🗣 ҚАДР КЕЧАСИДА ЮРТИМИЗ ҚУРЪОН ХАТМОНАЛАРИ ИЛА НУРГА ТЎЛДИ🌙 Рамазони шарифнинг Қадр кечасида юртимиздаги 1700 дан зиёд масжидда хатми Қуръонлар ниҳояланиб, хушовоз қориларнинг бир-биридан гўзал тиловатлари қалбларни хушнуд қилди. Аллоҳга шукрлар бўлсинки, 27 кун давомидаги хатми Қуръонлар якуни – хатмоналар эса қалбларга сурур бағишлади.
📿 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қадр кечаси борасида:
“У 27-ёки 29-кечадир. Ушбу кеча ерда фаришталар сони майда тошлардан ҳам кўп бўлади”, деганлар
(Имом Аҳмад ривояти). 🕌 Пойтахтимиздаги марказий "Ҳазрати Имом" масжидига йиғилган юртдошларимиз Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги дуоларда оиласи, Ватан, миллат ва уммат ҳаққига яхшиликлар сўрашди. Аллоҳдан мағфират, неъматлар бардавомлигини тилашди. Имом-домлалар, аҳли илмлар жамоат номидан хайрли тилакларни изҳор этишди.
#qadr_kechasi #ramazon
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook