Репост из: Komil Allamjonov
Бугун 1 июнь — Болаларни ҳимоя қилиш куни. Ушбу санада мен парламентга мурожаат қилган ҳолда, амалдаги "Реклама тўғрисида"ги қонундан болалар учун мўлжалланган кўрсатувларда реклама бериш билан боғлиқ бўлган тақиқни (17-модда) олиб ташлашларини, ушбу қонуннинг янги лойиҳасидаги 42-моддани ҳам қайта кўриб чиқишни сўрайман. Ушбу моддалардаги тақиқлар туфайли болаларга тегишли контент тайёрлаш фаолияти ривожланмаяпти. Чунки студия ва телеканалларга бу йўналиш даромад келтирмайди. Натижада, бизда мультсериаллар, тарбиявий ёки билим берувчи болалар кўрсатувлари деярли яратилмайди. Борлари ҳам давлат томонидан ажратилаётган арзимаган маблағ эвазига пайдо бўлмоқда. Оддий сўз билан айтганда, медиа-бизнес учун болалар йўналиши ўзини оқламайдиган йўналиш ҳисобланади. Албатта, ҳозир кимдир дарров оғзини кўпиртириб, фарзандларимизга реклама салбий таъсир ўтказади, бу тақиқлар тўғри, деб фикр билдириши мумкин. Лекин менинг фикримча, эркин бозор ишига турли бўлар-бўлмас, энса қотирар важлар билан аралашувларни бас қилиш керак. Бозорнинг ўзи ҳаммасини ўз изига солиб қўяди, ишонинг.
Етар, болаларимизни фақат "Карусель", "Disney" каналлари ёки бўлмаса, "Маша и медведь", "Фиксики" каби чет эл маҳсулотлари билан катта қилаётганимиз. Маҳаллий маҳсулотларимиз, ўз эртак қаҳрамонларимизни яратиш зарур. Шу пайтгача бир тузук болалар китоби, эртаклар, болаларбоп лойиҳалар деярли йўқ. Ҳаммаси ана шундай мантиқсиз турли тақиқлар туфайли ривожланмайди. Бола реклама кўрмасин деган билан, барча хорижий каналлар ёки YouTubeдаги барча болаларбоп кўрсатувларида реклама бор. Реклама бу ҳар қандай сифатли медиа маҳсулотларнинг локомотиви ҳисобланади. Шуни унутманглар, ҳурматли депутатлар!
PS: Яна бир гап. Депутатларимиз халқ манфаатига хизматчи эканликларини унутмасинлар. Биз ушбу мақсадда овоз берганмиз уларга, популистик чиқишлар ёки блогерлар билан олишиш учун эмас. Халқ сизга ишониб сайладими, ишончни оқланг. Мабодо, ҳал қилиш учун арзигулик бирон масала топилмай қолса, икки йил олдинги сайлов дастурингизни бир мониторинг қилиб чиқинг. Аниқ ишонаманки, ҳамма ваъдаларингизни ҳам бажариб қўймадингиз. Электоратингиз ва матбуотни қадрига етинг, агар қадри бўлса, албатта.
#бугунбайрамболажонларчиззззз📸
#депутатамакиларататақиламиз👼👶