#press_tur Муротжон Азимов Деҳқонобод туманида бўлди
Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Деҳқонобод туманидаги ўрганишлари чоғида бир қатор муҳим объектлар фаолияти билан танишди. Дастлаб, Президентимизнинг топшириғига биноан барпо этилиб, иш бошлаган тикувчилик фабрикасида бўлди. Замонавий ускуналар билан жиҳозланган ушбу корхонада вилоят ҳокими ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиб, ишчилар билан самимий мулоқот қилди.
Шу ернинг ўзида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоят ҳокими бошчилигида дарахт кўчатлари экилди.
Маълумот ўрнида, ушбу замонавий тикувчилик фабрикаси 60 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилган бўлиб, 500 нафар ишчи учун иш ўрни яратилган. Мазкур фабрика Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида расман ишга туширилган эди.
Шунингдек, вилоят ҳокими туманда замонавий архитектура асосида бунёд этилаётган “Dehqonobod City” турар жой мажмуаси билан танишди.
Маҳаллий тадбиркор томонидан барпо қилинаётган ушбу кўп қаватли уйлар 8 гектар майдонда жойлашган бўлиб, 1034 нафар аҳоли учун мўлжалланган. Лойиҳа доирасида дастлаб 6 та 5 қаватли турар жой биноси қурилиб, аҳолига фойдаланишга топширилмоқда.
Маълумот учун, Муротжон Азимов ушбу уйларнинг илк пойдеворини қўйиш жараёнида ҳам иштирок этган эди.
Ўрганишлар давомида ОАВ вакиллари учун пресс-тур ҳам ташкил этилди.
📸 М.Комилов.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|X