У тебя новое анонимное сообщение!Assalomu alaykum man doim biqini sohasidagi tuklarni qanday tozalashga qiziqaman eng samarali usul va kamroq ogʻriq keltiruvchi haqida yozing .va yana bitta narsa qizlar biqini sohasini turmushga chiqishdan oldin tozalaydi ungacha teginish mumkinmasmi?
↩️ Свайпни для ответа.
Қизларнинг поклиги ҳақида
Ассалому алайкум! Балоғат ёшига eтаётган қиз ва йигитларнинг қўлтиқости ва киндикости туклари янги чиқишни бошлашида юлинадими? Биз шундай қилганмиз, лeкин кимлардир: “Турмушга чиқмагунча тeгиб бўлмайди”, дeйишади. Шу масалага ойдинлик киритилса, яқинларимга ҳам улашсам дeйман.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Долзарб масалани кўтарибсиз. Бу ҳам бўлса, сизнинг ибодат масаласида эътиборли эканлигингизнинг белгисидир. Анчадан бери шу масалани ёритиш ниятим бор эди. Мен ҳам шу гапни кўп бора эшитганман. Ҳақиқатда ҳам, баъзиларда шундай одат бор. Келинг, аввало шариатда бу ҳақда нима дейилганига назар солайлик:
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўн нарса фитратдан (соф табиатдан)дир; мўйлабни қисқартириш, соқолни ўстириш, мисвок, бурунга сув олиб тозалаш, тирноқларни олиш, бўғинларнинг бужмайган жойларини ювиш, қўлтиқ (туки)ни юлиш, қовуқ (туки)ни қириш, истинжо қилиш – ва Мисъаб «ўнинчисини унутдим, оғизни чайиш бўлса керак», деди».
Бешовлари ривоят қилишган.
Инсон мукаллаф бўлганидан кейин бу ишларни амалга ошириши зарур. Демакки, бу нарсалар зоҳир бўлиши билан, яъни қўлтиқ ва киндик остидаги тук ўсиб чиқиши билан олиш лозим. Бу маълум бир ёш ёки вазиятга боғланмаган. Мазкур аъзоларда ўсиб чиқадиган туклар нопок ҳисобланганидан кейин уни тозалаш шарт. Турмушга чиққунга қадар олмаслиги керак, деган гап аслида шариатда йўқ, аксинча, шариат кўрсатмасига зиддир. Уламоларимиз уларни олмаслик қирқ кундан ошиб кетмаслиги кераклигини айтадилар.
Энди, ижозатингиз билан, бу борадаги ҳаётий татбиққа назар солиб кўрайлик. Дейлик, қиз болада 13-14 ёшларида шу нарсалар зоҳир бўлди. У то турмушга чиққунга қадар, яъни масалан, 19 ёшгача тукларини олмади. Бу туклар нопоклик экани, ҳар хил ноқулайликларга сабаб экани, турли нохуш ҳидларни жалб қилиши ҳаммага аён. Бунинг устига, қиз боланинг покланиш ҳақида тушунчаси ҳам, тажрибаси ҳам йўқ. Тўй куни тайин бўлганидан кейин, тўйдан бир кун аввал қиз ҳаммомга кириб покланиш ишини ҳаётида биринчи бор амалга оширади. Бунга минг машаққат ва оғриқлар билан 4-5 соат сарфлаб эришилади. Мазкур ҳолатни тўйдан аввал қанча вақт сарфлаб бўлса-да, қилиш имкони бор. Лекин тўйдан кейин-чи? Қайси келин ҳаммомда соатлаб қолиб кетиши мумкин? Бундай тозаланишга одатланмаган келин тўйдан кейин ноқулай ҳолатга дуч келиши аниқ. Ё ўрганмагани учун кўп машаққатга, вақт сарфлашга мажбур бўлади, ё одатланиб қолгани учун тўйдан кейин ҳам покланишга беэътибор бўлиб юраверади. Баъзи, балки аксар можароли оилаларнинг келишолмаслиги сабабларини ўргансангиз, айнан мана шу сабаб келиб чиқади. Аёлларининг покликка бўлган эътиборсизликлари эрларнинг кўнглини совутади. Эркаклар учун аёлларнинг озодалиги ва хушбўй бўлиши жуда муҳимдир.
Энди қиз болага шу нарсаларни аввалдан ўргатиб борилса, бунга одатлантириб борилса, турмушга чиққанида ҳам қийналмайди. Тозаланиш учун соатлаб вақт сарфламайди. Озодаликка ўргангани учун нопок юра олмайди. Ёш қизларга бундай масалаларда таълим-тарбия бериб бориш, биз катталарнинг масъулиятимиздир.
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ
t.me/bintusodiq