Репост из: SAFAR
Кўплаб ижтимоий сўровномаларда Адолат СДП биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаётганди. Лекин дастлабки натижаларга кўра улар учинчи.
Тахминларимизга кўра Адолат маъмурий ричаглари йўқлиги ва молиявий анча камтарлиги сабаб ўзига номуносиб ўринни эгаллади. УзЛиДеП ва МТнинг норасмий административ инструментлари неларга қодирлигини биламиз. Айниқса УзЛиДеПнинг.
Ундан ташқари ЛиДеПда психологик устунлик бор. Сайловларда қатнашган кузатувчи сифатида айтишим мумкинки, "Президент қайси партиядан эдилар" саволини бериб, унга жавоб олишганидан сўнг овоз берадиганлар кам эмас.
Яъни Давлат раҳбари имиджи ЛиДеПга сезиларли устунлик тақдим этади. Аммо Адолат ушбу камтарин имкониятлари даражасида ҳозирги натижани қайд этгани ва сайлов кампанияси пайтида муносиб хатти ҳаракатлари орқали ўз имиджини анча яхшилагани таҳсинга сазовор.
Кичик бўлса ҳам ютуқ. Илгари тўртинчи. Ҳозир учинчи. Адолат прогресс қайд этган ягона партия. ЛиДеП, МТ, ва Экопартия ўз ўринларини сақлаб қолди. ХДП эса бир поғона пастга тушди.
https://t.me/adolat_uz/4349