#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ота-оналарнинг ҳар қандай ёшдаги фарзандлари контракти учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинадиПрезидент томонидан имзоланган Қонун
(ЎРҚ-891-сон, 28.12.2023 й.) билан
айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди🔰 Божхона кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, тўланиши божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлмаган
божхона йиғимларини божхона ҳудудида тўлаш белгиланди.
📆 Солиқ кодексига солиқ ҳисоботларини
3 йил бут сақлашга оид ўзгартириш киритилди (
илгари 5 йил эди).
🚫 Камерал солиқ текширувида қуйидаги
солиқ назорати тадбирларини ўтказиш тақиқланди
(қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш (қайтариш) мақсадида ўтказиладиган камерал солиқ текшируви мустасно):▫️солиқ тўловчи ҳудудига
кириш;▫️солиқ тўловчи ҳудуди ва биноларини
кўздан кечириш;▫️солиқ тўловчидан
ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
▫️солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва
буюмларини олиб қўйиш.📁 Эндиликда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун
3 йил ичида жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши керак, 3 йилдан кейин шахс ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши
мумкин эмас (илгари 5 йил эди).✅ Ота-оналар
ҳар қандай ёшдаги фарзандларининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиши учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади.
Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.🌐 Қуйидагиларга қўлланиладиган солиқ имтиёзлари
2028 йил 31 декабргача узайтирилди:
🔹Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлари бўлган
жисмоний шахсларнинг (акциядорларнинг) акциялар бўйича дивидендлар тарзидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғидан озод қилинади;🔹Ўзбекистоннинг норезидентлари бўлган
юридик шахсларнинг (акциядорларнинг) акциялари бўйича дивидендлар тарзидаги даромадларига фойда солиғи бўйича
5 фоиз миқдорида солиқ ставкаси қўлланилади;
🔹Ўзбекистоннинг резидентлари ва норезидентлари бўлган
жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича фоизлар тарзидаги даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғидан ҳамда фойда солиғидан озод этилади.
Ушбу Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot