Qorasuv shahar tibbiyot birlashmasi matbuot xizmati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Спорт



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Спорт
Статистика
Фильтр публикаций




Репост из: Andijon Bugun | Андижон бугун
#Диққат

❗️Бугун, 7-март куни барча ходимлар ишдан камида 1 соат олдин чиқиб кетиш ҳуқуқига эга.

Бу Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси – 121-моддада назарда тутилган.

Маълумотни дўстларингиз ва ҳамкасбларингиз билан бўлишишни унутманг

Батафсил 👉
@ANDIJON_BUGUN


Репост из: SALOMATLIK INSTITUTI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Nima uchun arqonda
sakrash kerak
❗️

©️ Salomatlik va strategik rivojlanish instituti matbuot xizmati

TelegramFacebook  🌐Instagram 📹YouTubeTik tok


Репост из: SALOMATLIK INSTITUTI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ovqatlanib boʻlgach, nima qilish mumkin emas❗️

1-qism

©️ Salomatlik va strategik rivojlanish instituti matbuot xizmati

TelegramFacebook  🌐Instagram 📹YouTubeTik tok


Репост из: SALOMATLIK INSTITUTI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Keksalikdagi 3 yomon odat ❗️

1-qism

©️ Salomatlik va strategik rivojlanish instituti matbuot xizmati

TelegramFacebook  🌐Instagram 📹YouTubeTik tok


Репост из: SALOMATLIK INSTITUTI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Tuxumni qaynatib isteʼmol qilish foydalimi yoki qovurib❗️

©️ Salomatlik va strategik rivojlanish instituti matbuot xizmati

TelegramFacebook  🌐Instagram 📹YouTubeTik tok


Репост из: Andijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasi rasmiy sahifasi
Қандай беморларга рамазон рўзасини тутиш тавсия этилмайди?

🤕 Рамазон рўзасининг инсон саломатлиги учун фойдаси бисёр. Бироқ айрим сурункали хасталикларга чалинган беморларга мутахассислар рўза тутмасликни тавсия қилади.

💊 — Бу борада бир неча талаблар мавжуд. Хусусан, айрим хаста инсонлар ўз саломатликларини янада оғирлаштирмасликлари учун рўза тутмаслиги лозим, — дейди олий тоифали шифокор Раъно Носирова.

🩺 — Яъни даволаш имкони йўқ, жарроҳлик амалиёти ўтказилишини талаб қилувчи ва жарроҳликдан кейинги даврда ушбу амални бажариш мақсадга мувофиқ эмас. Шунингдек, қатъий таомланиши шарт бўлган кишилар ҳам рўза тутмайди.

🫀Бундан ташқари, доимий равишда дори ичиши керак бўладиган юрак-қон томир, буйрак ва жигар хасталикларининг оғир кўринишлари ҳамда қандли диабетда ҳам ушбу амални бажариш дуруст эмас.

🫁 Қолаверса, оғриқ билан кечадиган ва оғриқ қолдирувчи дориларни мунтазам қабул қилиши талаб қилинадиган, хусусан, сил ва онкологик касалликларининг айрим турларида ҳам рўза тутиш тавсия этилмайди.

👨‍⚕Агар бундай беморлар ушбу ибодатни адо этиш истагида бўлса, энг аввало, шифокор билан маслаҳатлашиши ва унинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиши лозим.

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram


Репост из: Andijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasi rasmiy sahifasi
Саҳарлик дастурхонидан нималар жой олгани маъқул?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ўз тавсияларини ишлаб чиқди. Бу қисмда саҳарлик дастурхони учун таомномани тузиш юзасидан маслаҳатлар келтирилади.

Қайд этилишича:

✅ “оғизни ёпиш”дан олдин овқат ейиш лозим. Саҳарлик пайтида енгил таомланинг. Бу айниқса рўза тутишни мақсад қилган катта ёшдаги инсонлар, ўсмирлар, ҳомиладор аёллар, эмизикли фарзанди бор оналар ҳамда болалар учун ҳам муҳим!

✅ Енгил нонушта сифатида сабзавотлар, таркибида углевод мавжуд бўлган донли нонлар ёки булочкалар, сут маҳсулотлари (тузсиз пишлоқ, сузма, сут) ва/ёки тухум каби оқсилга бой неъматларни истеъмол қилиш фойдали.

❗️Секинроқ ва майда чайнаб овқатланган маъқул. Кўп миқдордаги танаввул жиғилдон қайнаши ва безовталикка сабаб бўлади.

Саҳарлик учун ЖССТ тавсиялари:

📌 икки бурда нон;

📌 сабзавотли омлет ёки яхши қайнатилган тухум;

📌 тўғралган сабзавотлар;

📌 пишлоқ ёки сут маҳсулотлари;

📌 чой;

📌 етарли миқдорда сув ичишни унутманг!
@andijonvssb


Репост из: Andijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasi rasmiy sahifasi
Рамазон ойида қандай овқатланиш зарур?

ЖССТ бу бўйича ўз тавсияларини эълон қилди

Рамазон ойида нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўзадорлар учун соғлом овқатланиш юзасидан ўз тавсияларини ишлаб чиқди. Уларга амал қилиб, ортиқча вазндан халос бўлиш, қон босими ва организмдаги холестерин миқдорини пасайтиришга эришиш мумкин.

Кўп миқдорда сув ичинг!

Кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлган пайтда салқин ва сояли жойларда қолиш ҳамда қуёшда узоқ юрмаслик, наҳорги ва кечки совуқдан сақланиш тавсия этилади.

📌 Ифторлик ва саҳарлик оралиғида кўп миқдорда сув ичиш тавсия этилади. Кундузи ҳаво ҳарорати юқори бўлиши кўп терлашни келтириб чиқариши мумкин.

✅ Шу боис кун давомида йўқотилган суюқлик ўрнини қоплаш эҳтиёжи юзага келади. Бунинг учун эса суюқлик ичиш тавсия этилади.

✅ Серсув маҳсулотлар тановул қилиш орқали ҳам бу меъёрни қисман қоплаш мумкин. Масалан, саҳарлик пайтида ёки ифторликдан кейин дессерт сифатида ҳўл мевалардан ейиш фойдали.

✅ “Ачиқ-чучук” салати таркибидаги бодринг ва помидор ҳам серсув неъматлар ҳисобланади.

Шўрва ёки сабзавотли салатлар сингари сувга бой таомларни ҳам истеъмол қилиш мумкин.

‼️Таркибида кофеин мавжуд бўлган кофе, чой, кола каби ичимликлардан воз кечиб турган маъқул. Чунки бу модда инсон организмида сув миқдори камайиши (дегидрация)га олиб келади.

❗️Шунингдек, газланган шакарли ичимликлар калорияга бой бўлишини эсдан чиқармаслик зарур.

Кун давомида жуда кўп ҳаракат қилиш организмнинг кўп миқдорда сув йўқотишига олиб келади. Қисқа муддатли сайр ёки чигалёзди машқлари сизни тонусда ушлаб туриши мумкин. Аммо кун бўйи ҳаракатсиз ўтириш ҳам тавсия қилинмайди.
@andijonvssb




Репост из: SHIFO TV
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қорни чиққан ҳар бир эркак ва аёл буни билиб кўйиши шарт❗️

Кечаги куни эрим билан яёв кетаётсак, махалладаги ёши катта амаки эримни қорнини кўриб. Қорнингиз нимадан бунчалик катталашиб кетгани сизни етти ухлаб тушингизга ҳам кирмайди деб қолди. Амакидан нима демоқчилигини сўрадик. Қорин катта бўлиб кетиши аслида нимадан дарак беришини эшитиб эрим музлаб қолди.

Амакини айтишича эркакда ҳам аёлда ҳам қорин чиқиб қолиши сизни бўлардан огоҳлантиради

Батафсил: 👇🏻


Ортиқча вазннинг ўзи ҳам зарарли, лекин айниқса қорин соҳасидаги ёғларнинг ортиши юрак-қон томир касалликлари ва метаболик синдром хавфини оширади.

Бел айланаси нормаси

Бел айланаси ўзига хос маркер ҳисобланади. Агар у белгиланган меъёрлардан ошса, бу организмда ёғ тўпланишининг ортиб бораётганини билдиради.

✅ Соғлом бел ўлчами:

Аёллар: 80 см дан ошмаслиги керак

Эркаклар: 94 см дан ошмаслиги керак

❌ Хавфли бел ўлчами:

Аёллар: 88 см дан юқори бўлса

Эркаклар: 102 см дан юқори бўлса

Агар бу меъёрлардан ошиқ бўлса, қуйидаги касалликлар ривожланиш хавфи ортади:

Абдоминал семизликнинг хавфли оқибатлари

1️⃣ 2-тоифа қандли диабет

Қорин ёғлари инсулин қаршилигини оширади, бу эса қандли диабетга олиб келиши мумкин.

2️⃣ Артериал гипертензия (юқори қон босими)

Ёғ тўқималари қон айланиш тизимига босим қилади, бу юрак ва қон томирларга ортиқча юк тушишига сабаб бўлади.

3️⃣ Юрак касалликлари (инфаркт ва инсульт)

Қорин ёғлари юрак ишемик касалликлари, қон томирлардаги тиқилмалар ва инсульт хавфини оширади.

4️⃣ Сурункали ўпка касалликлари

Қорин ёғлари диафрагмага босим ўтказиб, нафас олиш қийинлашишига ва сурункали нафас етишмовчилигига олиб келиши мумкин.

5️⃣ Саратон хавфи

Қорин ёғларида тўпланган токсик моддалар организмдаги яллиғланиш жараёнларини кучайтириши ва саратоннинг айрим турларига сабаб бўлиши мумкин.

Қорин ёғларини камайтириш йўллари

☑️ Рационал овқатланиш:

Фастфуд ва қандли маҳсулотларни камайтириш

Кўпроқ сабзавот, протеин ва тола (клетчатка) истеъмол қилиш

Кечқурун оғир овқат емаслик

🏃‍♂ Жисмоний фаоллик:

Ҳафтасига камида 150 дақиқа ўртача ёки юқори интенсивликдаги машқлар қилиш

Кундалик ҳаётда кўпроқ ҳаракат қилиш (пиёда юриш, зинапоядан чиқиш)

😴 Етарли уйқу олиш:

Кам уйқу метаболизм бузилишига олиб келади ва қорин ёғлари тўпланишини тезлаштиради. Кечаси 7-8 соат сифатли уйқу олиш тавсия этилади.

❗️Яқинларга ҳам улашинг

@ShifoTv - каналига aъзо бўлинг!


Репост из: O'zLiDeP - Andijon
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#OAVda_biz

Андижон вилояти Қорасув шаҳрида ташкил қилинган "Бир депутат юз аёлга кўмакчи" лойиҳаси доирасида 230 нафарга яқин хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

https://t.me/uzlidep_andijon


Репост из: Туляганова К.А. Ташкентская область
2025 йил 11 феврал куни Жанубий Кореянинг Сеул Миллий Университети Стоматологик клиникаси профессорлари хамда малакали мутахассислари томонидан “Лаб ва танглай ёриғи (қуён лаб ва бўри танглай) ривожланиш нуқсонлари” ташхислари ва юз жағ нуқсонлари билан Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш хамда уларда бепул жарохлик амалиётини ўтказиш режалаштирилган. Тиббий кўрик, Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказилади. (Чирчиқ шахрида). Мурожаат учун телефон 90 930 45 30. Тиббий кўрик ва операция БЕПУЛ!!!


Репост из: Maxmudjon
МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАР КУНИ


Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги барча даволаш профилактика муассасаларида хафтанинг хар жума куни "Миллий либослар куни" ўтказилмокда.

❗️Хусусан: Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмасида Миллийликка эътибор куни муносабати билан барча тиббиёт ходимлари миллий кийимларда иштирок этдилар.

➡️Мазкур кун миллий анъаналаримиз, урф-одатларимиз ва маданиятимизни тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилди.

📍Тиббиёт ходимлари ўзларининг миллий либослари билан миллий меросимизга бўлган ҳурматини намоён этдилар.

Миллий кийим – миллат ифтихори!


Репост из: Maxmudjon
Қорасув шаҳрида “Соғлом турмуш тарзи асослари”ни тарғибот қилиш ва аҳолида шакллантириш мақсадида Қорасув шаҳар Кўп тармоқли марказий поликлиникасида ва А.Темур маҳалла тиббиёт пунктида семинар ўтказилди. Семинарда Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.А.Халиловалар иштирок этиб, аҳолига Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш бўйича ўз фикрларини ва тавсияларини етказдилар. Семинарда 130 га яқин аҳоли иштирок этди. Уларга оилавий шифокорлар томонидан Соғлом турмуш тарзи, Соғлом овқатланиш, Жисмоний фаоллик ва Зарарли одатларни олдини олиш мавзуларида суҳбат ва маърузалар ўтказилди. Соғлом овқатланиш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.


Репост из: Maxmudjon
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌱Qorasuv shahar tibbiyot birlashmasida umumxalq xashari bo‘lib o‘tmoqda.


🌿Tadbir davomida tibbiyot birlashmasi hududida mavjud daraxtlarga shakl berilib, oqlash ishlari amalga oshirilmoqda. Shuningdek, hovli va tomorqalarni tozalash ishlari olib borilmoqda. Ushbu xashar hududni obodonlashtirish va go‘zal ko‘rinish berishga qaratilgan. Shuningdek Tug’ruq bo’limi hududida issiqxona tashkil etilib, mavsumiy gullar va rayxon urug’lari ekildi.

Obodlik ko’ngildan boshlanadi!


Репост из: Foziljonov Muhammadrizo

Показано 17 последних публикаций.