САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ


Гео и язык канала: Узбекистан, Русский
Категория: Telegram


Косонсой туман Садпири комил жоме масжиди
расмий канали

Шиоримиз:
1.Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломни ӯрганиш
2.Қуръон ва суннатни ўрганиб унга амал қилиш
3.Исломий маърифати ва диний бағрикенглик руҳини таратиш.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Русский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


#ЭСЛАТИНГ #УЛАШИНГ

📌 РАЖАБ ойида бажариладиган 3 амал...

Даврон Нурмуҳаммад

«Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни қилувчига берилган ажрча ажр берилур».

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @tartil_uz


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир”, - дедилар.
Имом Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.


Силаи раҳм – қариндошлик алоқаларини яхшилаш кишига бу дунёнинг ўзида ҳам бир қанча фойдаларни берар экан. Улардан бу ҳадиси шарифда саналгани қуйидагилардир:
1. Аллоҳнинг муҳаббати.
Ким Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.
2. Мол-мулкнинг кўплиги.
Ким кўп мол-мулкка эришмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.
3. Умрнинг зиёдалиги.
Ким умрининг зиёда бўлишини истаса, силаи раҳм қилсин.

“Руҳий тарбия” китобидан.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хайрли_тонг

🗓 Aссалому алайкум. Бугун Январ ойининг иккинчи куни Пайшанба тонги муборак бўлсин😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг




Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#мазҳаб

"Имомлар (яъни, Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад)га хилоф қилган одамнинг гапига назар ҳам солинмайди".

©️ Имом Фахриддин Қозихон Бухорий раҳимаҳуллоҳ

Изоҳ: Азалдан Мовароуннаҳр диёри ҳанафий мазҳаби кенг тарқаган юрт ҳисобланади. Имом Фахриддин Қозихон ушбу диёр уламолари ичида ҳанафий мазҳабининг энг етук фақиҳларидан саналганлар. У Зотнинг мазкур гаплари билан ҳанафий имомларига хилоф бўлган мазҳаб вакилларининг фатволари тарқатилса, унга нафақат эргашилмаслиги, балки унга эътибор ҳам берилмаслигини таъкидламоқдалар. Шунга биноан, бугунги кунда: "Фалон масалада фалон мазҳабнинг гапи рожиҳ (устун)", деяётганларнинг сўзи назар солишга ҳам арзимайди.

Улашинг: @Kosonsoy_masjidi


⏰ Ким 6 соатда тавба қилмаса...

📌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
📝 "Чап томон фариштаси хато қилган мусулмон бандадан қаламини олти соат кўтариб туради. Агар (шу вақт мобайнида) пушаймон бўлса ва Аллоҳга истиғфор айтса ёзилмайди, акс ҳолда, битта гуноҳ ёзилади", дедилар.

🔰 Имом Табароний, Байҳақий ривояти.

Одилхон қори Юнусхон ўғли

@sadpirikomilkosonsoy


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Мақола

Ражаб ойидаги кечалар ва нафл намозлар

Ражаб ойининг кечалари ибодат қилиш учун энг фазилатли даврлардан биридир. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: “Ражаб ойининг ҳар бир кечасида Аллоҳ бандаларига раҳмат ёғдиради ва уларнинг гуноҳларини кечиради.”

Ушбу ойда таҳажжуд намозини кўпроқ ўқиш тавсия қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Ким Ражаб ойида таҳажжуд намозини ўқиса, унинг барча дуолари ижобат бўлади.” (Байҳақий).

Ражаб ойининг 27-кечаси Исро ва Меърож воқеаси содир бўлган муқаддас тун бўлиб, бу кечада алоҳида ибодат қилиш мустаҳабдир. Ушбу кечада Қуръон тиловати ва тасбеҳлар билан шуғулланиш катта ажр келтиради.

Мўминлар Ражаб ойининг кечаларини бедор ўтказиб, Аллоҳдан гуноҳларининг мағфиратини сўрашлари ва дунё-ю охиратда нажот топишларини дуо қилишлари керак.

Абдулҳайхон жоме масжиди имом хатиби Исҳоқжон Юлдашев

http://t.me/Kosonsoy_masjidi


Репост из: АЪЛОХОН МАХДУМ (ЖОМЕ МАСЖИДИ)
#Мақола

Ражаб ойидаги рўзанинг фазилати

Ражаб ойида рўза тутиш суннат амал ҳисобланади ва бу амал Аллоҳнинг розилигини топишда муҳим воситадир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳар ким Ражаб ойида бир кун рўза тутса, Аллоҳнинг қаҳридан қутулади.” (Ибн Мажаҳ).

Ушбу ойда рўза тутиш нафақат инсоннинг сабрини оширади, балки унинг гуноҳларидан кечирилишига сабаб бўлади. Ражаб ойидаги ҳар бир рўза Рамазон рўзаларига тайёргарлик вазифасини ҳам бажаради.

Уламолар таъкидлашади: “Ражаб ойида рўза тутган одамнинг қалби тозаланади ва бу ибодат Аллоҳ ҳузурида қабул қилинадиган яхши амаллардан саналади.” (Имом Ғаззолий).

Шундай экан, мусулмонлар ушбу муқаддас ойда имкон қадар кўпроқ рўза тутишга ҳаракат қилишлари керак. Бу амал уларни Аллоҳга яқинлаштиради ва дунёвий ташвишлардан узоқлаштиради.

Абдулҳайхон жоме масжиди имом-ноиби Муҳаммадиев Муҳаммадсолиҳ

http://t.me/Kosonsoy_masjidi


#БИЛАСИЗМИ

Ўтмишни эслаб ҳасрат чеккан киши, янчилган буғдойни яна тегирмонга солган кишига ўхшайди.


​​БЕТАҲОРАТ ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

❓1500-CАВОЛ: Мен умрада бир кишини аравада тавоф ва саъй қилдирдим. Саъй ҳам қилиб бўлганимиздан кейин аравадаги одам иккинчи тавофдан кейин ухлаб қолганини айтди. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратли бўлиш тавофда вожиб, саъйда суннат ҳисобланади. Шунга кўра саъйда жиноят йўқ, аммо тавофни бетаҳорат қилиш жиноятдир. Саволдаги кўринишда, аравадаги киши ухлаб қолгани сабабли тавофдаги беш айланани бетаҳорат бажарган. Бу жиноятни тўғирлаш учун таҳорат билан ўша беш айланани қайта бажаради. Бунда янги эҳром шарт эмас. Бунинг иложи бўлмаса ҳарам ҳудудида битта қўй сўйдиради (“Раддул-муҳтор”, “Ғунятун-носик” ва бошқа манбалар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Энг яхши тасалли:

Аллоҳ ҳаммасини билиб турувчи…
У кўриб турувчи
Ва У ҳукм қилувчидир!


Ўша кунгача бироз САБР қил!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шом намозига кечикиб келган киши...

Ғуломиддин домла Холбоев

`
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

#Манба: @diniysavollar

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#Ғафлатда_қолманг!
🌙 РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

🔸“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

🔸Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

🔸Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

🔸Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

🔸Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

🔸Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!
Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Маъруза

Сафарга чиққан одам Аллоҳдан нима сўрайди?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


​​#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан сўрадилар:

أيُّ العَمَلِ أحَبُّ إِلَى اللهِ تَعَالَى؟ قَالَ: الصَّلاةُ عَلَى وَقْتِهَا. قُلْتُ : ثُمَّ أي؟ قَالَ: بِرُّ الوَالِدَيْنِ قُلْتُ: ثُمَّ أيٌّ؟ قَالَ: الجِهَادُ في سبيلِ الله مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

“Қайси амал Аллоҳ таолога севимлироқ?” У Зот алайҳиссалом айтдилар: “Ўз вақтида ўқилган намоз”. “Кейин қайси бири”, – деб сўрадим. У Зот: “Ота-онага яхшилик қилиш”, – дедилар. “Кейин қайси бири”, – деб сўрадим. У Зот: “Аллоҳ йўлидаги кураш”, – дедилар”.
(Муттафақун алайҳ).


Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан маълум бўладики, вақтида ўқилган намоз амалларнинг афзалидир ва ота-онага яхшилик қилиш Аллоҳ йўлидаги курашдан афзалдир. Машҳур саҳоба Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу икки кишини кўриб қолдилар ва улардан бирига: “Бу киши сизга ким бўладилар?” – деб сўрадилар. У: “Бу киши отам бўлади”, – деди. Абу Ҳурайра: “Ундай бўлса, у кишини номини айтиб чақирманг, олдида юрманг, у кишидан аввал ўтирманг”, – деб насиҳат қилдилар. (Имом Бухорий ривояти).

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 МЎМИН ХАВФ ВА РАЖОДА БЎЛАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Ҳазрати Умарни тўшакка михлаб қўйган воқеа

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бир кеча назорат қилиш, раиятнинг аҳволини ўрганиш мақсадида кўчага чиқди. Мусулмонлардан бирининг уйи олдидан ўтаётиб, хонадон эгасининг намоз ўқиётганини кўриб қолди. Унинг қироатига қулоқ тутди. Уй эгаси «Қасамёд этаман Тур (тоғи) билан, битилган Китоб (Қуръон) биланки...» (Тур сураси, 1–2-оятлар)ни ўқиди. Аллоҳ таолонинг «Раббингизнинг азоби, (қиёмат куни) шубҳасиз, воқе бўлувчидир! Уни даф этувчи (куч) йўқдир» оятига етганида, ҳазрати Умар: “Каъбанинг Раббига қасамки, бу ҳақдир”, – деди ва уловидан тушди. Ваҳимага тушди, қалбини қўрқув эгаллади, деворга суяниб қолди. Бироз шу ҳолатда туриб, кейин ортига қайтиб кетди.
Шундан сўнг бир ой тўшакка михланиб қолди. Одамлар зиёрат қилгани келишарди-ю, лекин у зотнинг касалини билишолмасди!
(Имом Ибн Абу Дунё ривояти)

@tartil_uz


Bir faqir, boy badavlat xasis baxilni uyiga kelibdi.
-Sen saxovat qilayotganingni eshitdim. Men bir faqir insonman. Agar lozim topsang manga biror narsa ber, debdi.
Baxil aytibdi:
-men faqat ko‘zi ojiz ya’ni ko‘rlarga saxovat qilyapman deb faqirni o‘yidan uzoqlashtirmoqchi bo‘libdi.
Shunda faqir aytibdiki:
-men ham voqean ko‘r man. Agar ko‘r bo‘lmaganimda Allohning huzuri qolib sendek baxilni oldiga kelarmidim!

🌾 @Hikmatlar _ Hikmat mo‘minning yo‘qotganidir, qayerda topsa olishga haqli...


“Biz aqlning tanlovi koʻproq toʻgʻri boʻlishiga ishonsakda, bizga qalb tanlagan narsalardan voz kechish qiyinlik qiladi”.

Aql haqiqatni qalbdan koʻra aniqroq idrok qila oladi. Lekin shunga qaramay, qalb aqlga suyana olmaydi. Qalbni aqlga boʻysundirishning yagona yoʻli - aqlning qalb inkor eta olmaydigan, aksincha, qalb ham tasdiqlaydigan, kishini ham aqlan, ham qalban huzurga qovushtiruvchi mutlaq haqiqatga yoʻnalishidir.

🌾 @Hikmatlar _ Hikmat mo‘minning yo‘qotganidir, qayerda topsa olishga haqli...


БОМДОДНИНГ ИККИ РАКЪАТ СУННАТИ ДУНЁ ВА УНДАГИ БАРЧА НАРСАЛАРДАН АФЗАЛДИР

Бомдод намозининг икки ракъат суннати Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам савоби улуғлигини алоҳида таъкидлаган ва у зот ҳеч қачон тарк қилмаган нафл ибодатлардан ҳисобланади. Имом Муслим келтирган, Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: «Бомдод намозининг икки ракъат суннати дунё ва ундаги нарсадан яхшидир» Имом Аҳмад ривоятида: «Икки ракъат тонгги намоз дунёнинг барчасидан афзалдир», дейилган. Азиз биродарларим ва опа-сингилларим, бу ҳадисга эътиборли бўлайлик! Бомдод намозини адо қилишдан бизларни нима тўсяпти?! Ахир тонгги намоз дунë ҳаëтига солиштирганда жуда-жуда қисқа муддат-ку! Кечаси ярим тунда ухлаш дунёвий иш, тонг саҳарда уйғонишни истамаслигимиз ҳам дунёвий иш. Шундай эмасми?! Юқоридаги ҳадисда «дунё», «дунёнинг барчаси», яъни дунёдаги барча мол-мулклар, хазиналар, мансаб-мартабалар, ўйин-кулгию дилхушликлар бомдод намозининг икки ракъат суннатининг қийматига тенг бўлолмайди, дейилмоқда. Яхшилаб мулоҳаза қилайлик, гап бомдоднинг икки ракъат суннати хакида кетяпти, бомдоднинг икки ракъат фарзига қандай ажрлар бор экан-а?! Шунингдек, унинг фазли ўша икки ракъат суннатни узоқ ўқиб, кўп Қуръон тиловат қилишда ҳам эмас. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу икки ракъатли намозда қироатни жуда енгил қилардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоднинг икки ракъат суннатининг биринчи ракъатида Кафирун сурасини, иккинчи ракъатида эса Ихлос сурасини зам қилардилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Оиша розияллоху анҳодан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиётганларини кўрар эдим. У зот суннатни жуда қисқа ўқиганларидан, фақат «Уммул китоб» (Фотиҳа) сурасини ўқидимиканлар, дердим» (Насоий ривояти). Демак, ушбу намознинг фазли зиёда бўлишига сабаб қироатнинг узун бўлиши эмас. Балки унинг фазли бу муборак намоз учун белгиланган вақтда экан. Дунёдан юз ўгириб, бомдод намозининг икки ракъат суннатини ўқиш учун намоз вақти кирмасдан туриб уйғонган киши бу имтиҳондан муваффақиятли ўтган бўлади. Дунёнинг барчасини шу намоз учун тарк қилганидек, Аллоҳ таоло ҳам уни шу намоз сабабли бутун дунёдан улуғроқ ажр билан мукофотлайди!

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.


Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Ikromhojijomemasjidi

Показано 20 последних публикаций.