Уйланган эркакларда семириш хавфи кўпроқ – тадқиқот Шу йил Испанияда Семириш бўйича Европа конгрессида тақдим этилган
тадқиқотга кўра, уйланган эркаклар бўйдоқларга қараганда 3,2 маротаба кўпроқ семизликдан азият чекади, бу вақтда турмуш қурган аёлларда семизлик хавфи юзага келмайди.
Никоҳ, шунингдек, эркакларда ортиқча вазн хавфини 62%га, аёлларда эса 39%га оширади.
2024 йилда
Хитойда ўтказилган тадқиқот натижалари турмуш қургандан кейинги дастлабки 5 йилда кўп калория истеъмол қилиш ва жисмоний машқлар билан кам шуғулланиш туфайли эркаклар тана вазни индекси ошишини кўрсатди.
Ундан аввалроқ Бат Университети томонидан ўтказилган тадқиқотда уйланган эркаклар уйланмаган ҳамкасбларидан ўртача 1,4 кг.га оғирроқ эканлиги аниқланди.
Obesity Health Alliance директори Кэтрин Женнер эркакларнинг никоҳдан кейин вазн йиғиши овқат порцияларининг ортиши ҳамда жисмоний фаолликнинг камайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин, аёллар эса эҳтимол жамият муҳокамасидан қўрққани боис, турмушдан кейин ҳам ўз вазни ҳақида қайғуришда давом этади, деди.
Бат Университети ўқитувичиси Жоанна Сирда эса бу ҳолатга шундай изоҳ берди: эркаклар тана вазни индекси никоҳдан кейин ортиб, бевосита ажрашишдан олдин ва кейин камаяди. Эҳтимолий сабаблар шуки, ўзига жуфт қидраётган эркаклар юқори стимулга эга ва қоматни сақлаш учун уйланганларга қараганда кўпроқ ҳаракат қилишади. Иккинчидан, муносабатларда бўлганлар никоҳ туфайли юзага келган социал мажбуриятлар туфайли мунтазам ёғли ва калорияли овқатларни истеъмол қилиши мумкин.
👉
QUVASOY_365