🌿
ПОКИЗА ҲАЁТНИ ИСТАГАНЛАР ҚУЙИДАГИ ЎН ЧЕЧАКНИ ЎЗЛАРИ УЧУН УЗИБ ОЛСИНЛАР☝🏾➳➳➳➳➳┄┄※┄┄➳➳➳➳➳
🌷1. Саҳар чоқларида истиғфор айтишни одат қилмоқ.
"(Улар) сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси 17-027).
🌷2. Фикрлаш учун хилватда қолмоқ.
"...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар" (Оли Имрон сураси 191-оят).
🌷3. Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ.
"Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси 2-0ят).
🌷4. Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ.
"Эй имон келтирганлар; Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси 41-0ят).
🌷5, Хушуъ билан намоз ўқимоқ.
"Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар" (Муъминун сураси 2-0ят).
🌷б. Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ.
"Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида(чуқурроқ)фикр юритмайдиларми?
(Нисо сураси. 82-оят)
🌷7. Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ. Ҳадис:
"Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".
🌷8. Садақани яширинча бермоқ. Ҳадис:
"Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин",
🌷9. Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ. Ҳадис:
"Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади".
🌷10. Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ.
"Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси 17-0ят).
➳➳➳➳➳┄┄※┄┄➳➳➳➳➳
📚
«Ўкинма» китобидан
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
#rumiy
👉 @Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi