Qishloqlik o‘qituvchi – Қишлоқлик ўқитувчи


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Совотхонлик байрами😊
Расмдан ким биринчи булиб 5 та хато топса 1 миллион ютук бор.
https://t.me/qishloqlikmuallim


Бугун сени кузатамиз...
Энди мактабдаги деярли барча хужжатлар электрон шаклда юритилар экан - журналлар, табеллар, буйруқлар.
Мен нодон суюнганимдан бу ҳабарни завучимизга айтибман.
Завучимиз аламини кимдан олишни билмай турган экан. Кўзларини чақчайтириб бобиллаб берди - "Биров ўламан деса, сиз куламан дейсиз. Электрон бўлганини нимаси яхши? Энди мактабга завучни, майнавиятчини кераги бўлмай қолади. Муаллимларни иш режаси бор, журнал бор, дарс жадвалини компьютер тузади, хужжатлар, ҳисоботлар электрон юритилади. Завучларнинг қиладиган иши қолмайди. Тепадагилар жуда ақлли. 10 мингта мактабда салкам 25 минг завуч ва маънавиятчи бор. Шунча бекорчининг бир ойлик маоши салкам 100 миллиард сўм бўлади. Бюджетга шунча фойда. Эҳ... Энди мен нима қиламан?"

Соддаманда. Шу нарсаларни ўйламабман. Миндей ўйлаб кўрсам мактабда ишламасдан маош олаётган штатлар анчагина экан.

P.S. Мазза экан. Мактабда завуч, маънавиятчи йўқ. Бемаъни мажлислар ва топшириқлар, жадваллар бўлмайди. Барчаси электрон юритилади. Муаллимлар хотиржам дарс ўтиб, таълимни ривожлантиришади.
Сиз нима дейсиз?

Завучлар группасида мунозара авжида - завучлик штати қисқартирилар эмиш.

https://t.me/qishloqlikmuallim


Кофе брейк ёки зўрларнинг зўри

Реал воқеа

Пойтахтга халқаро конференцияга бордим. Конференция ташкилотчиларининг энг каттаси конференцияга зиёлиларнинг энг, энг, энг “зўр”лари таклиф этилганини айтганда хаяжондан нафасим тиқилиб қолай деди. Наҳотки мен?!!!
Умумий йиғилишдан сўнг 25 кишилик гуруҳларда ижодий мулоқотлар бошланди. Аудиторияларга кириб ҳаммамиз қувончдан “увиллаб” юбордик. Чунки аудияторининг бир бурчагида каттагина столда кофе, турли ширинликлар, шарбатлар, салқин ичимликлар нозланиб туришар эди.
Хорижий тренерлар маърузани бошлашди. Бор маҳоратларини ишга солишди. Электрон доскада қизиқарли видеоларни намойиш этишди.  Таржимон тинмай бидирлайди.
Лекин ўзимизнинг қора кўз иштирокчиларнинг нигоҳи, фикри хаёли маърузачиларда эмас, фақат ширинликлар жойлашган столда.
Бу ҳолатни сезган хорижий тренер таржимонга бир нарсаларни шипшитди.
Таржимон “бу ширинликлар ва ичимликлар конференция иштирокчилари учунлигини, бемалол тортинмай истеъмол килишимиз мумкин эканини,  кофе брейк учун 10 дақиқа ажратилишини” айтганда 25 киши  тенгидан ўрнидан туриб хужумга ўтди. Хорижлик 5 нафар тренерларнинг кўзларини кўрсангиз эди. 8 метрли анакондани кўрган қуёндек бақрайиб қолишди.
Саноқли сонияларда столдаги ширинликлар, ичимликларни талон тарож қилган “энг, энг, энг зўрлар” ким кўп ширинлик олгани ва кимлар абжир эканлигини муҳокама қилишни бошладик.
Энг зўрларнинг аҳволи шу бўлса қолганларнинг савиясини билиб олаверинг.

Р.С. Тушлик вақтидаги “Швед столи” атрофидаги трагикомедияни таърифлашга сўз топа олмадим.
https://t.me/qishloqlikmuallim


#layk_basamiz

Қайнонам тили мен учун қадрли!
Она тилим, шевамда ёзиб балоларга колдим.
Тушликда совуган чой билан бир бурда нон едим.
Сабаби, хотин мендан хафа.
Нима эмиш, шевамда ёзибман. Унинг шевасида икки қатор бўлса хам ёзмабман.
Ахир унинг хам уйидагилари мен ёзганларимни ўқишини, кайнота-кайнонам кишлокда "куёвимиз блогер" деб мактанишларини эсдан чикарган эмишман.
Буни атайин килган эмишман.
Э, ёзсам ёзайин дедим.
Қорақалпоғистонга Сизларни таклиф қиламан азизларим.

Оннан кейин не...
(👍лайк басып жиберин илтимаaaс.🙏)

Районымызда сабак исленбе жазып, тиленшилик кылып лайк сорамаган мен калдымба диймен...
Кеше танысым Базарбайдан сорадым:
- Усы сабак исленбени жаздын, хош оннан кейин не?
- Телеграм канал бар, соган жиберемен.
- Оннан кейин?
- Канал админи каналына жайластырады.
- Оннан кейин?
- Кейин 500 лайк топлауым керек.
- Оннан кейин?
- Мектебимдеги касиплеслериме илтимас кыламан. Консы-кобалар, агайин, таныслар, окыушыларыма жалынаман.
- Оннан кейин?
- 500лайк топлайман.
- Аал, оннан кейин?
- Канал админи "Мактау жарлыгы" жибереди.
- Хош. Бул мактау жарлыгына сыйлык берилеме? Ямаса кандайда-бир жениллик барма?
- Як, 1 тийинлик ахмийети жок.
- Хаау. Ондай болса муддаан не?
- Енди, хамме сондай кылып атырда...
Хе, ааа!!! Зиялынын аухалы усындай болса...
Менде хийле ислеттим.
Интернеттен бир файл тауып "Инсапсыз хам акымак екенсиз" деп еки соз жаздым. Устине аты фамилиямды койып, сабак исленбе деп каналга жибердим.
Ане калааас. Хазирге шекем 125 лайк басылды. Демек, сабак исленбемди хеш ким ашыпта кормеген.

Пы.Сы. Ертен Мактау жарлыгын алсам, Сизлерге корсетемен.
😂😂
https://t.me/qishloqlikmuallim


22-ноябрь - "Психологлар куни" экан.

Психологларга ишонманг
Мактабимиз психологи осмондан тушган. Ҳамма нимадандир ғазабланиб турганда жилмайиб қўяди, ёки ҳамма шодон турган пайт у хўмрайиб қўяди.
Унинг айтишича бу парапсихологиянинг асосий қоидаси экан.
Бугун эрталаб психолог зудлик билан барчамизни фаоллар залига тўплади.
Пойтахтдан психологларнинг "пири устози" келган экан. Бизга тренинг ўтар эмиш.
Устози нокомил барчаларимизни кўзимизни юмиб тасаввур қилишимиз кераклигини айтди.
Уйимизда газ, свет бўлмаса ҳам, маошларимиз кам, ўз вақтида берилмаётган бўлса ҳам, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари олдида умуман обрўйимиз бўлмаса ҳам - "ҳаммаси яхши, мен розиман, мен бахтлиман, мен кучлиман"-дейишимиз кераклигини айтди.
Кейин эса бир вароқдан қоғозга ёмон кўрган инсонимизга мактуб ёзишни буюрди.
Камина биринчи бўлиб ёздим ва устози нокомилга мурожаат қилдим. У эртага уни гулханда ёқиб юборишим кераклигини айтди. Мен хайрон бўлиб сўрадим - "уни ёқиб юбораман, лекин мактубни нима қилай"-деганимда парапсихологнинг аввал ранги ўзгарди, кейин дудуқланишни бошлади.
Психологимиз менга бир ўқрайганча устози нокомилни суяб директор хонасига олиб чиқиб кетди.
P.S. Тавба. Мен нима дедим? Устози нокомилнинг айтганини бажардим холоску.
Психолог танишларга жунатамиз😊
https://t.me/qishloqlikmuallim


Биз ишлаяпмиз...

Техника, технология, сунъий интеллект шу даражада ривожланиб кетдики ўқитувчиларга чексиз қулайликлар яратиляпти.
Масалан, кеча "Янги педагогик технологиялар" мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.
Зуум орқали ташкил этилиши режалаштирилган онлайн семинарга тумандаги барча она тили муаллимлари туман марказидаги 59-мактабга соат 9.00 да етиб келишлари ҳақидаги буйруқни эшитиб "нодонлик" ва "аҳмоқлик"нинг чегараси йўқлигига яна бир бор ишондим.
Номард, онлайн семинар зуумда бўлса, ҳаммани бир жойга тўплашдан мақсад нима? Туманнинг энг чеккасидан устозлар 80 чақирим  узоқдаги мактабга бориб зуумда қатнашиши мантиқнинг қайси мантиғига тўғри келади???
Майли, зуумга бормаса, қатнашмаса таълим ривожланмай қолади дейдиганларга саволим - нега айнан онлайн семинар соат 9.00 да? Нега дарс вақтида?
Шу саволларни "каааатта"ларнинг каттасига берсам, "Буйруқ муҳокама этилмайди, ақлингиз етмаган ишларга аралашманг, биз ишлаяпмиз"-деб дўқ урди...
Олға д....лар.
Осмондан тушганим рост.
Асосийсини айтмабман - зуум бошланганда свет ўчиб қолганини ҳеч ким билмасин.😁
P.S. Зуумга кетган она тиличи муаллимларнинг дарсларини мен ўтдим. Мазза бўлди. Ўқувчилардан интернетнинг янги имкониятларини ўрганиб олдим.
https://t.me/qishloqlikmuallim


Камера

Дриктримиз 500 млнга мактабимизга назорат камерасини ўрнаттирди. (Откатни айта олмайман😀)
Эрталаб мактабга ким нечада келади, нечада кетади, дарсни қандай ўтказди, залда, ховлида ва хаттоки кичкина хонада ҳам қандай ўтирибди, қисқаси ҳаммаси назоратда.
Ээээ, ҳаммаси жонга тегди.
На дарс ўта оламан, на бемалол ўтира оламан.
Айниқса кеча эрталаб нонуштага нўхат еган эдим. Эрталаб зарурат туфайли ишга бир соат кеч келдим. Кириш эшигидаги камерага ўқрайиб қараб, дарсга кириб кетдим.
Дарс ўтяпману, бир камерага, бир ўқувчиларга, бир доскага термуламан. Кеча свет ўчгани туфайли дарсга тайёргарлик қилмаган эдим (Аслида свет бир баҳона. Свет бўлганда ҳам дарсга тайёргарлик қилмас эдим).
Энг ёмони нўхат ўз кучини кўрсата бошлади. Чидашга ҳаракат қиламан, бўлмайди. Охири яшиндай югуриб ташқарига отилдим...
Обедгача 8 марта бориб келдим.
Педсоветда директоримиз қонимни ичди. Камерадаги тасвирларни ҳаммага намойиш этди.
Бай баёв. Харакатларим олдида мистер Биннинг комедияси холва бўлиб қолди.
Мажлисдан чиқиб камераларни бўралатиб сўкдим. Хап сенларними...
Кечқурун бир бонка узум шарбати олиб Те Мир монтёрни уйига бордим. Ҳар куни соат 7.30 дан 12.00 гача мактабимизни камералари ишламай туриши учун 2 бонкадан узум шарбати беришимни айтганимда, "Укам. Май ойигача ишлатмай қўя қолай"-деган эди, ўйлаб куришимни айтдим.
P.S. Бу камера бизга тўғри келмас экан. Хоҳлаганда нафас олиб, хохлаганда чиқара олмасанг. Ўқувчиларни дўппослай олмасанг.
Қисқаси, долой камера!
P.S.S. Ҳурматли қишлоғимизнинг катталари. Илтимос, шаҳарлик катта танишларингизга айтсангиз, мактаблардаги синф хоналарига камераларни олиб ташлашса, керак эмас камера. Камералар устозларга ортиқча нагрузка. Улар босимда ишлай олишмайди. Илм бериш бундай назорат билан бўлмаслиги керак.
https://t.me/qishloqlikmuallim


Сен билан бирга сафарни бошлайдиган кишини топиш осон. Аммо уни сен билан якунлайдиган кишини топиш қийин. Ибтидо доимо гўзал.
Аммо интиҳо фақатгина вафолиларникидир!

https://t.me/qishloqlikmuallim


"Яхши инсонларга яшаш қийин бўлиб қолди"-десам, қўшним "Сенга нима..."-деса бўладими😳

https://t.me/qishloqlikmuallim


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
https://t.me/qishloqlikmuallim


-Малим, асабийсиз? Тинчликми? Қаердан келяпсиз?
- Аттестацияданда...
- Саволлар қийин эканми?
- Э, саволлар оппа-осон, фақат жавоблари қийин экан.
P.S. Аттестациядан ўта олмаган устозлар. Асло афсусланманг, ғам еманг. Биз учун энг кучли, энг иқтидорли, энг меҳрибон устозсиз!
Сизни яхши кўрамиз!!!
https://t.me/qishloqlikmuallim


Менга пох...
Мактаб дриктри иккита ўқувчини калтаклагани видеосини кўрдингиз.
Видеога ким олди ва тарқатди деб ўйлайсиз? Қизиқ-а?!
Майли. Бўлар иш бўлди. Дриктр ишдан кетди.
Мен у ҳақ ёки ноҳақ дея олмайман.
Сиз қандай ҳулоса чиқарганингизни билмадим-у, шахсан мен етарли "мотивация"ни олдим.
Энди ўқувчилар мактабга пиротехника воситаси олиб келадими, чи.иб қўядими менга пох...
45 минут чидаб берсам, менга тегмаса бўлди.
Асабларчи демоқчимисиз?
Ўрганиб олдим - болалар бир-бири билан уришса қ...мни кўндаланг қўяман. Уришиб жанжал катталашсин, ота-оналар, қариндошлари аралашсин. Жанжалкаш мактабга келмай бир-икки ой судма-суд юрсин. Жарима тўласин. Кимга мазза - менга мазза. Шу жанжалкашларсиз мактаб тинч бўлади.
P.S. Сизлар ҳам болаларингизга айтинглар. Мактабда хеч кимдан қўрқмасин. Fинг деганини ишдан бўшатиб, энасиникига киргазиб юбораверасизлар.
Менга тегмасангизлар бўлди.
P.S. Пох... ни похол деб ўқилсин. Сигирларимга похол керак.
Қ...мни эса қаламим деб ўқидингиз, шундайми?...
https://t.me/qishloqlikmuallim


Раҳбарлик яхшими?

Эрта тонгда қўшним телефон қиляпти. Ўғли бизнинг мактабимизда, 10-Б синфда ўқийди:
- Ҳабарингиз бор. Раҳбарлик вакант экан. Сиз шу соҳада бир неча йилдан буён ишлайсиз. Яхши-ёмон томонларини биласиз. Муаллимлар, ўқувчилар ҳам сизни ҳурмат қилишади. Қолаверса эркак кишисиз. Сиздан аввалги аёл киши эди.
Шаҳарда танишларим бор. Улардан илтимос қиламан. Агар йўқ демасангиз ўзингиз раҳбарлик қилинг. Ҳозир айни вақти...
Қўшнимнинг куйиниб гапириши, айниқса шаҳарлик катта танишларини ишга солиб мени раҳбар бўлишга таклифи хаяжонлантириб юборди.
Эҳ, каттаааа бинода катта хона, катта кресло, бигиз туфличали, мини юбкачали котиба, хизмат машинаси...
Маззааа!
- Қўшни. Таклифингиз учун катта раҳмат. Бор кучим билан ишлайман. Лекин, шаҳар бир оз узоқроқми дейман, келиб-кетиш дегандек, ёки алоҳида уй беришадими?
Қўшним узоқ жим тургач:
- "Қандай шаҳар, қандай уй? Малим. Уйқунгиз яхши очилмаганми? Ўғлимни синф раҳбари декретга чиқибди. Шу 10-Б синфга синф раҳбарлик қилинг деяпман"-деса бўладими?!...
Бунча содда бўлмасам-а?...
Шаҳарда раҳбарликка одам қуриб қолгандек мени тайинлашармиди?
Молимни боқиб, қишга тезакни ғамлаб юрганим тинч.
Нима дедингиз қўшни?

https://t.me/qishloqlikmuallim


Масъулиятинг борми?

Шахсийга бир ака ёзибдилар.
- Сен қандай ёзувчисан. Хоҳлаганингда фейсбукка кирасан, хоҳламасанг кирмайсан .
Масъулиятинг борми сен болани?
Мен ўзим қишлоқликман. Неча йилдирки мусофирда яшайман. Сароймонанд уйларда яшайман. Молу давлатим етарли.
Лекин....
Лекин, қишлоғимдаги хотиржамликни, отамнинг лой сувоқли кулбасидаги сакийнатни, халоватни топа олмайман.
Авваллари хар куни сенинг ёзганларингни ўқиб кейин иш бошлар эдим. Қишлоқни, у ердаги қадрдонларимни соғинчи бир оз босилар эди. Ишимда унум бўлар эди. Оиламда ҳам вақтим чоғ эди.
Мана, неча кундирки дарагинг йўқ.
Эпласанг ўз вақтида ёз, эплолмасанг уни айт-одамни вақтини олмасдан!

P.S Ёзаман ака. Албатта ёзаман. Фақат сиз уйга тез-тез келиб туринг. Энангиз ҳар тонг эшикка термулиб сизнинг йўлингизга қарайди. Сизни ёзда албатта келишингизни айтаман...
Кўнглима орзулар солган қишлогим,
Олис-олисларда қолган қишлогим.
Келиб қоларму деб, ҳар саҳар, ҳар шом,
Кўзлари йўлимда- ей толган қишлогим...

https://t.me/qishloqlikmuallim


Хотинимнинг қариндош-уруғларини мендек яхши кўрадиган, ҳурматлайдиган одам бўлмаса керак. Масалан хотинимнинг қайнонасини жонимдан ортиқ яхши кўраман, жаннатим дейман, қайнотасини эса отажоним, қиблагохим деб эъзозлайман.
Бир эр дегани шунчалик бўларда😊

https://t.me/qishloqlikmuallim


Номинг ўчсин аттестация...
Икки ой бўлди - ҳаловат йўқ.
Уйимизда аттестация шарпаси кезиб юрибди. Аёлим иккаламизни номимиздан ариза топширди. Эрта-ю кеч аттестацияга тайёргарлик. На иссиқ овқат, ва на уй ишлари, ва на ... бажарилади. Тонгдан тунгача, тундан тонггача тест ёдлаш билан овворамиз.
Дарсларчи демоқчимисиз? Энди аттестациядан ўтиб олгунимизча ўқувчилар мустақил ўқишади.
2-3 ой зув этиб ўтади, кетади. У ёғи каникул.
Аммо виждон бир икки марта ачитиб, ўзининг борлигини билдириб қўйди. Майли, тоифа олайлик, кейин катта маош билан виждонни юзига урамиз.
P.S. Шаҳарлик танишим телефон қилди. Мабодо тоифа олишни осон йўли борлигини эслатди. Биз ундай ёлғонларга, фирибгарларга ишонмаслигимизни айтиб, эртага учрашиб, юзма-юз гаплашиб олишимизни айтиб хайрлашдим.
Эрталаб Россияда ишлаётган укамдан 700 $ олиб танишимни олдига борайчи. Ҳар эхтимолга қарши сигиримизни ҳам сотишни режалаштириб қўйдим.
Нима дедингиз ҳамсоя?
P.S.s Энг қизиғини айтмабманку. Ўтган сафар аттестациядан 96 балл олган инглиз тиличи Нур Гулга бир иккита савол берсак жавоб бера олмай тишлари такиллаб қолган эди. Бу сафар менга ҳам хеч қандай савол берманглар. Барибир жавоб бермайман😊

https://t.me/qishloqlikmuallim


Сенларга ачинаман

Мен ўқитувчиман.
Таълимнинг қозонида қовурилаётганимга анча бўлди. Шундай кунлар бўлдики ўқитувчиликдан кетишга қарор ҳам қилганман. Сабаби ишнинг оғирлиги ёки маошнинг камлиги эмас, касбига нолойиқ, ўқитувчиликка номуносиб инсонларнинг соҳада ишлаши ва уларнинг сони кўпайиб кетганлиги эди.
Аслида мен ҳам фаришта эмасман. Айбларим талайгина. Лекин ён атрофимда "педагог" дипломини дастаклаб мактабни тирикчилик манбаига айлантириб олган минглаб саводсиз, қалбида на меҳр, на севги, на одамийликдан зарра бўлмаган "робот"ларни кўриб ачиниб кетаман. Дарди фақат пул, бойлик бўлган бу каслар мурғак болажонларда яхшилик уруғларини ундириш эмас, ўзлари каби манқурт, нафс бандалари қилиб тарбиялашаётгани фожеа.
Тўғри, моддийлик аҳамиятга эга. Мен буни инкор этмайман. Лекин илм бериш, Устозлик шарафи бойликка хирс қўйишдан устун.
Кўча кўйда, интернетда ўзимдан уялиб кетаман. Чунки аксарият "ўқитувчи"лар саводсиз. Уч тўрт жумлани тўғри ёза олишмайди. Фамилиясини тўғри ёза олмайдиган "педагог"лар борлигини айтсам ер у осмон ёнади.
Шу "ўқитувчи"лар умрларини нолиш, инграш, ёмонлаш билан ўтказишяпти. "Таълим жарга қулади, мактаблар тугади, у порахўр, бу бузуқ, маошлар кам, отпускной тушмади..."
Иғво, миш-миш, ва ҳоказо гаплар.
Эй нолиётган банда!
Сенда виждон борми?
Ризқ Аллоҳдан эканига иймон келтирганмисан?!
Хатолар, камчиликлар бор. Мен инкор этмайман. Педагогларнинг захматли ишлари учун бу маошлар оз.
Лекин сен ҳақ экансан, минғирлайвермасдан қонуний асосда судга арз қил. Бурчингни ва ҳуқуқингни билар экансан мардларча кураш. Кучинг, билиминг, сабринг етмадими - секингина четга чиқ. Халқнинг боласини алдашдан, 20 соат дарс олиб ҳаромдан бола боқишдан қутиласан.
Бахтли яшаш учун сен орзу қилган 4 хонали уй, машина, кумуш идишлар, чет элга саёҳат шарт эмас.
Оддий, беташвиш оилангда нонни сувга тегизиб, самимий яшаш бахт.
P.S. Кўп ва хўп ёзмоқчи, ичимдаги дардларимни тўкиб солмокчи эдим. Лекин аёлим уйғониб қолди. У бу каби ёзишимга қарши. Мени эҳтиёт қилади. Унинг айтишича менинг ёзганларим "робот"ларга таъсир қилмас экан. Ношукрлик, жохиллик кўзларини қамаштириб қўйган экан.
Майли, таъсир қилмас. Лекин виждонимга нимадир дедимку.
Мен таълимни, чин Устозларни хеч қачон танқид қилмайман.

Мени айримлар ёмон кўришади. Юзимга ҳам айтишади - бу ҳақиқатчилинг кимга керак? Ёки нимадир ўзгаришига ишонасанми? Овора бўлма...
Мен барибир ёзаман, ёзавераман!
Умидим бор!!!

https://t.me/qishloqlikmuallim


Астановкада автобус кутяпман. Задержка қиляпти. Завучга тел қиляпман, ажиданияга тушяпман. Ахир педсаветда лекциям бор - "Тилга эътибор - элга эътибор" темасида.
Автобус келди. Одамлар безожеред чиқишга ҳаракат қилишадия. Умуман бўш места йўқ. Шопир билет олишимизни талаб қилди. Шундай тиқилинчда кармондан пул олиш ҳам праблема.
Йўл пробка. Светафорда фақат қизил маргат қилади. Машиналар тинмай сигнал чалади. Кошмар.
Пешком кетганимда етиб олар эдим-а... Карочче ишга роса 45 минут кеч келдим. Вес коллектив кутиб-кутиб тарқалибди.
Секретар мени директор кабинетига чақираётгани, мероприятияни срыв қилганим учун обяснительний ёзиб киришим кераклигини айтди.
P.S. Как же тааак??? Мендек тил жонкуярини айблаш адолатдан эмаслигини кимдир айтсин.
https://t.me/qishloqlikmuallim


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Якшанба. Уйда болалар билан мен😊
https://t.me/qishloqlikmuallim


Чарчамадингизми...

Ишдан уйга қайтгач қармоқни елкага ортиб балиқ тутгани бораман. Кўлга термулганча ширин хаёлларга чўмаман. Уйга қайтгач велосипедни олиб сайрга чиқаман. Сайр баҳона оёқ- қўллар чарчоғи чиқади. Сайрдан сўнг кечки овқат.
Баъзан ошналар билан футбол ўйнаймиз, баъзан эса гап-гаштак. Яқинларникига меҳмонга бораман. Кейин китоб мутолааси. Ундан кейин иссиққина кофедан баҳраманд бўлганча битта романтик кинони томоша қиламан. Кейин ширингина уйқу.

P.S. Ташвишингиз йўқми дейсизми? Бор, мен ҳам бошқалардек оддий инсонман. Менда ҳам камчилик, етишмовчиликлар бор. Баъзан гўштсиз овқат, қотган нон ейман. Лекин кўнглим хотиржам. 
Мен яхшиликка умид билан яшайман, ҳаётим мазмунли.
Айримлар яшашдан чарчашганини бот -бот айтишади.
Бу яхши эмас.
Дунё сизнинг сиқилишингизга арзимайди. Дунё ҳавасини ичингиздан чиқариб ташланг. На бу дардлар ва на бу ғамлар арзимайди. Яшанг.
Сизчи ҳамқишлоқ, яшашдан чарчамадингизми?
https://t.me/qishloqlikmuallim

Показано 20 последних публикаций.