Репост из: Bosh prokuratura
АДАБИЁТ ВА МИЛЛАТ УЙҒУНЛИГИНИНГ ҲАЁТИЙ НАМУНАСИ
Мамлакатимизда фуқароларимизни, айниқса ёшларимизни буюк халқимизга муносиб комил, юксак маънавиятли ва ҳар тарафлама ривожланган инсонлар сифатида шакллантириш мақсадида жуда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги тадбирлар, ислоҳотлар ва ўзгаришлар сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев томонидан биринчи навбатдаги энг муҳим аҳамиятга молик вазифалар қаторида янада жадаллаштирилиб, тез суръатларда олиб борилмоқда.
Мазкур жараёнда, авваламбор, буюк аждодларимизнинг номларини қайта тиклаш ва миллий меросимизни, жумладан улуғ мутафаккир, шоир ва адиб боболаримизнинг тарихи, ижоди ва асарларини чуқур ўрганиш ҳамда келажак авлодга етказиш масалаларига устувор аҳамият қаратилмоқда.
Шу мақсадда юртимизда адабиёт масканлари, буюк аждодларимизга атаб муҳташам монументлар ва ҳиёбонлар бунёд этилмоқда.
Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон Миллий боғи”да барпо этилган “Адиблар хиёбони” ҳам бу борадаги узоқ келажакни кўзланган, амалий ва истиқболли ишларнинг яна бир давоми бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Тошкент ва Чирчиқ ҳарбий прокуратуралари ходимлари таниқли зиёлилар ва жамоатчилик вакиллари ҳамроҳлигида ушбу маънавият масканида бўлишиб, унда қад ростлаган мутафаккирларимиз монументлари ҳамда ёдгорлик мажмуасида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари билан бевосита танишишди.
Нуриддин Алимжонов, Зебо Мирзаева, Фароғат Худойқулова, Абдумажид Азимов, Хулкар Ҳамроева ва Зилола Хўжаниёзова сингари таниқли шоир ва адибларимиз билан адабиёт, унинг миллат тақдири ва юрт истиқболидаги ўрни, дадил одимлаб бораётган юксак марралар сари қўйилган мақсадлар рўёбидаги аҳамияти борасида очиқ мулоқот ва қизғин суҳбатлар уюштирилди. Ташриф давомида буюк аждодларимизга эҳтиром рамзи сифатида уларнинг ҳайкаллари пойига гуллар қўйилди.
"Адиблар ҳиёбони” билан танишиш асносида беихтиёр адабиёт оламига шўнғиб кетасан киши. Улуғ аждодларимизнинг тарихи, ижод намуналари бирма бир кўз олдингиздан ўтади. Буюк халқимизнинг шундай улуғ фарзандларига муносиб авлод бўлиш, бунинг учун адабиёт билан ошно бўлиб, барча билимларни мукаммал эгаллаш, ҳар бир ишда Ватан келажаги учун улкан мақсадлар қўйиб, шунга муносиб тўғри ва ҳалол меҳнат қилиш кераклигини ич ичингиздан ҳис қиласиз.
Дарҳақиқат, “Адиблар хиёбони” – ҳар биримизнинг маънавиятимиз ва билим савиямиз юксалишига, ватанпарварлик ҳисси янада жўш уришига, ҳар бир ишимизга ҳамиша халқ дардини ҳис этиб, унинг орзуларини рўёбга чиқариш шижоати билан ёндашишга хизмат қилади.
👉 @uzbprokuratura