Qiziriq tumani hokimligi Axborot xizmati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Сурхондарё вилояти Қизириқ туман ҳокимлигининг матбуот хизмати
https://www.qiziriq.uz
Мурожаат учун: +998909286162

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Davlatimiz rahbarining tashabbusi bilan kambag‘allikni qisqartirish, aholi bandligini ta’minlash, turmush farovonligini oshirish borasida "Kambag‘allikdan farovonlik sari" dasturi amalga oshirilmoqda.

Bugun Surxondaryo viloyati hokimi Ulug‘bek Qosimov "Tinchlik" yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasida Termiz shahri va Termiz tumani, "Angor letoksi" MCHJning bog‘dorchilikni tashkil etish maydonida Angor, Muzrabot, Sherobod, Boysun va Qiziriq tumanlari, "Surxon parmalash" MCHJ binosida Qumqo‘rg‘on, Jarqo‘rg‘on, Bandixon va Sho‘rchi tumanlari hamda Denov tadbirkorlik va pedagogika instituti majlislar zalida Denov, Sariosiyo, Uzun va Oltinsoy tumanlari hokimlari, Markaziy va tijorat banklari, tashkilot va boshqarmalar rahbarlari ishtirokida bajarilgan ishlar hamda kelgusidagi vazifalarni muhokama qildi.

Hududlar va sohalar rahbarlari kambag‘allikni qisqartirish, bandlik, migratsiyadan qaytganlar bilan ishlash, 4 ta tajriba asosida yo‘lga qo‘yilayotgan loyihalar, 2025-yilga mo‘ljallangan rejalar yuzasidan axborot berdi. Viloyat rahbari yo‘l qo‘yilgan kamchiliklarni ko‘rsatib o‘tib, mutasaddilarga tegishli vazifalarni belgilab berdi.

Shuningdek, yoshlar va tadbirkorlik zonasida amalga oshirilayotgan ishlar, bog‘dorchilikni tashkil etish loyihasi, "Petromaruz" va "Surxon parmalash" MCHJlarning faoliyati, kelgusidagi rejalari taqdimoti bilan ham tanishildi.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site | X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
KUN MAVZUSI.

Qiziriq tumanida "Yashil makon" umummilliy loyihasi asosida amalga oshirilayotgan tadbirlar haqida.

✍️ Qiziriq tumani hokimligi Axborot xizmati 

Rasmiy sahifalarimiz👇

Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Объект ва хонадонингиз қўриқловини Миллий гвардия Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармасига топширишингизни тавсия этамиз.

Мол-мулкингиз дахлсизлигини таъминлашда, ўғирлик жиноятининг олдини олишда ушбу хизматдан фойдаланиш хотиржамлик гаровидир.

🏠 Уй ва хонадонингизни Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати қўриқловига топшириш учун:

📞 1131 қисқа рақами орқали,

🌐 www.qbb.uz расмий веб-сайти орқали,

🌐 my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза қолдиришингиз мумкин.                                             

Унутманг, Қўриқлаш хизматини кўрсатиш шартнома асосида олиб борилади ва хонадонларга ўрнатиладиган сигнализация воситалари мутлақо бепул ўрнитилиб, доимий сервис хизмати кўрсатилади.

Мурожаат учун телефон рақамлар:
+99876-221-22-61
+99878-770-86-77


ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ЖОЙИГА ЧИҚИБ ЎРГАНИЛДИ.

Қизириқ тумани ҳокими, биринчи сектор раҳбари Анвар Орипов ҳудудларда Инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни ижобий ҳал қилиш мақсадида, мунтазам сайёр қабуллар ўтказиб келмоқда. Навбатдаги сайёр қабул тумандаги "Зартепа" маҳалласида бўлиб ўтди.
Унда туман ИИБ бошлиғи Ш.Алламуродов, туман Халқ қабулхонаси мудири И.Холиқов давлат солиқ инспекцияси бошлиғи И.Абдуллаевлар иштирок этишди.
Фуқаролар томонидан уй-жойини таъмирлаш, ишга жойлаштириш, моддий ва тиббий ёрдам бериш, кредит ажратиш борасидаги муаммоларнинг ҳал этилишини сўраб мурожаат қилишди. Кўпгина мурожаатлар шу жойнинг ўзида ҳал этилиб вақт талаб этиладиганлари эса тегишли мутассадди раҳбарларга йўналтирилиб қисқа фурсатларда ҳал этиш юзасидан топшириқлар қилинди.
Айрим мурожаатлар жойига борган холда ўрганилди.

👉 Lotin alifbosida o‘qing

✍️ Қизириқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram| Facebook| Instagram | Youtube|Web-sahifa


Репост из: АОКА | Сурхондарё
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар йили 0-19 ёшгача бўлган 400 минг нафарга яқин болалар ва ўсмирлар саратон касаллигига чалинади.


✅ Бутун дунёда бўлгани каби бугун юртимизда ушбу хавфли касалликнинг олдини олиш, уни эрта босқичларда аниқлаш ва даволаш, бу орқали мурғак ўғил-қизларнинг ҳаётига зомин бўлаётган энг оғир касалликлардан бирини енгиш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

‼️Зеро, ҳар бир бола соғлом ва бахтиёр яшашга ҳақлидир!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo



Показано 6 последних публикаций.