ҚУРЪОНИ КАРИМ МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ПАЙҒАМБАРЛИКЛАРИНИ ИСБОТЛОВЧИ СЎНМАС ДАЛИЛДИР
#Мақола
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Иккинчи қисм.
Қуръон қуйидаги жиҳатлари билан Муҳаммад алайҳиссаломнинг чин пайғамбар эканликларига далолат қилади:
1. Қуръоннинг уммий зотдан содир бўлиши. Яъни илму ҳикматда, балоғату фасоҳатда, ҳукму иршодда тенги йўқ китобнинг ўқиш‑ёзишни билмаган, ҳеч қандай динни ўрганмаган, ҳеч бир муқаддас китоби йўқ жамиятда улғайган Муҳаммад алайҳиссалом тарафидан таралиши у зотнинг чин пайғамбар эканларини кўрсатади. У зот ҳеч қачон бирорта аҳли китобдан бир марта ҳам таълим олмаганлар ва то нубувват келгунича дин‑шариат ҳақида бир оғиз ҳам сўз айтмаганлар, пайғамбарлик хусусида ўйлаб ҳам кўрмаганлар. Буни дўсту душман тан олади ва аксини ҳеч ким исботлаб бера олмайди. У даврда Макка аҳолиси кўп бўлмаган, ҳозирги кичик қишлоқдагилар каби деярли ҳамма бир‑бирини яхши билган. Хусусан, Муҳаммад алайҳиссалом Макканинг етакчи оиласидан эдилар, у зотни ҳамма жуда яхши танир, яхши билар эди. Агар у зот бирорта саҳифа ўқиганлари, бирор кимнинг ҳузурига бориб бирорта ҳарф таълим олганлари маълум бўлганида, бу ҳол душманларининг энг биринчи қуроли бўлиб хизмат қилиши аниқ эди.
«Ундан олдин ҳеч бир китобни тиловат қилмас эдинг ва қўлинг билан хат ёзмас эдинг. Агар шундай бўлганида, ботилчилар шубҳа қилган бўлур эдилар».
Ҳа, агар шундай бўлганида, у зотнинг пайғамбарликларидан шубҳа қилсалар арзирди ҳам. Аммо воқелик тамом аксинча эканини ҳаммаси яхши билиб турибди, нега шубҳа қилмоқдалар?
Қуръон оддий китоб эмас, унда ўтмиш хабарлари ҳам, ҳаётий ҳукмлар ҳам, келажакнинг хабарлари ҳам, коинот сирларию, махлуқотлардаги ажойиботлар ‒ ҳаммаси рўй‑рост баён қилинганки, Қуръоннинг сўзлари ҳақиқатлиги асрлар оша қайта‑қайта исботини топиб келмоқда.
Араблар ичида шоирлар, нотиқлар, сўз усталари кам эмасди. Уларнинг ичида устоз кўрган, таълим олган, нотиқлик маҳорати ила донг таратганлари ҳам талайгина эди. Аммо ҳаммаси бир бўлиб ҳам уммий Муҳаммад алайҳиссалом келтирган Қуръоннинг бир сурасига ўхшаш бирорта асар келтира олишмади, барчаси ожиз қолди. Улар Муҳаммад алайҳиссаломни тўхтатиш учун қўлга қурол олиб жанг қилишгача боришди, бунга етарлича куч топа олишди, аммо биргина сура келтиришга қодир бўлишмади. Улар учун Қуръон билан беллашишдан кўра жонни тикиб жангга чиқиш осон бўлди. Ана шундай буюк каломнинг ҳарф танимаган одамдан содир бўлиши ҳақиқатан мўъжизадир.
Давоми бор...
Биринчи қисмни ўқиш учун
@quranuz_kanali