Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва ижобий ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 12 958 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 12 388 таси ҳал қилинган.
Мурожаатларнинг 6 994 таси қаноатлантирилиб, 6 168 нафар фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ҳамда 5 394 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Шунингдек, мурожаатларни ўрганиб ҳал этиш натижаларига кўра, жисмоний ва юридик шахслар фойдасига 10,3 млрд. сўм ундириб берилган.
Жумладан, бошқарма ва бўлимларга алимент ундирувлари юзасидан келиб тушган мурожаатлардан 4 652 таси қаноатлантирилиб, 5,6 млрд. сўм алимент пуллари ундириб берилган.
Бундан ташқари, қарз ундириш бўйича келиб тушган мурожаатларни ўрганиш жараёнида 9,2 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар ундирилиши таъминланган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook