БИЛОЛНИНГ СЎНГГИ АЗОНИ!
▪
Севикли Пайғамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи васаллам вафотларидан сўнг Билол (розияллоҳу анҳу) Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг олдиларига бориб шундай дедилар:
— Эй Расулуллоҳнинг Халифаси, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганларини эшитган эдим: «Мўъминларнинг энг афзал амалларидан бири бу Аллоҳ йўлида қилган жиҳодларидир».
— Эй Билол, нима қилмоқни истаяпсиз? — деб сўради Абу Бакр (розияллоҳу анҳу).
— Мен то вафот этгунимга қадар ўзимни Аллоҳ йўлига бахшида этмоқликни истайман.
— (Сиз кетсангиз) ким биз учун азон айтади?
Билол (розияллоҳу анҳу) кўзлари тўла жиққа ёш билан:
— Мен Росулуллоҳдан сўнг бошқа ҳеч кимга азон айта олмайман...
— Эй Билол, қолинг ва биз учун азон айтинг...
— Агар мени ўзингиз учун озод қилган бўлсангиз, айтганингизча бўла қолсин. Агар мени Аллоҳ учун озод этган бўлсангиз, мени қўйиб юборинг.
— Сизни Аллоҳ учун озод қилганман, эй Билол.
Билол (розияллоҳу анҳу) “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан сўнг, энди Мадинада қола олмайман” деб, Шом диёрига сафарга отландилар.
Қачонки Билол азон айтишни истаб, «Ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ»га етганларида нафас ололмай тўхтаб қолар, йиғлаб юборар эдилар.
Орадан икки йил ўтгач Билол (розияллоҳу анҳу) Мадинага отланадилар. Расулуллоҳнинг қабрларини зиёрат қилар эканлар, ерга ётиб олиб йиғладилар. Сўнгра Ҳасан ва Ҳусайн билан кўришиб, уларни маҳкам бағирларига босиб, ўпдилар.
Ҳасан ва Ҳусайн Билол (розияллоҳу анҳу)га:
— Саҳарда азон айтишингизни хоҳлар эдик, — дедилар.
Дарҳақиқат, Билол масжид сатҳида туриб “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар” деганларида бутун Мадинани титроқ босди.
“Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ” деганларида эса титроқ зўрайиб кетди. “Ашҳаду анна Муҳаммадар Росулуллоҳ” деганларида эса аёллар ҳам хоналаридан отилиб чиқа бошладилар. Пайғамбар алайҳиссалом вафотларини кўрган саҳобалар Билолнинг азонидан ларзага келдилар.
Мўъминлар амири Умар (розияллоҳу анҳу) Шомга жўнаб кетаётганларида мусулмонлар Билолни бир марта бўлса ҳам намозга азон айтиб бериш учун ўзлари билан олиб келишни айтиб ўтиндилар. Мўъминлар амири Умар Билол (розияллоҳу анҳу)ни чақираётганларида намоз вақти эди. Умар (розияллоҳу анҳу) Билолдан намозга азон айтиб беришларини илтимос қилдилар.
Билол (розияллоҳу анҳу) юқорига кўтарилиб, азон айта бошладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таниган барча саҳобалар йиғлашга тушдилар. Улар худди авваллари йиғламагандек шиддат билан (тўйиб-тўйиб) йиғлар эдилар. Энг қаттиқ йиғлаган Ҳазрати Умар (розияллоҳу анҳу) эди.
Билол (розияллоҳу анҳу) ўлим тўшагида ётганларида завжалари ёнларида ўтириб йиғладилар.
Шунда Билол (розияллоҳу анҳу) :
-Сен йиғлама, эртага севганимиз Муҳаммад ( соллаллоҳу алайҳи васаллам ) ва у зотнинг асҳобига етишамиз...дедилар.
@Risola_uz