Qiziriqmuslim


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Жаҳолатга қарши маърифат билан...

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#ЭСЛАТИНГ

🔸Кишининг гўзаллиги унинг тилидан билинади (Имом Ҳоким ривояти)

🔸Ҳақиқий мусулмоннинг қўлидан ҳам тилидан ҳам мусулмонлар озор кўришмайди (Имом Муслим ривояти)

🔸Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки сукут сақласин (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)

🔸Кишининг ҳар бир эшитган нарсасини гапиравериши гуноҳкор бўлишига кифоядир (Ҳадисдан)

Ҳидоят журналидан

🕌•┈•🌙┈•┈•❁✿❁•┈•┈🌙•┈•🕌

♻️ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!

Каналимизга обуна бўлишни унутманг азизлар⤵️
✅ 📲 @qiziriqmuslim


ИБРАТ

Муҳаммад Али ҳаётдан кўз юмар экан, айтган сўнгги сўзлари:
"Бу ҳаёт ёлғондир, мен дунёни тиз чўктирдим, лекин менга ҳузур бермади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло менга бир ҳасталик бериб, чемпион кимлигини эслатиб қўйди. Биз биров яхши кўриши учун эмас, коинот Яратувчиси Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло яхши кўриши учун яшашимиз лозим".

✍️@Botirjon_Tojiboev


МУҲАММАД ИСМЛИ БОЛАНИ СЎКСА ИМОНДАН ЧИҚАДИМИ?
#исм_қўйиш

❓822-CАВОЛ: Муҳаммад исми ҳакида маъруза қилганда бир домла: "Ким "Муҳаммад" исмли болани сўкса имондан чиқади ва никоҳи бузилади", — дедилар. Муҳаммад исмига яна бир исм қўшиб қўйилган бўлса ҳам шундай бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Муҳаммад" исми пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари экани маълум ва машҳур. Агар бу исмни бирор инсонга қўйилса, ўша инсоннинг исми ҳисобланади. Бу инсонни чақирилса ёки исми айтилса, унга саловат айтиш каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оид ҳукмлар қилинмайди.

Саволда сўралган нарса ҳам мана шундан келиб чиқади. Агар Муҳаммад исмини айтиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб сўкса, бу шаксиз диндан чиқади. Бироқ шу исмли болани сўкиши билан бу ҳукм собит бўлмайди. Чунки ота болани тарбиялаши учун айрим ҳолатда қаттиққўллик қилишига тўғри келади. Бироқ бундай номдаги инсонга шу исм қўйилса, унга эҳтиром қилиши афзал саналади. Уни қисқартириб, ёки бошқача қилиб айтиши мумкин эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларидан бирида:

مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا (رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ).

"Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг учун уринглар", — деганлар. (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ва Имом Термизийлар ривоят қилишган).

Ушбу ҳадисда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Муҳаммад" исмли болани мустасно қилиб "уни урманглар" деб айтмаганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok


БОЛАЛАРНИ ЁТОҒИНИ АЖРАТИШ

@Savollar_kanal 9918-савол

Ассалому алайкум! Мени 10 ёшли қизим билан уйланмаган 27 ёшли қайним (қизимнинг амакиси) бир хонада тунашади. Бу тўғрими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Тез алоҳида қилинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш


ТАҲОРАТ

@Savollar_kanal 9917-савол

Ассалому алайкум! Менинг терим жуда нозик, ҳар кун 4-5 марта таҳорат олганимдан жуда тез-тез шамоллаяпман. Бошим, қулоқларим айниқса бўйним шамоллаб оғрийдиган бўлган. Саволим шуки, намоз олдидан ҳар доим таҳорат олмай баъзи-баъзида таяммум қилиб намоз ўқисам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз уч мартадан ювманг. Бир мартадан ювинг. Бир аъзони ювиб яхшилаб қуритиб олинг, кейин бошқа аъзони ювинг ва уни ҳам қуритиб олинг. Оёғингизга маҳси кийиб олинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

✅ Манба

➡️ Каналга уланиш


​Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар:

•Эй Аллоҳ,Сен менга паноҳ бергин:

1.Ожизликдан.
2.Дангасаликдан.
3.Қўрқоқликдан.
4.Бахилликдан.
5.Қариликдан.
6.Бағиртошликдан.
7.Ғафлатдан.
8.Ночорликдан.
9.Хорликдан.
10.Бечора ҳолликдан.

• Эй Аллоҳ,Сен менга паноҳ бергин:

11.Камбағалликдан.
12.Куфрдан.
13.Ширкдан.
14.Фисқу фужурдан.
15.Бахтсизликдан.
16.Нифоқдан.
17.Шуҳратпарастликдан.
18.Риёкорликдан.
19.Соқовликдан.
20.Карликдан.
21.Жинниликдан.
22.Моховдан.
23.Песликдан.
24.Ёмон касалликлардан.

• Эй Аллоҳ,менга паноҳ бергин:

25.Қарз юкидан.
26.Кишилар қаҳр қилишидан.
27.Неъматинг завол топишидан.
28.Офиятинг ўзгариб кетишидан.
29.Тўсатдан келадиган ўчингдан.
30.Барча ғазабингдан.

🕌•┈•🌙┈•┈•❁✿❁•┈•┈🌙•┈•🕌

♻️ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!

Каналимизга обуна бўлишни унутманг азизлар⤵️
✅ 📲 t.me/qiziriqmuslim


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТАЛОҚҚА ОИД МАСАЛАЛАР

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

🕌•┈•🌙┈•┈•❁✿❁•┈•┈🌙•┈•🕌

♻️ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!

Каналимизга обуна бўлишни унутманг азизлар⤵️
✅ 📲 @qiziriqmuslim


ТАВБАНИНГ ФАЗИЛАТИ

Бир киши келиб Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан: «Қилган гуноҳимга тавба қилсам, кечириладими?» деб сўради. Ундан ўгирилдилар. Яна қайтиб қараганларида унинг кўзлари ёшли эканини кўрдилар ва: «Жаннатнинг саккиз эшиги бор, ҳаммаси ёпилса ҳам, фақат тавба эшигига вакил қилинган фаришталар уни ёпмай туришади. Умидсиз бўлма, яхши амалларга кириш!» деб башорат бердилар.

Толқ ибн Ҳабиб роҳимаҳуллоҳ: «Аллоҳ таолонинг ҳақлари банда бажараётганидан улкандир, лекин эртаю кеч тавбани ўзларингизга лозим тутинглар», дедилар.

Саид ибн Мусаййиб роҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг: «У кўп тавба қилувчиларга мағфиратлидир» ояти ҳақида: «Бу (ояти карима) гуноҳ қилганидан кейин тавба қилиб, кейин яна гуноҳ содир этиб қўйиб, қайта тавба қилган киши ҳақидадир», деганлар.

Луқмон роҳматуллоҳи алайҳ ўғилларига: «Эй ўғилчам, тавбани кечиктирмагин, зеро ўлим тўсатдан келади», деган эканлар.

Абдуллоҳ ибн Ҳабиб роҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Сизлар гуноҳ қилаётганингизда шунақа ғазабланадики, асло чидаёлмайсизлар. Шундай экан, ҳар туну кун Унга тавба қилувчилардан бўлинглар».

Ҳасан роҳматуллоҳи алайҳ дейдилар: «Эй Одам болалари, ишларни кейинга суришдан сақланинглар, чунки бу кунгина сизники, эртангиси сизники эмас. Ўзининг дирҳамидан ҳам умрига кўпроқ бахиллик қиладиган қавмларни кўрдим».

Мужоҳид роҳимаҳуллоҳ дейди: «Ҳар бир кун Одам фарзандига қарата: «Бугун сенинг устингга келдим, эртага асло қайтиб келмайман, мендан фойдаланиб нима амал қилишингга қарагин, тугасам, Қиёматгача қайтмайман», дер экан».
Қайс қабиласидан бир киши: “Бизга бир васият қилинг”, деган одамларга: «Огоҳлантираман, гуноҳга тавба қилишни асло кечиктирманглар”, деб жавоб берган экан».


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
⛅️ХАЙИРЛИ ТОНГ🌺

🤲Аллоҳим, бизларни икки неъмат – соғлик ва дин неъмати билан ҳузурлантиргин
🤲Икки зийнат – меҳрибон қалб ва ҳикматли ақл билан безагин.
🤲Икки лаззат – Сенга муножот қилиш ва карамли Юзингга қараш лаззатидан маҳрум қилмагин
🤲Икки яхшилик – дунё ва охиратдаги яхшиликни жамлаб бер.

«Сендан бошқа илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман, мен эса золимлардан бўлдим».


@qiziriqmuslim


#ЭСЛАТИНГ

Аршнинг соясига олинувчи 7 тоифа бандаларни биласизми?

🔸Адолатли раҳбар;
🔸Аллоҳга тоат-ибодатда улғайган ўсмир (йигит ёки қиз);
🔸Қалби доимо масжид (холис ибодат)га боғланган киши;
🔸Аллоҳ учун дўстлашган киши. Улар Аллоҳ йўлида учрашиб, Аллоҳ учун видолашадилар;
🔸Гўзал ва аслзода хотин зинога чорлаганида: "Мен Аллоҳдан қўрқаман", деб (рад этган) киши;
🔸Садақасини махфий берган киши. Садақани шу даражада махфий қиладики, ҳатто ўнг қўли билан берган садақасини чап қўли сезмайди;
🔸Ҳеч ким йўқ холи жойда Аллоҳни эслаб, чин тавба билан кўз ёш тўккан киши.

Мўминалар журналидан

🕌•┈•🌙┈•┈•❁✿❁•┈•┈🌙•┈•🕌

♻️ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!

Каналимизга обуна бўлишни унутманг азизлар⤵️
✅ 📲 t.me/qiziriqmuslim


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Гўзал нашид - Муҳаммад ﷺ Расулим

Жоним Сизга фидо бўлсин, Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам

Ⓜ️анба: Islom.uz

🕌•┈•🌙┈•┈•❁✿❁•┈•┈🌙•┈•🕌

♻️ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!

Каналимизга обуна бўлишни унутманг азизлар⤵️
✅ 📲 @qiziriqmuslim


Салафларимиздан бирлари айтадилар:
"Биродарингизга очиқ юз билан юзланиш унга қилинган энг биринчи яхшиликдир”.

"Ал-фароид вал қолаид" китоби

©️Яқубжанов Абдурашид

🕌•┈•🌙┈•┈•❁✿❁•┈•┈🌙•┈•🕌

♻️ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!

Каналимизга обуна бўлишни унутманг азизлар⤵️
✅ 📲 @qiziriqmuslim


#ЭСЛАТИНГ

🔺Ким мақоми билан мақтанса, Фиръавнга қарасин!

🔺Ким моли билан мақтанса, Қорунга қарасин!

🔺Ким насли билан мақтанса, Абу Лаҳабга қарасин!

🔺Ким илми билан мақтанса, Шайтонга қарасин!

🕌•┈•🌙┈•┈•❁✿❁•┈•┈🌙•┈•🕌

♻️ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!

Каналимизга обуна бўлишни унутманг азизлар⤵️
✅ 📲 @qiziriqmuslim


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео #Қуръон_тиловати

Ториқ сураси

Насриддинов Муҳаммадшокир
———————————
Ҳадис илми мактаби талабаси

Youtube орқали кўриш: https://youtu.be/TU6cpvglTHw

🕌•┈•🌙┈•┈•❁✿❁•┈•┈🌙•┈•🕌

♻️ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!

Каналимизга обуна бўлишни унутманг азизлар⤵️
✅ 📲 @qiziriqmuslim


ФОСИҚЛИКНИНГ ЗАРАРЛАРИ.

1. Фосиқлик Аллоҳ таолонинг, Унинг Расулининг ва мўминларнинг ғазабини жалб қиладиган нарсадир.

2. Гоҳида фосиқлик мусулмончиликдан чиқариши ҳам мумкин.
3. Фосиқ жамиятга зарарли инсондир.

4. Фосиқлик мунофиқликка, у эса дўзахга олиб боради.
5. Фосиқлик тарқалган жамият парчаланади.

Мўмин банда фосиқликнинг ҳар бир кўринишидан ўзини олиб қочиши, бу нарсанинг зарарларини ҳеч қачон эсидан чиқармаслиги керак. Мабодо билиб-билмай баъзи фисқ ишларни содир этган бўлса, дарҳол тавбага шошилиши лозим.

"Руҳий тарбия" китобидан.

@qiziriqmuslim


#ЕРНИНГ_НИДОСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: "Ер юзи ҳар куни ўн жумла ила овоз беради:

💭 Эй Одам фарзанди! Сиртимда ~ айланиб юрибсан, қайтажак жойинг ~ қорнимдир;

💭Устимда ~ исён қилмоқдасан, қорнимда ~ азобда қоласан;

💭 Устимда ~ кулмоқдасан, қорнимда ~ йиғлайсан;

💭 Устимда севиняпсн, қорнимда хафа бўласан;

💭 Устимда ~ мол тўплаяпсан, қорнимда ~ пушаймон бўласан;

💭 Устимда ~ ҳаром емоқдасан, қорнимда ~ қурт-қумурсқалар сени ейишар;

💭 Устимда ҳийлагарлик қилмоқдасан, қорнимда хор-залил бўласан;

💭 Устимда шод - қувноқ юрибсан, қорнимга ~ хафа ҳолда тушасан;

💭 Устимда ёруғликда юрибсан, қорнимда қоронғулик қаърига тушасан;

💭 Устимда ~ кўпчилик орасида кезяпсан, қорнимда ~ ёлғиз ўзинг қоласан".

@qiziriqmuslim


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🍀🌷🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!

🍀🌹🍀 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🍀 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🍀 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🍀 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

🍀 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

@qiziriqmuslim


РАДДИЯ ДИНИМИЗДА ФИРҚАГА ЙЎЛ ЙЎҚ

Инсоннинг табиатида фирқабозликка берилиш, ўз фикри ва эътиқодини бошқаларникидан устун қўйиб, унга ўзгаларни чорлаш кайфияти мавжуд.

Ваҳоланки, инсон ҳар томонлама мукаммал бўлган эътиқод ярата олишдан ожиз. Албатта, бунинг учун илоҳий кўрсатма ва дастур зарур.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган.
"Албатта, бу менинг тўғри йўлимдир, бас унга эргашинг ва бошқа йўлларга эргашманг. Бас сизни унинг йўлидан адаштирмасинлар. Мана шу сизга қилган амрки, шояд тақво қилсангиз".
(Анъом сураси, 153-оят)

Дунёдаги ягона тўғри йўл, Аллоҳнинг йўлидир. Инсон эргашмоғи лозим бўлган бирдан-бир йўл шу йўл. Ундан бошқа йўлларнинг ҳаммаси нотўғри йўллардир. Кимда-ким уларга ёки улардан бирортасида юрса адашади. Аллоҳнинг йўлидан адашган бўлади.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан бир чизиқ чиздиларда, сўнгра "Бу Аллоҳнинг тўғри йўли" дедилар. Кейин ўнг ва чап томонларидан чизиқ чизиб туриб, "мана бу йўлларнинг ҳар бирининг бошида унга чақириб турадиган шайтон бор" дедилар ва "бу менинг тўғри йўлимдир, бас, унга эргашинг ва бошқа йўлларга эргашманг", дедилар.

Инсоннинг ақли эса икки дунё саодатини топиш имкониятини беришга қодир эмас.

"Аллоҳни арқонини махкам тутинглар, фирқаларга бўлинманглар".

Оли-имрон сураси 103-оятида Аллоҳ таоло сизу бизга амр қилган. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бандаларини ўзининг илоҳий кўрсатмаларига мувофиқ ҳолда амал қилишга буюрган.

Уламолардан бири ақлни кўзга қиёслаб шундай деган экан.
"Кўз ҳар қанча соғлом бўлмасин у зулмат ичида ҳеч нарсани кўра олмайди. Унга ташқаридан бир ёруғлик таъсир этсагина кўра олиши мумкин".


Шундай экан, ғараз ниятли оқимларнинг тузоқларидан огоҳ бўлайлик. Муқаддас динимизнинг соф эътиқодини мустаҳкам сақлаб, келажак авлодга софлигича етказайлик.


Қизириқ тумани бош имом-хатиби
Абдухалил Абдуназаров Ҳусанович


@qiziriqmuslim


Мўмин яхши ният билан кўчат экса улуғ ажр-савобга эга бўлади.

Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қайси мусулмон экин экса, ундан ейилса унга садақа бўлади. Ўғирлангани ҳам унинг учун садақадир. Йиртқичлар егани ҳам унинг учун садақадир. Қушлар егани ҳам унинг учун садақадир. Ўша экиндан бирортаси манфаат олса унинг учун садақа бўлади”, дедилар” (Имом Муслим ривояти).

Ҳадисдан кўчат экиш, деҳқончилик қилиш нечоғлик улуғ ва фазилатлик касб экани маълум бўлади. Кўчат экмоқчи бўлган киши нафақат ўзини, балки, ён атрофдагилар, келажак авлодларни ҳам манфаатини ўйлаши керак. Бу амалнинг деҳқонга нафақат тириклигида, балки, вафотидан сўнг ҳам манфаати етиб туради...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


Кибрланма...

🎤 Фозил Қори.

🕌•┈•🌙┈•┈•❁✿❁•┈•┈🌙•┈•🕌

♻️ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг!

Каналимизга обуна бўлишни унутманг азизлар⤵️
✅ 📲 @qiziriqmuslim

Показано 20 последних публикаций.

1 044

подписчиков
Статистика канала