Репост из: Ўқитувчи | muallimlar.uz
МАКТАБДА КОРРУПЦИЯ ???
Мактабда коррупция бўлса нима бўлади?
Билиб қўйинг таълимнинг самараси ўлади.
Сифат кўрсаткичлари минус томон юради,
Ўша мактаб ҳар жойда энг оҳири туради.
Қай бир мактаб тортилса коррупция домига,
Катта, катта доғ тушар ўша мактаб номига,
Ундай мактаб ҳар ерда энг орқада туради,
Ўқувчи- болалар ҳам бошқа мактаб “суради”
Давлатнинг дарс соатин, қай бир раҳбар пулласа,
Ажабланманг у ерда фисқ- у, фасод гулласа.
Мактабда коррупция оҳ, ақлга сиғмайди,
Иймонсизлар ҳушҳол-у, виждони бор йиғлайди.
Мен “блоггер” эмасман, лекин ҳақни ёзаман,
Ҳақни ёзиб дўстларим семирмайман, озаман.
Бу дунёда кўп аҳир қалами - тиғ моҳирлар,
Лекин қайда қолди у, ҳақни ёзар шоирлар,
Пора олган эркакни асло эр деб атаманг,
Ёзганимни тилчилар, майли шеър деб атаманг.
Ғийбатдан нима фойда, ҳақни ёзадиган пайт,
Шу муаммолар ҳақида ёзиб қўйинг икки байт.
Кўнгиллар гўзал мудом, меҳр билан, гул билан,
Инсон қадри ўлчанмас доллар билан, пул билан.
Мактабда коррупция бўлса нима бўлади ?
Ёшларнинг келажаги ҳазон бўлиб, сўлади.
ХУРШИД КАРИМ
«Ўқитувчи» каналига уланиш учун👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD8vuSxP2ygIKYoEuQ