Reforma.Uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


YouTube платформасидаги манзил👇
https://www.youtube.com/channel/UCIvSvFy1yhoG3Gtkb7ViRlA
Коррупция ва адолатсизликка қарши бирга курашамиз!
Воқеа ва ходисага гувох бўлдингизми бизга юборинг.
Мурожаат учун: 👉 @reformauzbot
Реклама учун: 👉 @ReformaRek

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций




Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари ишдан кетган

Собиқ ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ортидан унинг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи полковник Шавкат Раҳмонов ҳам лавозимини тарк этган.

👉 https://kun.uz/kr/88414042

Kun.uz расмий канали




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбеклигим – ўзлигим 🇺🇿

Менинг ўзлигим – ўзбеклигимда! Она тилим, маданиятим, урф-одатларим ва аждодларим қолдирган бой мерос мен учун ифтихордир.

Ўзбек бўлиш – фақат миллатга тегишлилик эмас, балки меҳнаткашлик, олижаноблик, саховат ва юртга муҳаббат демакдир. Бизнинг қадриятларимиз – буюк аждодларимиздан қолган бойлик!

Ўзбеклигимни англаш – ўзлигимни англаш. Шу боис, тилимни, тарихимни, урф-одатларимни ўрганаман ва авлодларга етказаман!
Каналга уланиш👇
https://t.me/reforma_uz


Маддоҳлик вируси.

Жамиятга етадиган зарар.
Маддоҳликни руҳий қотиллик дедик. Бироқ, бу ҳаммаси эмас. Маддоҳлик вируси тарқалиб, кўлами кенгайгандан кейин гап миллат руҳининг бузилиши ҳақида кетади.
Буни баъзи, номига республика, аслида авторитардан ҳам ошиб ўзига хос султонликка айланиб қолган давлатларда кузатиш мумкин.
Бундай давлатларда кузатаётганимиз манзара эса мудҳиш: давлат устига келган шахсни кўкка кўтариш одат тусига айланган, маддоҳлик сурункали тус олган, ҳаётий қарорларни қабул қилиш деярли бир кишининг иродасига асосланади ва муҳокама қилинмайди. Шахсга сиғиниш мафкура даражасига кўтарилган бўлади, таълим даргоҳларида ижтимоий фанлар деярли йўққа чиқарилиб, ўрнига бир кишининг иродасига «бўйсуниш таълимоти» дарс берилади.
Руҳи бузилган бундай «султон»лар мадҳияларга муҳтож бўлиб қолади – кучли, наркоти‌к қарамликка ўхшаган қарамлик юзага келади уларда. Табиийки, биринчи шахснинг бундай қарамлигидан манфаатланишни истайдиганларнинг сафи унинг атрофида кенгаяди.
Бундан ташқари, маддоҳлик муҳитида ўзининг қабиҳ ниятларини амалга оширишни истайдиганлар, халқ мулкини пинҳона ўмаришни кўзлаган кимсалар ниятига етади.
Тиббиёт фанлари профессори Зарифбой Ибодуллаев✍️
Каналга уланиш👇
https://t.me/reforma_uz


Репост из: Advokat Abdullayev | Rasmiy
Адвокатура: Президент топшириқ берди

Одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳим. Бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклиги қайд этилди.

Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

👉 @Advokat_Abdullayev




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўқув марказлари қулаши кутилмоқда. Давлат таълим тизимида ҳам инглиз тилини сифатли даражада ўқитишмоқда.
Каналга уланиш👇
https://t.me/reforma_uz




Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Пўлат Бобожонов президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди

У энди президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаевга ўринбосарлик қилади.

Kun.uz расмий канали


#Мурожаатга_муносабат
Бағдод тумани Майлобой МФЙ дан келган мурожаат ижобий хал қилинди.Мурожаатда суюлтирилган газ бн таъминлаш сўралган эди.Хал қилишда Фарғона тумангаз админи Сардорбек ва барча рахбар, ходимларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.
Каналга уланиш👇
https://t.me/reforma_uz




Азиз Тошпўлатов ички ишлар вазири этиб тайинланди
Бунгача Пўлат Бобожонов 2017 йилдан буён ИИВ раҳбари сифатида ишлаётганди.

Азиз Тошпўлатов ички ишлар вазири этиб тайинланди
Президентнинг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Бундан илгарироқ Азиз Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган.

Илгари Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Азиз Тошпўлатов 2020 йилда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Ўз навбатида Пўлат Бобожонов 2017 йилдан буён ИИВ раҳбари сифатида ишлаётганди.
Каналга уланиш👇
https://t.me/reforma_uz


Бобожонов ИИВ раҳбари лавозимидан кетди

Пўлат Бобожонов ИИВ раҳбарлигидан кетди. У 2017 йил сентябрдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида ишлаётганди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Бобожоновнинг ўрнига Азиз Тошпўлатов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.

Бунгача у Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётганди.
Каналга уланиш👇
https://t.me/reforma_uz


Бағдод тумангаз учун халқни эхтиёжи бир тийинми? Хокимни гапи ҳам ўтмайдими ёки...




Зулмат ёҳуд энергетик колласп.
Фарғона. Бағдод Носиржон линия.
Шамол бўляпти ўшанчун ўчирдик деди вилоят электр тармоқлари.Қачон қарама табиат айбдор.Қачон бу энергетика тизими тубдан ислох қилинади? Чет давлатларда свет шамолга ёмғирга ўчиб қолмайди, чунки улар тизимни мукаммал ишлаб чиққан.Бизда эса кабеллар чириб кетган, трансформаторлар эски, модернизация қилинмаган кўп қисми.
На газ берасан, на свет. Яна нархни оширганингга хайрон қоламизда.Аввал тизимни мукаммал ишлаб чиққин, узлуксиз таъминлаб қўй...


Фарғона.Бағдод тумани Майлобой мфй га бир ойдан ўтиб кетди ҳам ахолига суюлтирилган газ келгани йўқ. Ўзи табиий газдан махруммиз, энди шу суюлтирилган газни ҳам ўз вақтида бермай қийнашмоқда тумангаз.Туман газ ходимларига тел қилсанг умуман тушолмайсан.Халқ хар сафар ўзи илтимос қилиб чақириши керакми? Қонунга бўйсуниш қани? Дунё давлатлари ривожланиб бораётган бир пайтда бизда халиям оддий газ баллонни етказиб бериш ташвиш. Тумангаздан газ бн таъминлашини сўраб қоламиз.Газ ўзимиздан чиқади аммо кунимиз газ баллонни кутишга қолган.
Каналга уланиш👇
https://t.me/reforma_uz




Репост из: Aqida Hanum кундалиги
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Самарқанддан бир мурожаат келди.

Асаби бўшларга тавсия этилмайди.

2024 йил 08 ноябрь куни кеч соат 22:30 ларда, Самарканд шахри ахолисига узларининг тиббиёт сохасида ва айникса тиббиёт колледжи ортидан танилган АЛЛАЯРОВлар сулоласининг эркатойи шахзода А... А... отасининг унга кадрли совгаси булган ХУНДАЙ САНАТА русумли автомашинасида, тиббиётчилар куни эканлиги сабабли Самарканд шахрининг Зархал ресторанида кеч соат 17:00 дан вокеа содир булгунга кадар спиртли ичимликлар ичиб, ута маст холатда 2 нафар уртоклари билан катта тезликда йул четида кетаётган фукаро 39 ёшли 4 нафар вояга етмаган фарзандларнинг отаси Д.Шировни уриб дахшатли автохалокат содир килиши окибатида жабрланувчининг вокеа жойида улишига сабабчи булган. Бугунги кунда эса бу бадавлат кибрли оила аъзолари на мархумнинг марака мавруди ва на турт етимнинг холидан хабар олмаган. Аксинча хонадоннинг катта хоними мархумнинг уйига келиб, узининг угли маст булмаганлиги ва унинг мархум ва пиёда булган угли айбдорлигини айтиб муросамага келишга хам улгурган. Тугри унинг бу гапни гапиришига асоси бор, чунки айбдор угли Азимбек билан бир дастурхонда бир неча соат утириб спиртли ичимлик ичиб, бир автомашинада булган дустлари Азиз ва Исломлар шахзоданинг маст булганлигини айтиб курсатмалар бериб туришган булсада, бу сулоланинг унинг угли шу куни ичмаган булганлиги тугрисида ёлгон маълумот берган ва бундан кейин хам шу каби кабих хизматларга таёр шогирдлари топилган, майли нима булганда хам бир бандага яхши куриниш учун Оллохни танимаган виждонсиз докторларга хам инсоф берсин. Шахзода камокда булса керак деб уйлагандирсиз, афсус у киши Тошкентда даволанишда эканликлари сабабли хатто судга хам келишдан очикча бош тортиб юрган эмишлар, агар бу холат бирор бир оддийрок оиланинг бошига тушганда эдими томошани ушанда курардик, мана конуннинг устуворлиги. Хулоса узингиздан!”.

Показано 20 последних публикаций.