Репост из: Ўқитувчи | muallimlar.uz
Финляндия ўқув тизими дунёда етакчилардан бири
Буни ҳар қадамда кўриш мумкин.
Бир ҳафтача олдин қизим айтганди, бир куни қайсидир фандан ўқигиси келмай дафтарига расм чизиб ўтирибди, ўқитувчисига ўз норозилигини билдириш учун. Ўқитувчиси келиб қизим қора қаламда чизиб ўтирганини кўриб синф бурчагидаги ўқув қуроллари турадиган шкафдан рангли қаламларни олиб келиб берибди.
Шуни опасидан эшитгандан кейин биринчи синфда ўқийдиган ўғлим кеча ўзи синаб кўрибди.
Дарс пайтда ёнидаги дафтарга расм чизиб ўтирса ўқитувчиси кўриб қолиб рангли қалам олиб келиб берибди ва ўғлимни расм чизиб ўтиргани учун мақтаб қўйибди.
Мана шу фин мактабларининг ўзига хос томонларидан бири. Болалар мактабда сувдаги балиқдек эркин ҳис қилади ўзини.
Шу кунгача фарзандларим бирор кун бўлсаям мактабга чиқмайман деб жанжал қилмади. Аксинча, биринчи синф ўғлим ҳар куни мактабдан эрта олиб келманглар деб жанжал қилади.
"Мактаб форма" деган бошоғриқ йўқ, фарзандларимизни ўзимиз хоҳлагандек кийинтирамиз.
Ўқув қуроллари билан ҳам мактаб таъминлайди, мактаб ошхонасида овқатлар бепул, бир бурчагида мусулмон болалар учун ҳалол овқатлар бор. Болалар катта столдан ўзи хоҳлаган овқатни, меваларни танлаб, патнисига солиб кетаверади.
Болаларга мактабда бирор нарса олиб ейиши учун пул беришга ҳожат йўқ. Сабаби, мактаб территориясида болаларга ҳар-хил ширинликлар, пишириқлар сотадиган буфет фаолият олиб бормайди. Хуллас, мактабда болаларга пуллик хизмат кўрсатадиган дўконнинг ўзи йўқ.
Финляндиядаги мактабларнинг асосий мақсади болаларга билим бериш.
Фейсбукдан олинди.
Юқоридаги ҳолат бизда бўлганда бизни ўқитувчиларимиз қандай йўл тутган бўларди?
«Ўқитувчи» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD8vuSxP2ygIKYoEuQ