Rus tilini o'rganamiz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Лингвистика



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Лингвистика
Статистика
Фильтр публикаций


Rus tilini o'rganamiz:
Прошу Вас оказать мне честь своим присутствием на свадьбе.
Iltimos, to'yimizga kelib, bizni xursand qiling.

Приходите к нам.
Bizlarnikiga keling.

Заходите в любое время.
Eshigimiz sizga doim ochiq.

Разрешите вас пригласить к нам (офиц.).
Sizni uyimizga taklif qilishga ijozat bering (rasmiy).

Заходите сегодня вечером.
Bugun oqshom bizlarnikiga keling.

#YodOling


Rus tilini o'rganamiz:
27 - dars Основные способы словообразования. Сўз ясашнинг асосий усуллари. Сўз ясашнинг усуллари хар хил:

1) олд қўшимча қўшиш йўли билан, масалан: писать,написать, записать;

2) суффикслар қўшиш йўли билан, масалан: летать, лётчик;

3) олд қўшимча ва суффикслар қўшиш йўли билан, масалан: при усадьбы- приусадебный; при, фронт – прифронтовой; пред,выборы – предвыборный;

4) негизларнинг бирикиш йўли билан, масалан: пар, ходить – параход;

5) сўзларни қисқартиш йўли билан, масалан: СНГ, ЖД;

6) товушларнинг алмашинуви билан, масалан: ходить-хождение;

7) урғуни қўчириш йўли билан, масалан: замок-замок, мука-мука каби.

#Grammatika


Rus tilini o'rganamiz:
26- dars Основа-Негиз. Сўзнинг тугалликсиз (турловчисиз) қисми негиз деб аталади. Сўз таркибининг жадвали Основа. Негиз Приставка Олд қўшимча Корень ўзак Суффикс Окончание Тугаллик из да тель-ст-в о из да - ю вод - а под вод ник и на вод н-ени е Сўз ўзагининг ўзидан иборат бўлган негиз-туб негиз (непроизводная основа) дейилади, масалан: (вод-а, негизи - вод).

#Grammatika


Rus tilini o'rganamiz:
25 - dars Окончание, суффикс. Приставка. Тугаллама, суффикс, олд қўшимча.

1) Окончание. Тугаллик. Сўзларнинг бир бирлари билан боғланишини кўрсатадиган турловчи қисм тугаллик (турловчи қўшимча) дейилади.

2) Суффикслар икки хил бўлади:
а) ясовчи суффикслар ва
б) турловчи суффикслар Ясама сўзнинг ўзагига янги маъно берувчи ва ўзакнинг охирига қўшилиб қолувчи қисм ясовчи суффикс деб аталади. Турловчи суффикс грамматик формаларни ясашда ишлатилади.

3) Приставка. Олд қўшимча. Ясама сўзнинг ўзагига янги маъно берувчи ва ўзакнинг олд томонига қўшилиб келувчи қисм олд қўшимча дейилади.

#Grammatika




Rus tilini o'rganamiz:
24 - dars Корень слова. Сўзнинг ўзаги. Барча қариндош сўзларнинг умумий қисми ўзак деб аталади, ўзак қисмларга бўлинмайди,масалан: вод-а, вод-ный, под-вод-ный; бу сўзларнинг ўзаги – вод. Ўзак сўзнинг асосий лексик маъносини англатади.

#Grammatika


Rus tilini o'rganamiz:
23 - dars Состав слова. Сўзнинг таркиби. Родственные слова. Қариндош сўзлар. Умумий қисми бир хил ўзакдан иборат бўлган сўзлар қариндош сўзлар дейилади. Масалан: охота, охотник, охотиться каби. Келтирилган сўзларнинг умумий қисми охот бўлиб, шу асосий қисмдан урчиб чиққан ҳар бир сўзнинг ўз маъноси бор.

#Grammatika


Rus tilini o'rganamiz:
🇷🇺У вас есть….?
🇺🇿Sizda ….bormi?

🇷🇺У меня есть
🇺🇿Menda …bor

🇷🇺Семья
🇺🇿Oila

🇷🇺Дети
🇺🇿Farzandlar/Bolalar

🇷🇺Сын
🇺🇿O’g’il

🇷🇺Дочь
🇺🇿Qiz

🇷🇺Ребёнок
🇺🇿Farzand/bola

🇷🇺Внук
🇺🇿Nevara

🇷🇺Внучка
🇺🇿Nevara

#YodOling


Rus tilini o'rganamiz:
22 - dars Мягкий и твёрдый знаки. Юмшатиш (ь) ва айириш (ъ) белгилари Талаффуз вақтида ундош товуш билан унли товушни қўшиб юбормаслик учун ёзувда ъ ва ь белгилари қўлланади ва улар бу вақтда айириш белгилари деб аталади: объявление, съезд, шью, пью каби. Ъ белгиси е,ё,ю,я ҳарфлари олдидан ёзилади: подъезд, подъём, предъюбилейный, двухъярусный. Ь белгиси ҳам юмшатиш, ҳам айириш вазифасини бажаради; солиштиринг: конь, бью. Ь белгиси е,ё, и,ю,я ҳарфларидан олдин келганда айириш вазифасини бажаради: на скамье, ружьё, муравьи, шью, семья. Айириш ъ белгиси олд қўшимчалардан кейин ва қўшма сўзларнинг биринчи қисмидан кейин ёзилади., бошқа холларда эса унинг ўрнига айириш ь белгиси қўлланилади: объехал, разъезд, в статье, статьёй, статью, статьи. Айириш ъ ва ь белгилари чет тиллардан ўтган баъзи бир сўзларда ҳам қўлланилади: адъютант, объект, субъект, барьер. олдида ёзилади: батальон, павильон, почтальон. МОРФОЛОГИЯ Предмет и задачи морфологии. Морфологиянинг предмет ва вазифаси. Морфология грамматиканинг бир қисми бўлиб, унинг ўрганиш объекти сўздир. Морфология сўзларнинг ўзгариш қоидаларини, сўзларнинг тусланиш ва турланишини текширади. Шу билан бирга морфология сўзларнинг тузилишини ва сўз ясаш қоидаларини ҳам ўрганади. Морфология сўзларнинг маълум белгилар асосида турли гуруҳларга – сўз туркумларига бўлинишини ҳам текширади.

#Grammatika


Rus tilini o'rganamiz:
Чего вы хотите? - Нима ҳоҳлайсиз?

Что случилось? - Нима бўлди?

Сколько времени? - Соат неччи бўлди?

Что бы ты хотел выпить? - Нима ичишни ҳоҳлайсиз?

Что бы ты хотел поесть? - Қанақа овқат ейишни ҳоҳлайсиз?

Что происходит? - Нима гаплар?

Что происходит? - Нима бўляпти?

В чем дело? - Нима бўлди?

В чём дело? - Нима гап?

Какая у Вас работа? - Нима иш билан шуғулланасиз?

#YodOling


Rus tilini o'rganamiz:
21-dars Правописание гласных после ж,ч,ш,щ, и ц. Ж,ч,ш,щ, ва ц. товушларидан кейин келган унлиларнинг ёзилиши.

1) ж,ч,ш,щ товушларидан кейин ы, ю, я ўрнига и, у, а ёзилади. Чет тиллардан ўтган баъзи бир сўзларда эса ы, ю, я сақланади, масалан: жюри, брошюра, парашют каби;

2) қуйидаги ҳолларда ц товушидан кейин ы ёзилади: а) сўз охирида, масалан птицы, огурцы, Синицын; б) қуйидаги сўзларнинг ўртасида цыган, цыкать, цыплёнок каби; в) қолган сўзларда ц дан кейин и ёзилади: цинга, цифра, цирк, циркуль, лекция;

3) ц товушидан кейин урғу остида о эшитилса, о ёзилади: лицо, танцор, овцой, цокать. Урғу тушмаганда е ёзилади: улицей , полотенце;

4) ж,ч,ш,щ товушларидан кейин урғу остида о эшитилса, гоҳ о, гоҳ ё (е) ёзилади: шов, шёлк каби;
5) ц товуши қаттиқ бўлгани учун ц дан кейин атоқли отларда ю ва я ҳарфлари ёзилмайди. Улар чет тиллардан ўтган баъзи бир сўзлардагина ёзилиши мумкин, масалан: Цюрих.

#Grammatika


Rus tilini o'rganamiz:
20-dars Выпадение согласных. Ундош товушларнинг тушиб қолиши.

Баъзи бир товуш бирикмаларини талаффуз этганда айрим ундошларнинг тушиб қолиши мумкин, масалан: здн, стн товуш бирикмаларида д ва т ундошлари талаффуз этилмайди: Ёзилади: Талаффуз этилади: праздник празник устный усный Айрим сўзларда қаторасига келган икки ундошдан бирининг тушиб қолиши мумкин: Ёзилади: Талаффуз этилади: солнце сонце сердце серце счастливый счасливый здравствуй здраствуй каби.

#Grammatika


Rus tilini o'rganamiz:
Вы умный
Siz aqlli kishisiz

В жизни некогда не был так удивлён
Hayotimda hech qachon bunchalar ajablanmagandim

Вы выдающийся доктор
Siz mashxur shifokorsiz

Вы хороший мама
Siz yaxshi onasiz

Он красивый мужчина
U kelishgan erkak

У вас хорошая фигура
Qomatingiz kelishgan ekan

У вас прекрасная походка
Chiroyli qadam tashlar ekansiz

У вас хороший характер
Xarakteringiz yaxshi ekan

У вас хороший вкус
Didingiz chakki emas

У вас хорошее чувство юмора
Hazilni yaxshi tushunar ekansiz

Короткая стрижка вас молодит
Sochni kalta oldirish sizni ancha yoshartiribdi

#YodOling


Rus tilini o'rganamiz:
19-dars Долгие согласные звуки. Чўзиқ ундош товушлар

Ёзувда қатор келган бир хил икки ундош одатда чўзиброқ айтилади, масалан: касса, ванна, тонна каби Бир хил бўлмаган икки ундошнинг бирикуви натижасида ҳам баъзан чўзиқ ундош пайдо бўлиши мумкин, масалан: Ёзилади: Талаффуз этилади: разжать ражжать сшить шшить отцеплять оццеплять каби.

#Grammatika


Rus tilini o'rganamiz:
18 - dars Твердые и мягкие согласные звуки. Қаттиқ ва юмшоқ ундош товушлар

Рус тилида б, в, г, д, з, к, л, м, н, п, р, с,т, ф, х ундошлари гоҳ қаттиқ, гоҳ юмшоқ бўла олади, ж, ш, щ ундошлари доим қаттиқ, ч,ш ундошлари эса доим юмшоқ бўлади. ундош товушларнинг юмшоқ эшитилиши ёзувда турлича кўрсатилади:

1) сўз охирида ундош товушнинг юмшоқ айтилиши юмшатиш белгиси ь билан кўрсатилади, масалан: угол – бурчак, уголь – кўмир. Угол сўзида л қаттиқ (ўзбек тилидаги қўл, қол сўзларидаги л каби), уголь сўзида эса л юмшоқдир (ўзбек тилидаги кел, эл, тулки сўзларидаги л каби);

2) Қаттиқ ундош товушлардан илгари келган товушларнинг юмшоқлиги ҳам ь билан кўрсатилади, масалан: только, больной;

3) а, у, о, э унли товушлардан илгари келган ундош товушларнинг юмшоқлиги я,ю,ё,е ҳарфлари билан ифодаланади, масалан: воз – юк (арава); вёз – олиб бораётган эди; воз сўзида в қаттиқ, вёз сўзида эса в юмшоқдир;

4) и унлиси олдида келган ундошлар доимо юмшоқ, масалан: сито (элак), бил (урди);

5) ы унли товушидан олдин келган ундошлар доимо қаттиқ талаффуз этилади, масалан сыто (тўқ), был (бўлди).

#Grammatika


Rus tilini o'rganamiz:
17 - dars Согласные звуки. Ундош товушлар.

Рус тилида ундош товушларни ёзувда ифода этиш учун қуйидаги 20-та ҳарф ишлатилади: б, в, г, д, ж, з, к, л, м, н, п, р, с, т, ф, х, ц, ч, ш, щ.

#Grammatika


Rus tilini o'rganamiz:
16-dars Употребление е,ё,ю,я. Е,ё,ю,я ҳарфларининг ишлатилиши

Рус тилида е,ё,ю,я ҳарфлари икки вазифада ишлатилади:

1) сўз бошида, қаттиқлик ва юмшоқлик белгиларидан сўнг ёки сўз ўртасида, унли товушлардан кейин, й-лашган товуш бўлиб, я–й билан а,е- й, э,ё - и билан о,ю – й билан у товушларини ўз ичига олган, лекин ажратилмай айтиладиган бир товушни билдиради: я-йа, яма – йама, моя – мойа, обьявление – обйавление, Илья – Ильйа, пояс – пойас, линия – линийа; е – йэ, ем – йэм, моей – мойэй, читает – читайэт; ё – йо, ёлка – йолка, моё – мойо, ружьё – ружйо, поёт – пойёт; ю – йу, юг – йуг, мою – мойу, знаю – знайу.

2) ундош товушлардан сўнг келиб, ўзидан олдин келган ундош товушнинг юмшоқ эканини кўрсатади, ва а, э, о, у, яъни асосий товуш (фонема) тарзида талаффуз этилади: я: ряд – рьад, мясо – мьасо, пять – пьать, песня – песньа; е: лето- льэто, ветер – вьэтер; ё: села – сьола, зовёт – зовьот, вёз – вьоз; ю: люди – льуди, ключ – кльуч, сюда – сьуда.

#Grammatika


Rus tilini o'rganamiz:
15-dars Гласный ы. Ы унлиси.

Унли ы товуши талаффуз қилинганда тилнинг орқа қисми юқорига кўтарилиб, орқага тортилади. Ўзбек тилида қ, ғ билан бирга келган и унлиси (масалан: қирқ, қиз,ғижим, ғишт каби сўзларда) русча ы га яқин бир товушни билдиради. ы унлиси сўз бошида ишлатилмайди.

#Grammatika


Rus tilini o'rganamiz:
14-dars Гласный и. И унлиси

Ўзбек тилидаги и товуши рус тилидаги и товушига нисбатан қисқароқ талаффуз этилади (акустик хусусиятлари жиҳатидан рус тилидаги и ва ы товушлари орасидаги бир товушни билдиради).

#Grammatika


Rus tilini o'rganamiz:
13-dars Гласный у. У унлиси

Ўзбек тилидаги у товуши рус тилидаги у товушига қараганда қисқароқ талаффуз этилади. Юмшоқ ундошлардан кейин у товуши ёзувда ю ҳарфи воситаси билан ифода этилади.

#Grammatika

Показано 20 последних публикаций.

3 638

подписчиков
Статистика канала