Репост из: Azon Global | Tezkor
2019 йил 17 август куни Мусҳафи шариф харид қилган китобхонлар диққатига!
"Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз". (Ушбу зикр – Қуръон)
(Ҳижр сураси, 9-оят)
Қуръони карим – Мусҳафи шарифнинг янги кўринишдаги нашри «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси томонидан чоп этилиб, 2019 йил 17 август куни ўқувчиларга етказиб берилди.
Ана шу нашрнинг 188-бетида Тавба сураси 13-оятидаги « هُم » сўзи устига техник сабабга кўра ортиқча фатҳа белгиси қўшилиб қолиши натижасида бу сўз « هُمَ » бўлиб қолган.
Сиз азизлардан ўзингиздаги Мусҳафи шарифдан ушбу ортиқча фатҳа белгисини ўчириб ташлаб, бу сўзни « هُم » шаклига келтиришингизни илтимос қиламиз. Агар ўзингиз буни қилолмасангиз, нашриётимиз дўконларидан бирига ўз Мусҳафингизни олиб келсангиз ходимларимиз уни тузатиб беришади.
Юзага келган ушбу ноқулайлик учун барчангиздан узр сўраймиз. Барчамиз Аллоҳ таолонинг каломи бўлган Қуръони каримнинг бирор ҳарфини ҳам ўзгартирмай сақлашимиз зарур. Бу сафарги нашрнинг оригинал макети «Ғавсоний» ноширлик уйининг махсус назорат гуруҳи томонидан синчиклаб, сўзма-сўз, ҳарфма-ҳарф текшириб берилган бўлишига қарамай нашрда ушбу хато ўтиб кетгани Мусҳафи шариф ўқувчилар қўлига етиб боргандан кейингина маълум бўлди.
Сиз азизлардан яна бир бор узр сўраймиз.
«Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси жамоаси
https://hilolnashr.uz/index.php?route=extension/d_blog_module/post&post_id=134
Дўстларингизга ҳам улашинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAER1go5eBCbDvNhp_g