АЛЛОХ ТАОЛО АЙТАДИ...
--
«Албатта, Жаҳаннам пойлаб турувчидир».
Туғёнга кетганларнинг қайтар жойидир».
--
Йўлда, пана жойда, «Келса, таппа босаман», деб душманни кутиб туриш «мирсод» дейилади. Жаҳаннам ҳам туғёнга кетган бандаларни, «Қачон қиёмат бўлса, таппа босаман», деб кутиб турган бўлади. Қиёматда эса вақти келиши билан, уларни таппа босади ва
«Улар (унда) замонлар бўйи қоларлар.»
Тафсири ҳилол , Набаъ сураси 21-23 оятлар
————————_______________
Авратингизни очиб юрманг!
Ҳанафийларнинг энг мўътабар фиқҳий матн китобида аврат жойлари ҳақида шуларни ўқиймиз:
«Эркакнинг аврати киндиги остидан тиззаси остигачадир. Чўриники мана шу (киндик остидан тиззаси остигача) орқа ва қорни билан биргадир. Ҳур аёлнинг аврати бутун баданидир. Магар, юзи, кафти (бўғимигача) ва қадами (тўпиғигача) аврат эмас».
(Убайдуллоҳ ибн Тож уш-шариъа:
«Мухтасар ул-виқоя», Қозон-1911 й., 12-бет.)
-------------------
Дорақутний Амр ибн Шуайбдан, у эса отасидан, у эса бобосидан ривоят қилишича, Жаноби Расули акрам (с.а.в.) деганлар:
«Албатта киндик остидан тиззагача авратдир».
Мазҳабимизнинг машҳур китоби бўлмиш «Ҳидоя»нинг соҳиби ривоят қилган ушбу:
«Тизза аврат жумласидандир», деган ҳадиси шарифни Алий (к.в.)дан Абу Ҳотам ва Дорақутнийлар ривоят қилганлар.
------------------------------------------
Кийишни ўнгдан, ечишни эса чапдан бошланг!
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз оёқ кийими кийса, ўнгидан бошласин. Агар ечадиган бўлса, чапидан бошласин. Икковини бирга кийиб, бирга ечсин», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилган.
@Risola_uz