ҚУРЪОНИ КАРИМ МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ПАЙҒАМБАРЛИКЛАРИНИ ИСБОТЛОВЧИ СЎНМАС ДАЛИЛДИР
#Мақола
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Тўққизинчи қисм.
8. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръонга ўзига хос, шахсиятларидан айри муносабатда бўлишлари. Қуръон ҳам, ҳадис ҳам бир ўзларидан содир бўлишига қарамай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга айрича қараганлар, ўзгача муносабатда бўлганлар. Бу ҳақиқатни қуйидаги нуқталарда кўриш мумкин:
‒ Қуръонни ҳарма‑ҳарф ўргатганлар. Ҳадисга эса бундай эътибор қаратилмаган. Истихора ва яна бир‑иккита дуоларни ўргатишда бироз эҳтимом берганлари нақл қилинган, холос. Шунинг учун ҳам саҳобалар ўша саноқли ҳадисларга бўлган эътиборни сураларни таълим беришларига қиёслашади. Жобир розияллоҳу анҳунинг: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга истихорани худди Қуръон сураларини ўргантгандек ўргатардилар», дейишлари бунга бир мисолдир.
Шу боис, Қуръон калималарини барча саҳобалар бир хилда нақл қилганлар, ҳар бир сўзни, ҳатто унинг ўқилишини ҳам мутавотир даражада ривоят қилганлар. Ҳадисларда буларнинг бирортаси кузатилмаган.
‒ Қуръонни ёдлатганлар, ҳадисни эса ёдлатмаганлар. Қуръонни ёдлаш ва бунинг фазилати ҳақида қатор ҳадислар бор, аммо ҳадисларни ёдлашга бундай тарғиб йўқ, фақат етказишга қизиқтирилган.
‒ Қуръонни ёздирганлар, ҳадисни эса ёздирмас эдилар. Яъни Қуръон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тўлиқ хатга туширилган. Ваҳий тушиб битиши биланоқ ёзишни биладиган саҳобаларни чақириб, нозил бўлган оятларни сура ва тартибини айтиб ёздириб, қайта текширтириб, кейин одамларга тақдим қилганлар ҳамда вақти‑вақти билан бу битикларни тартиблатиб турганлар.
Имом Табароний Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ваҳийни ёзиб борар эдим, у зот менга имло қилиб турардилар. Фориғ бўлганимда: «Ўқи‑чи», дердилар, мен уни ўқир эдим. Агар тушиб қолган жойи бўлса, уни тўлдиртирлардилар‑да, кейин уни одамларга олиб чиқар эдим».
Табароний нақл қилган яна бир ривоятда Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг атрофларида Қуръонни тери парчаларидан тартиблаб, бирлаштирар эдик», дейди.
Қуръонни ана шундай катта эътибор билан, расмий равишда ёзиб бориш баробарида ҳадис ёзишдан қайтарилган эди.
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мендан Қуръондан бошқа нарса ёзиб олманглар. Ким ёзган бўлса, уни ўчириб юборсин», дедилар» (Муслим ривояти).
Тўғри, бошқа ривоятларда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларни ёзишга рухсат берганлари ва айрим саҳобаларнинг ҳадисларни озми‑кўп ёзиб юрганлари ҳам нақл қилинган. Бироқ, бу қайдли ва шартли рухсат бўлган, Қуръон каби тўлиқ ёздирилмаган. Уламоларнинг таъкидлашларича, ҳадисларни ёзишдан қайтариқ ҳам Қуръонга бирор сўз аралашиб қолишининг олдини олиш учун бўлган, шу боис, кейинроқ Қуръон кўпчиликнинг хотирасида мустаҳкам жойлашиб, унинг услуби ҳамманинг зеҳнида бошқа каломлардан фарқи равшанлашгач, айрим саҳобаларга ҳадисларни ёзишга рухсат берганлар. Шунда ҳам, юқорида айтганимиздек, жуда оз миқдорда ёзиб қолинган. Бу ҳам Қуръонга нисбатан ўзига хос ёндашув бўлганини англатади.
‒ Қуръонни оятма‑оят, ҳарма‑ҳарф махсус сифатда ўқиб берганлар, ўргатганлар ва шундай ўқишга буюрганлар, ҳадисда эса бундай ҳолат асло учрамайди. Қуръон ҳозирда биз тажвид қоидалари деб атайдиган қоидалар билан ўқилган ва ўқитилган. Бундан ташқари, Қуръон етти ҳарф, яъни ҳозирдаги ўн қироатда ўқилган ва ўргатилган, аммо ҳадисларда бундай ҳолат умуман йўқ, бўлмаган.
Давоми бор...
Биринчи қисм
Иккинчи қисм
Учинчи қисм
Тўртинчи қисм
Бешинчи қисм
Олтинчи қисм
Еттинчи қисм
Саккизинчи қисм
@quranuz_kanali