Замаҳшарий айтади: "Ромад деб қиздирилган тошга айтилади. Шу ердан Рамазон ойи номи келиб чиққан, чунки ушбу ой жуда иссиқ мавсумга тўғри келган эди. Ўша тошлар қизиб турган жазирама кунларда инсонлар рўза тутишган"
Анас родияллоҳу анҳу ривоят қилади: "Росулуллоҳ "Рамазон ойи нега ундай номланганини биласизларми?" дедилар. Саҳобалар "Аллоҳ ва Унинг Росули билгувчироқ" дедилар. Набий алайҳиссаллом "Ушбу ойда Аллоҳ таоло рўза тутган инсоннинг гуноҳларини куйдириб йўқ қилади, шунинг учун у Рамазон деб номланган" деб жавоб бердилар.
#romadon_oyi
#muallim_arabic
@quraan_ila_hidoyat_topdim