Репост из: Bosh prokuratura
"Прокурор кубоги" учун полвонлар беллашди
Ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади.
Шу боис, мамлакатимизда прокурорлар ташаббуси ва амалий ёрдами билан ёшлар ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг июнь-август ойларида Қорақалпоғистон Республикасининг туман-шаҳарларида спортнинг кураш турига қизиқадиган уюшмаган ёшлар орасида мусоқабанинг маҳалла босқичи ўтказилиб, унда 7 та вазн тоифасида 3 мингдан ортиқ спортчилар иштирок этди.
Унда энг яхши натижаларга эришган 120 дан ортиқ спортчилар командалик ҳисобда жорий йилнинг 9 сентябрь куни “Қорақалпоғистон Республикаси прокурори кубоги” учун ўтказилган кураш мусобақасида иштирок этди.
Мусобақа натижасига кўра Нукус шаҳар командаси ғолиб деб топилиб, ғолибларни Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, Ўзбекистон кураш федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Фархат Алламбергенов қутлаб, уларга диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида бўлимнинг фаолияти сарҳисоб қилиниб, "Йилнинг энг яхши тренери", "Йилнинг энг яхши ҳаками", "Йилнинг энг яхши спортчиси", "Йилнинг энг яхши ҳамкор ташкилоти", "кураш спорт турини тарғиб қилган энг яхши оммавий ахборот воситаси ходими" ва бошқа номинациялар бўйича ғолибларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
👉 @uzbprokuratura