Арнолфини портрети, 1434 й.
Ян ван ЭйкАсар ўзининг атрофидаги бахс-мунозаралар билан ҳамон саньатшунослар даврасида гап-сўзларга сабаб бўлиб келади. Баьзилари билан бўлишаман.
Биринчиси, умуман олганда асосийси, тасвирда келтирилган "йигитча" шахсиятида. Изланишларга кўра, унда асли италиялик бўлган, аммо тижорий ишлари сабабли кўп вақтини асосан Брюггеда ўтказадиган савдогар Джованни ди Николао Арнолфини тасвирланган дейилади. Сабаб қилиб деворда у таалуқли бўлган оила гербининг тасвирланганлиги келтирилади. Бу маьлумот асар ҳақди озроқ қизиқилса, учрайдиган биринчилардан ҳисобланади.
Бошқа, асарни таниқлилик даражасини белгиловчи версияга кўра, яни саньатшунослар кўзи билан қаралганда ва аҳамиятлироғи бу - девордаги кўзгу эффекти бўлиб, унда персонажларнинг тескари тасвирини кўриш мумкин. Бу каби топилмалар асаргача бўлган даврга хос эмаслиги билан аҳамиятли ҳисобланади. Ва бу услуб кейинчалик рассомчиликка ўз тасирини ўтказганини кўриш мумкин бошқа асарларда.
Учинчи сабабни, балки кўпчилик эшитган бўлиши керак. Унга кўра аёл ҳомиладор... Нимадирлар, ҳуллас. Аниқлаштирилмаган бу маьлумот. Умуман олганда ҳақиқатга яқинмаслиги мантиқан, синчиклаб қаралса ойдинлашади. Нега унда аёл қориндор? Йўқ, бу қорин эмас, бу шунчаки кўйлак этаги. Ҳолат аёлларга танишлигига шубхам йўқ)) Тушунганлар сабабини комментга ёзиб қолдириши мумкин.
Яна бир талқинга (анча кучсиз) кўра, тасвирда Арнолфинининг никоҳ кечаси тасвирланган. Бунга ишора сифатида ойнадан ўнгда, ётоқ безагида жойлашган аёл ҳайкалчаси тасивири сабаб қилиб келтирилади ва бунга мажозий тус берилади.
Қизиқ қарашлар ҳаммаси, албатта. Умуман олганда ҳаммасини бирлаштириш ҳам мумкин. Брюгге тарихи учун аҳамиятли асар деган бўлардим. Киночилар учун бу ном яхши таниш, тўғрими?))
Асар ҳақида яна нима дейиш мумкин? 1842 йилдан бошлаб Лондон Миллий музейи мулки ҳисобланади.
@rassomlar