Буюк Британиялик Z авлоди вакиллари уйдаги оддий маиший ишларни бажаришдан бош тортмоқда. Улар мошинасини ювиш ёки хонадонидаги лампочкаларни алмаштириш учун мутахассисларга пул тўлашга мажбур бўлишяпти.
Halfords компанияси ўтказган сўровга кўра, 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган британияликларнинг аксарияти уй ёки автомобил билан боғлиқ оддий юмушларни қилдириш учун мутахассисларга пул тўлашга тайёр.
Сўралган 2000 нафар иштирокчи орасида ҳар бешинчиси гаечний ключ нималигини билмайди, респондентларнинг чорак қисми эса шифт ёритгичидаги лампочкани мустақил алмаштира олмайди.
"Оқбилагойим"ларнинг айтишича, нарвонга чиқиш жуда хавфли, лампочка эса қўлни куйдириши мумкин экан.
Компания ҳисоб-китобларига кўра, сўровда қатнашган британияликлар уйдаги оддий юмушларни бажариш учун мутахассисларга бир йилда 1300 фунт пул тўлайди (20 млн сўм атрофида, мени чақиришмайсанми, сўтаклар). 44 ёшдан 59 ёшгача бўлган X авлоди вакиллари орасида бу кўрсаткич камроқ — йилига 386 фунт (6 млн сўм). 60 ёшдан 78 ёшгача бўлганлар бундай хизматларга ҳар йили 253 фунт стерлингдан камроқ тўларкан.
«Натижалар ёш авлодда оддий амалий вазифаларни бажариш қобилияти пасайиб бораётганини кўрсатмоқда. Автомобилсозлик соҳасидаги билимлар йўқолиб кетиш арафасида, кўпчилик ҳатто лобовой ойнадаги дворникларни алмаштириш каби оддий ишларни бажаришдан бош тортяпти”, - дейди тадқиқот муаллифлари.
Бугуноқ ўғлингизни ёнингизга чақириб, лампочка алмаштиришни ўргатинг)
@safarblog