НАФС — ДУШМАНЛАРНИНГ ДУШМАНРОҒИДИР!Баъзи олимлар дедилар:
«Нафс эшиклардан тўсилган ва дўстлардан қувилгандир». Аллоҳ таоло айтади:
Чунки нафс, Раббим раҳм қилмаса, мудом ёмонликка буюргувчидир (Юсуф сураси, 53-оят).Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Кимки нафси ва ҳавосидан ғолиб келмаса, унга охиратидан насиба йўқдир». Аллоҳ таоло деди:
Аммо кимки туғёнга кетган (ҳаддидан ошган) бўлса ва (охират бадалига) дунё ҳаётини устун қўйган бўлса, (нафси ва ҳавоси хоҳиши билан) бас, муҳаққақки, ёниб турган жаҳаннам унинг борар жойидир (Нозиъот сураси, 37-38-39-оятлар).Ривоят қилинадики:
«Ҳасан ибн Язид ар-Розий оталарининг вафотидан икки йил ўтгандан кейин у кишини тушларида кўрдилар. Эгниларида қатирон (дўзах аҳлига кийдираладиган кийим) бор эди. Оталаридан: «Нима бўлдики, сизни дўзах аҳллари кийимида кўряпман?» – деб сўрадилар. «Мени Нафсим ва ҳавойим дўзахга тортди», – деди оталари».
Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар
: «Нафсинг сенга ғолиб бўлишидан сақлан!» Яна ул Ҳазрат алайҳиссалом дедилар
: «Душманларнинг душманроғи ўз вужудингдаги нафсингдир».
Саҳл ибн Абдуллоҳ ат-Тустарий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Нафс эҳтиросли хоҳишлар билан тўладир, дунё офатлар билан тўладир. Агар уларга нисбатан чора-тадбир кўрмасанг, тубанликка тушасан».
“Баҳрул-маҳабба”дан.
📱
https://t.me/qorovul_ota_masjidi