °C дан юқори бўлган ҳолат тушунилади.

Болани иссиғини қандай тушириш керак:

▪️ Ибупрофен свеча ёки сироп
▪️ Парацетамол свеча ёки сироп
▪️ Цефекон свеча
▪️ Панадол свеча
▪️ Диклофенак свеча
▪️ Антибиотиклар сироп шаклидаги
▪️ Илиқ ичимлик бериш
▪️ Хона хавосини намлаш

Иситма чиққанда нима қилиш мумкин эмас:

▪️Болани ўраб ташламанг
▪️Бола ёнига иситгични қўйманг
▪️Болани цирка ва ароқ билан артманг
▪️Болани мажбурлаб ётқизиб қўйманг
▪️Оёқларни «ванна» қилманг
▪️Иссиқ буғ билан ингаляция қилманг
▪️Горчичник қўйманг

Болаларга аспирин ва аналгин бермаслик керак: улар жиддий ножўя таъсирлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

@Salomatlik_Maslaxatlari


💞 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🌸🌹🌸

🩷 Ўзингизни севинг! 💝

🧡 Ўзингизга энг яхши нарсаларни раво кўринг!
🩷 Ўз севган машғулотингизни топинг ва шуғулланинг! Шунда хаётда янада энергиянгиз ошади!

🧡 Энергия - бу хаётингизда Сиз хохлаган хамма нарсага эришишингиз учун керакли энг асосий нарса!

🩷 Энергия - бу Сиз!
Сиз - бу Сизнинг хаётингиз, хамда Сиз эришган хамма нарса!

🧡 Шундай экан, Энергиянингизни Ўзингиз учун энг мухим нарсаларга сарфланг!

@Salomatlik_Maslaxatlari


ТАҲОРАТ БИЛАН УХЛАСА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради».

Ибн Ҳиббон ривоятида:
«Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди.



✨ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!!!✨

@Salomatlik_Maslaxatlari


Юзни теккиз ва тиниқ қилиш учун, рецепт

● РЕЦЕПТ ВА ҚЎЛЛАШ УСУЛИ;
•1 чой қошиқ лимон шарбати
•25 г дрожа
•1 ош қошиқ хом сут

● Барча махсулотларни аралаштириб юзга суртиб, 20 дақиқа давомида кутилади. Сўнг тайёрлаган ниқобни илиқ сув билан ювиб ташланилади

✅Яқинларга улашишни унутманг!


@Salomatlik_Maslaxatlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍷Шишалик идишларни доғларидан кетказиб тозалаймиз

Керак бўлади:
Хантал порошоги
Уксус
Идишда сув

@Salomatlik_Maslaxatlari


❓Қандай қилиб овқатланишдан ўзни тийиш мумкин?

🥛Овқатланишдан аввал 1 стакан сув ичинг.

🍝 Кичик ҳажмдаги ликобчада таомланишга одатланинг.

🥗 Ҳар сафар овқатланганда сабзавотлар истеъмол қилишни ҳам унутманг.

📺 Таомни узоқ чайнанг ва телевизор қаршисида овқатланманг.

🍱 Ҳар сафарги овқатланиш меъёри 350 гр.дан ошмаслиги керак.

⏰ Таомланишлар орасидаги муддат 2,5 соатдан кам бўлмаслиги керак.

🥒 Соуслар ва тузламалар иштаҳани очади.

🥚Кечки овқатда фақат сабзавот ва тухум оқинигина истеъмол қилинг.

@Salomatlik_Maslaxatlari


Куз фаслининг ТОП–5 маҳсулоти

Ушбу маҳсулотлар кузги гиповитаминозни енгишга ва танамизни барча керакли озуқа моддалар билан тўйинтиришга ёрдам беради.

Қовоқ — таркибида кучли антиоксидант хусусиятига эга бўлган бета-каротин мавжуд бўлиб, у тананинг нормал ишлашига ёрдам беради. 

Олма — флавоноидларга бой, бу оксидловчи моддалар стресс ривожланиш хавфини камайтиради.

Лавлаги — клетчаткага бой ҳамда юрак хасталиклари ва қон босими ортишини олдини олувчи бетаин моддаси мавжуд.

Клюква — витамин ва минералларга бой.

Хурмо — C, А витаминлари шунингдек клетчатка, калий ва фосфор манбаи ҳисобланади.

@Salomatlik_Maslaxatlari


🍳 Ҳар куни нонушта учун 2 та тухум

Нонушта учун бир жуфт тухум кунни бошлашнинг ажойиб усули. Бу нафақат мазали нонушта, балки соғлом бўлиш учун ҳам муҳим.

Тухум таркибида А, Д витаминлари, шунингдек, Б12, рибофлавин ва фолий кислотаси мавжуд.  Бундан ташқари таркибида ёд, темир, калций, синк ва селен каби жуда кўп фойдали минераллар мавжуд.

Ўзи бусиз ҳам ҳар куни тухум ейдиган талабаларга мотивация бўлдими? 🤓


💕Уй шифокорингиз биз бўламиз!!!

@Salomatlik_Maslaxatlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ошхона шкафларини ялтиллатамиз

✅ Илиқ сув 500 мл
✅ Сода 1 ош қ.қ
✅ Уксус 1 ош қ.қ
✅ Лимон кислотаси 1 чой қ.қ

✅ Ҳаммасини идишга кетма кетликда солиб аралаштирамиз. Пуркагичли идишга солиб ошхона шкафларига сепамиз, 5 минутдан сўнг тоза қуруқ латтада артиб чиқамиз.

@Salomatlik_Maslaxatlari


Тери маҳсулотлари қандай тартибда фойдаланилади?

Юз парваришда, косметика маҳсулотларни қандайи тартибда ишлатишни билмаяпсизми? 🧖‍♀️

Мана тартиби: 👇
🧖‍♀️ Тозалаш воситаси
🧖‍♀️ Тоник
🧖‍♀️ Доғларни оқартирувчи крем
🧖‍♀️ Намлантирувчи восита
🧖‍♀️ Кўз креми
🧖‍♀️ База
🧖‍♀️ Қуёшдан ҳимояловчи крем

@Salomatlik_Maslaxatlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Юзни тиниклаштириш учун никоб🥰

@Salomatlik_Maslaxatlari


❓Боланинг иммунитетини кўтариш учун нима қилиш керак?

🔘 Сетора

✍️ Шифокор Насиба Ражабова: 

🟠 Иммунитетни кўтариш учун қуйидагиларга амал қилиш лозим:
▪️ Болага бақирманг, ҳар қандай даражадаги стресс иммунитет пасайишига олиб келади.
▪️ Уйқу режими. Бола 7 ёшга киргунча кундузги уйқу соғлик гарови ҳисобланади. Тунги уйқу кечки соат 22:00 дан, эрталабки уйқу эса 9:00 дан кеч бўлмаслиги лозим.
▪️Тўғри овқатланиш: витамин А, В гуруҳ, С, Д витаминлари, цинкка бой бўлган маҳсулотлар, гўшт ва балиқ маҳсулотлари, сабзавот, меваларни кўпроқ истеъмол қилиш лозим.
▪️ Кўпроқ суюқлик қабул қилиш лозим. Бир кунда бир марта наъматак суви ичириш керак.
▪️Бир кунда камида 2 соат тоза ҳавода сайр қилиш лозим.
▪️ Сувда чиниқтириш.
▪️ Гигиенага риоя қилиш ҳам муҳим.

✅ Бундан ташқари иммунитетни кўтариш учун болага дорилар беришдан аввал, педиатр кўригидан ўтишни тавсия қиламиз.

@Salomatlik_Maslaxatlari

Показано 20 последних публикаций.

1 085

подписчиков
Статистика канала