ЯПОН НАҚЛЛАРИ
• Агар муаммони ҳал қилиб бўлса, у ҳақда қайғуриш шарт эмас.
Агар ҳал қилиб бўлмаса, қайғуришга на ҳожат?
• Новданинг сувратини чизмоқчи бўлсанг, шамолнинг нафасини ҳис қил.
• Бировдан шубҳаланадиган бўлсанг, уни етти марта синаб кўр.
• Ҳаддан зиёд ҳақгўйлик тентаклик билан чегараланади.
• Кулги янграган уйни бахт тарк этмайди.
• Рақибидан ярим соат бардошли бўлганга ғалаба насиб қилади.
• Барг чўкиб, тош сузадиган пайтлар ҳам бўлади.
• Табассумли чеҳрани нишонга олмайдилар.
• Совуган чой ёки совуган гуручга чидаш мумкин. Аммо, совуқ нигоҳ ва совуқ мижозга термулиш азоб.
• Ўн ёшда – доно, йигирмада – даҳо, ўттиздан кейин... оддий одам.
• Ўйланиб – ҳал қил, ҳал қилдингми, ўйланма!
• Бежирим пиёла ҳеч қачон нўноқ кулолнинг қўлидан чиқмайди.
• Озгина эгилишдан чўчима, юзтубан йиқилмайсан.
• Чўнг дарёлар шовқин солмай оқади.
• Саёҳатга дилинг тортиб йўлга чиқсанг, минг чақирим ҳам сен учун бир қадам.
Канал 👉
@NavoiyIshRabota