Qurilish Xabarlari


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Биз билан бирга курилиш соҳасидаги энг сўнгги трендлар, технологиялар ва лойиҳалардан хабардор бўлинг.
Қурувчилар, инвесторлар ва тадбиркорлар учун энг ишончли манба!
Алока учун:
@boisxon_baxrixodjaev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️Президент қарори билан Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади.

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда рейтингда биринчи 1000 талик рўйхатга кирган етакчи Туркия олий таълим ташкилотларининг ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.

Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университет Учтепа туманидаги Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент солиқ техникуми бино ва иншоотларида жойлаштирилади.

Тошкент солиқ техникуми ҳамда Тошкент иқтисодиёт ва саноат техникуми қўшиб
юборилади, уларнинг негизида Тошкент иқтисодиёт ва солиқ техникуми ташкил этилади.


📌 Yangiliklarni kuzatib boring!🏙

👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Келгуси 2 йилда ҳар иккита хонадондан бирининг томида қуёш панели ўрнатилади.
-Энергетика вазири

Вазир Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, аҳоли ва хўжалик субъектлари бинолари томларининг камида 50%ида қуёш панеллари ўрнатиш режалаштирилмоқда.

📌 Yangiliklarni kuzatib boring!🏙

👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жаҳон банки «Қамбарота-1» ГЭСи учун ҳозирча 18,6 млн доллар ажратди

Қирғизистон қўшнилари Ўзбекистон ва Қозоғистон билан биргаликда «Қамбарота-1» ГЭСини қурмоқчи. Ундан фойдаланишда ҳуқуқлар тенг бўлади, экспортидан келадиган фойда ҳам бўлинади. Ҳозирча фақат Жаҳон банки молиялашда фаол, техник ишлар учун Қирғизистонга 18,6 млн доллар ажратган. Ток Афғонистонга ҳам сотилади.

📌 Yangiliklarni kuzatib boring!🏙

👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Қишлоққурилишлойиҳа" ДМ фаолиятига назар!

🏗 "Қишлоққурилишлойиҳа" давлат муассасаси мамлакатимизда қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш, турар-жой ва инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш ҳамда замонавий шаҳарсозлик меъёрларини жорий этиш билан шуғулланувчи етакчи ташкилотлардан бири ҳисобланади.

📌 Yangiliklarni kuzatib boring!🏙

👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🚦 Хитойнинг Чэнду шаҳрида ақлбовар қилмас чорраҳа ихтиро қилинди

У жуда мураккаб кўринишга эга бўлса-да, маҳаллий аҳоли учун уни кесиб ўтиш осон. Йўл чизиқлари оддий ва ҳатто шаҳарга янги келган ҳайдовчилар учун ҳам тушунарли.

Бироқ ҳайдовчилик имтиҳонида бу чорраҳага киришни ҳатто душманингизга ҳам тиламас эдингиз.

📌 Yangiliklarni kuzatib boring!🏙

👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari


Bugun “O’zshaharsozlikLITI” DMda IFC tashkiloti hamda vazirlik huzuridagi Texnik me’yorlash va standartlashtirish ilmiy-tadqiqot instituti rahbariyati ishtirokida uchrashuv o‘tkazildi.

🎓 Grant dasturga koʻra IFC tomonidan 230.000$ mablagʻ ajratilishi koʻzda tutilgan bo‘lib, bu 3 ta komponentni qamrab oladi.

1-komponent: 2.07.05-19 “Yashil qurilish.Turar-joy va jamoat binolari” (SHNQ)ni xalqaro talablar asosida takomillashtirish;
- yashil binolar loyihalari boʻyicha meʼyoriy-huquqiy hamda standartlar bazasini xalqaro normalar bilan uygʻunlashgan holda ishlab chiqish;
2-komponent: salohiyatni oshirish, ya’ni bino va inshootlarda energiya samaradorligi yuzasidan seminar-treninglar tashkil qilish;
3-komponent: “Yashil” binolardan foydalanuvchilar uchun imtiyozlar tizimini yaratish kabilardir.

📌 Yangiliklarni kuzatib boring!🏙

👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari


Наманганда замонавий кўприк қуриляпти!

Наманган шаҳрида йўл ҳаракати иштирокчиларига қулайлик яратиш ҳамда тирбандликни бартараф этиш мақсадида Алишер Навоий кўчасида ер усти пиёдалар ўтиш кўприги қурилмоқда.

📌 Yangiliklarni kuzatib boring!🏙

👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari


Аҳоли ва хўжалик субъектлари биноларининг камида 50 фоизида қуёш панеллари ўрнатилади – Энергетика вазири

Бундан ташқари истеъмол қилинаётган электр энергия, табиий газ ва бошқа иссиқлик манбаларини тежаш, жумладан, бинолардаги энергосамарадорлик ресурсларидан умумий фойдаланиш бўйича дастур тайёрланади.

📌 Yangiliklarni kuzatib boring!🏙

👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Энди овозли светофорлар, пиёдалар ўтиш жойларида тактил қопламалар ва хавфсизлик белгиларини ўрнатиш шарт.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт сифатини ошириш ҳамда улар учун тўсиқсиз муҳит яратиш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш институти томонидан янги меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилди.

📌 Yangiliklarni kuzatib boring!🏙

👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari


Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида «Қоплонбек» ва «Навоий» назорат-ўтказиш пунктлари очилди

Фойдаланишга топшириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 27 январдан 5 февралгача жисмоний шахслар, йўловчи транспорт воситалари ва автобусларнинг чекланган миқдори ўтказилади.

📌 Yangiliklarni kuzatib boring!🏙

👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
2025-йилги ипотека дастури: Топ 10 янгилик.

📌 Yangiliklarni kuzatib boring!🏙

👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентда тикувчилик корхонаси омборида ёнғин чиқди!

ФВБ ҳолат юзасидан бирламчи маълумот берди. Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб келган. Ҳозирда ёнғин қуршаб олинган ва уни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

📌 Yangiliklarni kuzatib boring!🏙

👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari


Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳамкорлик 5 йилда 50 млрд долларга етказиларкан

Томонлар 2030 йилгача ўзаро савдо ҳажмини 10 баробарга оширишни асосий вазифа қилиб олибди.

Энди Ўзбекистон БАА билан сунъий интеллект, рақамлаштириш, «яшил» энергетика соҳаларида, шунингдек, шаҳарсозлик ва инфратузилма, туризм, хусусий бизнес каби йўналишларда ҳамкорликни кучайтираркан.

Шу мақсадда, «Ўзбекистон—БАА» инвестиция компанияси ташкил этилган. Унинг инвестиция портфели бугунга келиб тиббиёт, геология, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида умумий қиймати 192,5 миллион доллар бўлган 7 та лойиҳани ташкил этмоқда.

Қўшимча равишда, 140 миллион долларлик 9 та лойиҳа ҳам ишлаб чиқиляпти.

📌 Yangiliklarni kuzatib boring!🏙

👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari


Соҳада тежамкорлик - бирламчи вазифамиз!

🏘 Бугун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Жаҳон банки Энергетика соҳасининг глобал амалиёти раҳбари Стефани Гил ва ушбу йўналишдаги хорижлик мутахассислар билан учрашди.

Самимий кечган мулоқотда вазирлик ва ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик юқори даражадаги битим ва келишувлар асосида ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Хусусан, Жаҳон банки билан “Андижон, Чирчиқ, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида марказлаштирилган иситиш тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳасининг амалга ошириш босқичлари муҳокамалар марказида бўлди.

Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик мувозанатни ушлаб туриш, қурилиш ва коммунал соҳалардаги асосий стратегик вазифалардан бири ҳисобланади.

📌 Yangiliklarni kuzatib boring!🏙

👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari


Наманганда учта институт негизида янги университет очилади

“Наманган давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

📌 Yangiliklarni kuzatib boring!🏙

👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari


Ўзбекистонда Германия меҳнат бозорига мослаштирилган ўқув марказлари ташкил этилади!

Ушбу таълим муассасалари Германия меҳнат бозори талабларига мослаштирилган касбий таълим дастурларини таклиф этади. Бундай марказларнинг битирувчилари Германияда муваффақиятли ишга жойлашиш учун зарур кўникма ва малакаларга эга бўлади.

📌 Yangiliklarni kuzatib boring!🏙

👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari


Тошкентда ноқонуний қурилмалар ва реклама конструкцияларини бузиш ишлари бошланди. Хусусан, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларида ноқонуний қурилмаларни демонтаж қилиш бўйича рейдлар ўтказилди. Асосан, умумий овқатланиш жойларининг ёзги айвонлари ва ёзувлари, жумладан, «ЧайКоф», Oqtepa Lavash, Bellissimo Pizza жойларига зарар етказилди.

Giotto тармоғи асосчиси Кемаль Кая Spot нашрига 23 январь куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган тармоқ филиалига ўрнатилган реклама конструкцияларининг қонунийлигини текшириш мақсадида маҳаллий ҳокимият ходимлари келганини маълум қилди.

Реклама жойининг паспорти мавжуд бўлишига қарамай, кейинги куни Giotto ёзуви демонтаж қилинди ва ёзги айвонни бузиб ташлаш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Ўтган ҳафта бошида Тошкент шаҳар ҳокимияти ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича яна огоҳлантирув эълон қилди.


📌 Yangiliklarni kuzatib boring!🏙

👉 Обуна бўлинг
Telegram - qurilish_xabarlari
Instagram - qurilish_xabarlari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Ўзбекистонда бунақаси битта”: Марҳаматдаги айлана кутубхонага саёҳат

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида Ўзбекистонда ягона бўлган айлана шаклда уч қаватли кутубхонада ҳозир 30 мингдан зиёд босма, 400 мингдан ортиқ электрон китоблар мавжуд. Ушбу зиё масканини тадбиркор Қобилжон Обидов Туркиядаги халқ кутубхонасига ҳавас қилиб, қуришга аҳд қилган ва бу ишни 6 ойдаёқ уддалаган.


🔝 Лифт ускуналаридан фойдаланишда Туркия тажрибасини ўрганиш ҳамда Европа стандартларини Ўзбекистонда жорий этиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ Туркия давлати Анқара шаҳрида бўлиб турибди.

“Лифтларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳасини жаҳон талаблари асосида такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган ҳамкорлик лойиҳасида вазирликнинг айнан шу йўналишдаги мутахассислари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Жараёнда лифтларга техник хизмат кўрсатиш соҳасини рақамлаштириш, диспетчерлик хизмати ва тизимда профессионал мутахассисларни тайёрлаш юзасидан Туркия тажрибаси ўрганилмоқда.

Шунингдек, мамлакатимиз делегацияси Анқара шаҳридаги Турк стандартлари институтида бўлиб, лифтлар эксплуатациясига қўйилган мажбурий талаблар билан яқиндан танишмоқдалар.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Энди битмаган уйни ҳам ипотека кредити ёки субсидияга олишингиз мумкин бўлади.

Показано 20 последних публикаций.