#mutolaa #ramazon
🗣
РАМАЗОН - АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ ВА НАФСНИ ПОКЛАШ ОЙИБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм✔️ Гўзал ахлоқ биз мўмин-мусулмонлар учун энг муҳим одоблардан биридир. Чунки у таянч нуқтаси, доиранинг маркази ва унинг ҳаётидаги фаол ўрнидир. Шунинг учун ислом ахлоқий тарбияга катта эътибор берган, ҳатто умматнинг муаллими бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни Аллоҳ таоло: “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!” (Қалам сураси, 4-оят) дея мадҳ этган.
🌘
Рамазон ойи – мусулмонлар учун нафақат рўза тутиш, балки ахлоқий тарбия ва нафсни поклаш ойидир. Бу муборак ойда гўзал ахлоқни ривожлантириш, сабр-тоқатли бўлиш, ҳалимлик, ирода кучи, кечиримлилик, тенглик, эҳсон қилиш, садақа бериш, яхши муомала, раҳм-шафқат, меҳрибонлик, бошқаларни севиш ва ишончлилик каби фазилатларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бу фазилатлар нафақат шахсий ривожланишимизга, балки жамиятимизда ҳам яхшилик ва тинчликнинг қарор топишига хизмат қилади.
📿
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
“Мусулмон бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омонда бўлган кишидир”
(Имом Бухорий ривояти).
▫️
Бу ҳадис мусулмон кишининг бошқаларга нисбатан мулойим ва зарарсиз бўлиши кераклигини таъкидлайди. Рамазон ойида биз нафақат ўзимизнинг ибодатларимизга, балки бошқалар билан бўлган муносабатларимизга ҳам эътибор қаратишимиз лозим.
🎯Рўза тутиш нафақат очлик ва чанқоқликни ҳис қилиш, балки нафсни тарбиялаш, сабр-тоқатни ошириш, нафс истакларини назорат қилиш ва ҳис-туйғуларни бошқаришга қаратилган ибодатдир...
❔БАТАФСИЛ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩
🤲
Ким бу дуони қилса, унга ҳеч нарса зарар етказмайди ☀️
Саҳарлик – баракадир ✉️
Закотга оид кўп такрорланаётган савол-жавоблар (1-қисм)➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🌐 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
✍️
@quddussharif