Яна контрабанда ҳақида
anhor.uz сайтида эълон қилинган журналистик суриштирув материалини ўқиб, ўйланиб қолдим.
Тасаввур қилинг: давлат бюджети фақатгина жорий йилнинг 1 октябригача 390 миллиард сўмдан ортиқ маблағни тамаки контрабандаси туфайли йўқотган. Бу пуллар нимага сарфланиши мумкин эди? Балки мактаб, касалхона ёки йўллар учун. Ҳар ҳолда бу пуллар қайсидир маънода сиз ва биз учун хизмат қилиши мумкин эди.
Журналистлар Қашқадарёда ўтказган суриштирувда ноқонуний тамаки маҳсулотлари расталарда очиқчасига сотилаётганини, хатто вояга етмаганларга ҳам берилаётганини аниқлашибди.
Бу ҳолат, аслида бизда тамаки савдоси назорати етарли даражада эмаслигини исботловчи факт ҳисобланади.
Суриштирувга қайтадиган бўлсак, қашқадарёлик божхоначилар жорий йилда 336 миллион сўмлик ноқонуний тамакини мусодара қилган. Менимча бу жуда ҳам кичкина рақамлар.
Контрабанда — бу нафақат иқтисодий жиноят, балки сифати кафолатланмаган, соғлиқ учун зарарли бўлиши мумкин бўлган маҳсулотларни қўлимизгача етиб келиши ҳамдир.
Тегишли ташкилотлар бунга қарши курашиши ўз йўлига, жамоатчиликда ҳам контрабандага қарши иммунитет шаклланиши зарур. Одамлар контрабанда маҳсулотларини била туриб харид қилишдан тийилиши керак, юқорида айтганимдек, бу нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки соғлиқ жиҳатидан ҳам зарарга ишлаши мумкин.
👉 @r_kusherbayev