Репост из: Одамлар Орасида
Муҳаммад алайҳиссалом тановул этган таом турлари ва уларнинг таркиби
Бу ўринда Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлари давомида тановул этган таомларнинг турлари ва таркиби мутавотир ва саҳиҳ ҳадислар орқали кўриб чиқилади:
1. Хурмо.🥭🥭🥭
Мазкур мева тури Муҳаммад алайҳиссалом истеъмол қиладиган озуқалар ичида энг машҳуридир. Бу борада кўплаб ҳадислар ривоят қилинган. Бу ҳадисларда Пайғамбар алайҳиссалом бошқа меваларга қараганда хурмони кўпроқ яхши кўриб истеъмол қилганлари аён бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳу деди: "Ойдан ойга қараб турардик, Пайғамбар алайҳиссаломнинг уйларида қозон осилмасди, емагимиз фақат хурмо билан сут бўларди. Расулуллоҳ алайҳиссаломнниг ансорий қўшнилари баъзан бизга ичишимиз учун сут келтириб беришарди. Биз шуни ичардик”.
(Бухорий ривояти).
“Саҳиҳайн” китобида Саъд ибн Абу Ваққосдан келтирилган ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки эрталаб учта ажва хурмосидан тановул қилса, унга ўша кун заҳар ҳам, сеҳр ҳам таъсир қилмайди”.
Бухорий ривоятида “ўша куни кечгача” деган лафз ҳам қўшилган. Шу билан бирга "етти марта тановул қилса”, “Икки (шарқ ва ғарб) томони қора тошлоқ ер бўлган жой (яъни Мадина)да яшовчилар эрталаб туриб есалар, кечгача заҳар таъсир қилмайди” лафзи билан ҳам ривоят қилинган.
Хурмо ҳомиладор ва эндигина кўзи ёриган аёллар учун аъло даражадаги сифатли овқатдир. Бу кенг эътироф этилган илмий ҳақиқатдир. Хурмо барча мевалар ичида энг юқори қанд миқдорига (60-65%)эга мевалардан бири ҳисобланади.
Хурмонинг фойдалари: Хурмо А витаминга бой бўлиб, фосфор, темир, кальций ва қанд моддалари ҳамда В1 ва В2 витаминларига тўйинган мева сифатида қадрланади. Шуни билиш лозимки, бир килограмм хурмо меваси уч минг калория қувватга эга бўлиб, бу бир кишининг 24 соатлик қувватига тенгдир. Агар ўзаро солиштирилса, 1 кг хурмо 1 кг гўштнинг калориясига тенг ва балиқ гўштидан уч баробар кўп қувватга эга мева тури ҳисобланади. Айнан хурмода А витамини кўпроқлиги учун гўдак болаларнинг ўсиши ва суякларни мустахкам бўлишига ижобий таъсир кўрсатади, кўриш қувватини ошириб, кўз билан боғлиқ асаб тизими фаолиятини яхшилайди, қулоқнинг асаб тизимларини кучайтириб, қон томирларини юмшатади. Шунингдек, унда ичак яллиғланиши, қувватсизлик, заифлик ва язва касалликларига шифолик хусусияти мавжуд. Бундан ташқари, жигар касалликларига ҳам фойдаси бўлиб, лаб ёрилиши, тери қуриши каби касалликлар олдини олишда ёрдам беради. Шунингдек, унинг спорт билан шуғулланувчи ва ақлий меҳнат қилувчилар учун фойдаси катта. Хурмо бошқа мевалардан кўра фосфорга бойроқдир. Ҳар 100 грамм хурмода 40 грамм фосфор мавжуд. Бу эса суяк ва тишнинг бақувват бўлишига омил бўлади. Жинсий қувватни оширади. Унда магнезий борлиги учун саратон касаллигидан даволанишда асқoтади. Шунингдек, рўзадор киши учун ифторлик ва саҳарликда тановул қилиш кун бўйи қувватли бўлиб юриш ва толиқмасликда кўмак беради, танадаги мувозанатни сақлайди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табобати” китобидан.
@odamlar_orasida_dastur
https://fb.com/odamlarorasidadasturi/