#Савол_жавоблар
Савол:
Aссалому алайкум, қори ака савол: Қуръон ўқишни ўргандим, алҳамдулиллаҳ. Энди бошидан охиригача ўқимагаман. Биринчи бошидан охиригача кўп ўқиганим яхшироқми ёки бошидан озгина-озгинадан ёдлаб борганимми?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Бу саволга жавоб ўқувчининг ёшига ва имконитяига қараб турлича бўлади. Аммо мен тахминан кўпчиликнинг ҳолатидан келиб чиқиб жавоб бермоқчиман. Аввал намозлик қисқа сураларни ёдлаш керак, ҳеч йўқ ярим ёки бир порани. Кейин Мулк, Ёсин суралари каби машҳур сураларни ёдланг. Агар Қуръонни тўлиқ ёд олиш қасди бўлса, бир четдан ёдлаб кетиш мумкин. Бунда Аҳқоф ёки Ёсин сурасига пастдан сурама сура, ёхуд Аҳқоффгача бир четдан, кейин Ёсиндан Аҳқофга қараб ёдлаб тушилади. Кейин Каҳф сурасидан Ёсинга тушилади. Ана ундан сўнг Бақарадан бошлаб Каҳфгача ёдланади. Агар Қуръонни тўлиқ ёдлаш қасди бўлмаса, бунга кўз етмай турган бўлса, ёки олдин саводни тўлиқ чиқариб, кейин ёдлаш усулини қўлламоқчи бўлинса, унда аввал Қуръонни бир қур маълум саноқ қилиб ўтказиб олган афзал. Кейин вақти соати келиб ўқиш равонлашганда бир четдан ёдлаб олса бўлади. Унгача хатми Қуръон қилиб юрилади. Валлоҳу аълам.
@quranuz_kanali